1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Нью Йоркнинг Асториа шаҳридаги масжидда баланд овозда азон чақирилишига рухсат берилди

17:00 / 03.04.2023 1558 pdf Ўқиш режими + -

Асториялик Рана Абдулҳамид исмли мусулмон қиз шаҳар масжидида баланд овозда азон чақирилиши учун расмий гувоҳнома олишга эришди. У бу ҳақда ўзининг twitter саҳифасидa маълум қилди. 

29 ёшли Рана Абдулҳамид бир неча ташкилотларга асос солган. Унинг саъй-ҳаракатлари билан ўзи улғайиб ўсган, Нью Йоркнинг Асториа шаҳрида жойлашган, 1993 йилда очилган «Dar Al-Dawah» масжидида илк бор баланд овозда азон садолари чақирилишига рухсат берилди.

«Жамоамиз аъзолари ва маҳаллий етакчилар билан бирга биз бу нарсага эришдик. Рамазон ойида бундай янгилик бизни жуда ҳам хурсанд қилди» дейди Рана Абдулҳамид.

«Маълумот ўлароқ, мусулмонлар кунига 5 маҳал намоз ибодатини адо этишади ва ҳар бир намоз олдидан баланд овозда азон чақирилади. Бу рухсатнома биз учун узоқ кутилган ўзгариш бўлди» деб ёзади у facebook тармоғида.
Америкада мусулмонлар сони кунда-кунга ўсиб бормоқда. Хусусан, Нью Йорк штатининг ўзида мусулмонларнинг сони 750,000дан ошди. Ўзаро ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлашлар натижасида улар кўплаб ютуқларга эришмоқда. Жумладан, АҚШда масжидлар сони 2000 йилдан буён деярли 2,5 баробарга ўсди. Ҳозирда у ерда 2700дан ортиқ масжидлар фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, кўплар ресторан ва дўкон тармоқлари махсус ҳалол таомномалар ва савдо расталарини йўлга қўйишмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Садақа қилувчи эркагу аёлга ҳамда Аллоҳга қарзи ҳасана берувчиларга ажру савоб кўпайтириб берилур. Уларга карамли ажр ҳам бор, Ҳадид сураси, 18оят.Маълумки, жорий давоми...

2602 12:59 / 03.05.2020
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Дарҳақиқат, Биз Одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга отулов ва кемаларга миндириб қўйдик давоми...

2696 12:31 / 05.06.2021
Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомхатиблар ўртасида .Йил имоми ndash 2022, кўрик давоми...

2731 16:55 / 29.11.2022
Бугун, 9 март куни Наманган шаҳридаги .Ҳидоя, ўрта махсус ислом таълим муассасасининг бир гуруҳ устоз ва талабаларини моддий рағбатлантириш мақсадида тадбир бўлиб давоми...

1748 20:15 / 09.03.2023