1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Вақф фонди томонидан хайрия тадбири ўтказилди

14:36 / 07.03.2023 2016 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 6-март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Вақф фонди томонидан диний таълим муассасаларининг ўқитувчи, техник-ходим ва талабалари ҳамда масжид имом-хатибларининг меҳнатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди.

 

 

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, ЎМИ раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, ЎМИ раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Вақф фонди бошқаруви раҳбари Зиёвуддин Мирсодиқов, ЎМИнинг вилоятлардаги вакиллари ҳамда фонднинг ҳудудий филиаллари ходимлари, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассаалари раҳбарлари, устозлари ва талабалари иштирок этди.
Тадбир давомида фонд томонидан муборак ой арафасида 52 нафар мударрис, 57 нафар ишчи-ходим ва 28 нафар талаба жами 137 нафар кишини қўллаб-қувватлаш мақсадида 701 миллион сўм ҳамда олис ҳудудлардаги кам даромадли 26 та масжид имом-хатибини қўллаб-қувватлаш учун 130 миллион сўм, жами 831 миллион сўм моддий рағбатлар ўз эгаларига тақдим этилганлиги ҳақида тақдирланганларга сертификатлар топширилди.
Шунингдек, диний соҳада кўп йиллар меҳнат қилган фахрийларга ҳам ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, муносиб совғалар тақдим этилди.

Вақф фонди Матбуот хизмати

Мавзуга оид мақолалар
Мамлакатимиздаги масжидларда кузқиш мавсумига тайёргарлик ишлари ниҳоясига етмоқда. Мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида коммунал соҳага дахлдор давоми...

655 17:29 / 06.10.2025
Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев жаноблариСизни 2021 йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайловларидаги ишончли ғалабангиз билан чин давоми...

2235 17:52 / 25.10.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаси тайёрлов курсига абитуриентларни таклиф этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

2222 17:36 / 31.05.2020
.Hilol nashr, матбаанашриётининг собиқ ходими Миразиз ҳожи Асқаровга волидаи муҳтарамаларининг вафотлари муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз. Аллоҳ давоми...

1245 11:29 / 17.07.2024