1447 йил 14 ражаб | 2026 йил 03 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Мусулмонлар ҳар соҳада пешқадам бўлганлар

16:00 / 05.05.2023 2293 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

 

- Биринчи шифохона умавийлар сулоласининг вакили Валид ибн Абдулмаликнинг даврида, 707 милодий йилда қурилган. Унинг барча сарф-ҳаражатларини давлат қилган. Беморларга бепул озиқ-овқат берилган. 


- Само жисмларининг эллипс орбита бўйлаб ҳаракат қилиши ҳақидаги фикрни Кеплер Берунийдан ўзлаштириб олган бўлса, Коперник қуёш назариясини Ибн Шотирдан (1304-1376) айнан кўчириб олган.


- Умар Хайём «Арифметиканинг мушкул масалалари» асарида Ньютондан беш юз йил олдин ўн сонли рақамли масалаларини каср воситасида ҳал этиш назариясини тавсия қилди. 


 - Физика ва фалакшуносликда жуда муҳим бўлган Маятникни Ньютондан етти юз йил аввал Ибн Юнус кашф этган.


- Verem микробини топганлиги учун Р. Коч Нобел мукофотини олган, ваҳоланки, уни 150 йил олдин Камбур Восим (вафоти 1761 йил) топганди.


- Алоуддин Али Қушчи Ойнинг илк харитасини чизган, ҳозир бу харита Амриқодаги Ой тадқиқоти институтида чиқарилган хариталарнинг энг тепасига қўйилган.


- Биринчи компасни ўн учинчи асрда Кабажакий ясаган.


- Зилзилага оид биринчи асар Дамашқийнинг (вафоти 1176 йил) «Китаб уз-залзала» асаридир. Кейинчалик XV асрда ёзилган Жалолиддин Суютийнинг «Зилзиланома» номи билан машҳур бўлган «Кашф уз залзал ан васфил-залзала» китобидан бошқа сейсмологияга оид асар бўлмаган.


- Аммор ибн Али XI асрда кўз пардаси жарроҳлигини амалга оширган. 


- Абул Қосим Заҳравий ғарбда замонавий жарроҳликнинг отаси, деб тан олинган. У жарроҳликда 200 дан ортиқ асбоб ишлатган. У туғишда қўллаган усулдан Овропада 500 йил фойдаланилган.


- Оқшамсиддин (1389-1459) Пастордан 400 йил олдин микробни кашф қилган. Ўша вақтларда мусулмон оламининг Европага туташиб турган бўлаги Андалусиядаги имлий ҳолат ҳақида ҳам икки оғиз сўз юритсак:


«Ака-ука Райтлардан минг йил олдин учиш мосламасини яратиш ғояси андалусиялик фалакиётчи ва ихтирочи Аббос ибн Фирнас ат-Тақуруннийда пайдо бўлади. 852 йилда у эркин ҳилпирайдиган, ёғоч чўплар тикилган енгсиз кенг кийимда масжид томидан сакрайди. Фирнас қушга ўхшаб эркин парвоз қилишни ният қилган эди, аммо бўлмади. Унинг кенг кийими тушишни секинлаштирди, буни биринчи парашют деса ҳам бўлади, олимнинг ўзи эса бир оз чўчиш ва енгил лат ейиш билан қутулди. Айтиш мумкинки, бу ихтиро парашютнинг илк кўриниши бўлди. 875 йилда, 70 ёшини қаршилаган ихтирочи ўзининг учиш мосламасини такомиллаштирди ва унда учиш жараёнини бошқаришнинг илк кўринишлари акс этган эди. Бу – қанотлари ипак матодан бўлган қобирға бўлиб, ҳавода парвоз этиши мумкин эди. Шу тариқа, Аббос биринчи дельтапланни ихтиро қилди. У ўз ихтиросини олиб, Жабал ал-Арус номли тепаликдан сакрайди. Ҳаво оқимлари олимни кўтариб, олдинга олиб кетади. Кўп минглик одамларнинг кўз ўнгида у ҳавода ўн дақиқача парвоз этди ва сезиларли баландликка кўтарилди. Аммо қўниш омадсиз бўлди. Мослама ўз ихтирочиси билан пастга қараб қулади, Аббоснинг ўзи эса жиддий жароҳатланди. Кейинчалик у мосламага дум қисмини ўрнатиш орқали қўнишни яхшилаш мумкинлигини таъкидлаган. Худди шу олимнинг ўзи планетарий ва артмилляр қуббани қуради ҳамда вақтни ўлчаш учун ўзига хос асбоб яратади. Ойдаги кратерлардан бири унинг исми шарафига номланган.


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доктор Саъид анНаҳид АлАховайн университети.Фас шаҳри чинакам исломий шаҳарнинг тимсолидир. Шаҳар энди қурила бошлаган пайтда муайян тартибга кўра ташкил давоми...

2981 13:05 / 26.11.2019
Шундай қилиб, протестант йўналиши бўйича 66 та, католик йўналиши бўйича 73 та, ортодоксал йўналиши бўйича 78 та Муқаддас Китоб мавжуддир. Масиҳийларнинг Муқаддас давоми...

3021 21:10 / 09.02.2019
Франциялик тарихчи Густав Лебон .Араблар маданияти, номли китобда қуйидаги сўзларни айтди.Кошки мусулмонлар Францияни ҳам босиб олишган бўлсайди. Чунки мен давоми...

2622 11:00 / 05.07.2021
Аббосийлар 132656 ҳижрий, 7491258 мелодий йиллар орасида, беш юз йигирма тўрт йил давомида мусулмон оламига етакчилик қилдилар. Аббосийларнинг етакчилик даври иккига давоми...

1380 11:38 / 12.07.2025
Аудиолар

218971 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

138053 14:35 / 11.08.2021