1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳадис илми мактабида бепул масофавий тайёрлов курси ташкил этилмоқда

17:36 / 31.05.2020 2222 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаси тайёрлов курсига абитуриентларни таклиф этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2020-2021 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 1-13 июнь кунлари давомида бепул масофавий тайёрлов курси ташкил этилмоқда.

Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2020 йилнинг 2 июнига қадар hadisilmimaktabi@mail.ru электрон почта ёки телеграмдаги @HIM_tayyorlovkursiBot манзили орқали қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсига фақат ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирган абитуриентлар иштирок этишлари мумкин.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

паспортнинг электрон нусхаси
ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжатнинг электрон нусхаси
Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

Ҳадис истилоҳлари
Ҳадис шарҳлари
Араб тили
Тайёрлов курси абитуриентлари учун дарс машғулотларини Ҳадис илми мактаби ўқув жараёнларига Миср Араб Республикасининг нуфузли Ал-Азҳар университетидан жалб этилган 2 нафар профессор-ўқитувчилар Ҳадис илми фанлари доктори Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон ва Балоғат ва мунозара фанлари доктори Али Саад Али Саад ҳамда Мактабни малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Мурожаат учун телефон: (+99866) 240-20-51.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Марокаш пойтахти Работ шаҳрида Қирол Муҳаммад VI номидаги XIV Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Bawaba al ahram нашри хабар берди.Унда 50 мамлакатдан келган давоми...

2714 14:04 / 10.11.2018
.Hilol Nashr, матбаанашриёти мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси дин ривожига катта ҳисса қўшган, Қозоғистоннинг етук уламоларидан бўлган, Олмаотадаги Ислом давоми...

1959 11:56 / 10.10.2023
Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда .Ҳилол нашр, матбаа нашриёти ҳамкорлигида давоми...

2841 10:05 / 19.12.2022
2022 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси президенти Ҳусайн Ким ва давоми...

1629 19:21 / 05.11.2022