1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сирдарёликларга инсонпарварлик ёрдами карвони йўлга чиқди

12:59 / 03.05.2020 2581 pdf Ўқиш режими + -

«Садақа қилувчи эркагу аёлга ҳамда Аллоҳга қарзи ҳасана берувчиларга (ажру савоб) кўпайтириб берилур. Уларга карамли ажр ҳам бор» (Ҳадид сураси, 18-оят).

Маълумки, жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, минглаб юртдошларимиз бошпанасиз қолди. 

Бугун эрталаб Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ асос солган «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти биноси ёнидан Сирдарё вилоятидаги ҳамюртларимиз учун кийим-кечак, озиқ-овқат, болалар кийимлари, ўйинчоқлар ва бошқа зарурий маҳсулотлар юкланган юк машиналари карвони йўлга тушди.

Ёрдам карвони Сардоба сув омбори тўғонидаги офатдан зарар кўрганларга ёрдам бериш, бу оғир синовда елкадош бўлиш мақсадида «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти, Islom.uz портали, Muslimaat.uz ҳамда «Grand ta’lim» НТМ жамоаси (@grandtalim) томонидан ташкил этилган штаб томонидан юборилди. 

Сирдарёлик юртдошларимизнинг бошига тушган бу мусибатни эшитиб, каттаю кичик ёрдамга ошиқишди. Бир кеча-кундузда юзлаб, минглаб юртдошларимиздан миллионлаб сўм ўтказмалари, нақд пуллар, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа турдаги хайриялар келиб тушди. Кимдир машинаси билан, кимдир маҳсулоти билан, кимдир яна қайсидир бошқа турда хизмат қилишга тайёрлигини изҳор қилди. Ўнлаб кўнгиллилар келиб, юборилган озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва бошқа маҳсулотларни саралаб, юк машиналарига юклашди. 

Ёрдам карвони жўнаб кетар экан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди имом-хатиби, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ бошчилигидаги ёрдам штаби ташкилотчилари сирдарёлик юртдошларимизнинг ҳаққига дуо қилиб, Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-хотиржамлик, офият сўраб дуо қилишди. Шунингдек, Аллоҳ таолодан бу хайр-эҳсонларнинг ўрнини икки дунёда ҳам ортиғи билан тўлдиришини тилаб, хайрия ишларига бевосита ва билвосита ҳисса қўшган барча саховатпеша азизларимизнинг ҳаққига ҳам дуои хайрлар қилинди. 

Диёнатли, саховатпеша, жонкуяр халқимиз Рамазон ойида миллатимизга хос бўлган олийҳимматлик намунасини яна бир карра кўрсатди. 

Барчангизга ташаккур, азиз юртдошлар!

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Али ибн Жамил Собуний ҳазратлари 1930 мелодий сана Суриянинг илм ва уламолари билан машҳур бўлмиш шаҳри Ҳалабда, диндор, олим оиласида дунёга давоми...

3040 14:47 / 19.03.2021
Миср пойтахти Қоҳирада ўтказилаётган 28 Халқаро Қуръон мусобақасининг иккинчи кунида имконияти чекланганлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтдиМазкур йўналишдаги давоми...

1689 16:00 / 13.12.2021
9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун 20242025 ўқув йили қабул давоми...

905 11:40 / 10.07.2024
Ўзбекистонrdquo нашриёт матбааижодий уйи томонидан Қуръони карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсириrdquo китоби 8000 нусхада нашр этилди. Бу давоми...

2274 09:00 / 29.03.2019