1446 йил 19 жумадис сони | 2024 йил 21 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Туш кўрувчи ҳашарот

14:35 / 24.02.2023 2963 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асалари инсонга ўхшаб туш кўришини тасаввур қила оласизми? Илмий изланиш шуни кўрсатмоқдаки, асалари ухлаб ётган пайтда кундузи бошидан кечирган нарсалар ва тажрибаларни эсга олиб, ўтган ҳодисалардан баъзиларини тушида кўрар экан. Ҳатто тушида келажак учун режалар ҳам тузар экан. Асаларилар устида ўтказилган кўплаб изланишлар ишора қилмоқдаки, асаларилар ниҳоятда заковатли бўлиб, жуда катта тезликда бирор нарсани ўрганиб олади. Ҳатто асалари ухлаётган пайтда туш ҳам кўрар экан. Асаларининг мияси у ухлаётган пайтда ҳам фаоллигича қолар экан. Асалари маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва тартибга солишни ақлбовар қилмас даражада амалга оширар экан. Аллоҳ таоло асаларига ваҳий қилганини баён этиб, шундай марҳамат қилган:

ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ

«Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин» (Наҳл сураси, 68-оят).

Дунёдаги энг яхши кондиционерларга эга бўлган митти асаларини топиш чиндан ҳам ажойиб жараёнга ўхшайди. Агар асалариларда шундай қурилма бўлмаганида, Аллоҳ унда шифо қилган асални улардан йиғиб олмаган бўлар эдингиз.

Яқинда олимлар асалариларда ҳароратни тартибга солувчи мураккаб тизим мавжудлигини аниқладилар.

Бу расмда турган асалари бизнинг фикримизча, ақлсиз, оддий ҳашарот ёки митти жонзот, бироқ ҳақиқат шундаки, у атрофдаги ҳароратни сезади ва уни 28-32 даражагача бўлган аниқ диапазонда созлайди. Албатта бу жараён унинг болалари ҳаётини сақлаб қолиши учун зарурдир. Чунки ҳарорат кўтарилса ёки пасайса кичик асаларичалар ҳалок бўлади. Шу боис Аллоҳ таоло бу арини мураккаб қурилма билан таъминлаб қўйган. Агар ҳавонинг ҳарорати 32 даражадан ошиб кетса, асаларилар болаларини совитадиган ҳаво оқимини келтириб чиқариш учун қанотларини тез-тез қоқади. Агар ҳарорат 28 даражадан пастга тушиб кетса, асаларилар таналарини силкитиб, бир-бирларига ишқаланишади, бунинг натижасида ҳарорат кўтарилади.

Олимлар агар асалариларда ҳароратни сезиш ва уни тартибга солиш учун мўлжалланган ушбу нозик қурилма бўлмаганда уларнинг ҳаёти давом этмаган, биз гуноҳкор бандалар учун шифобахш, тотли асал ишлаб чиқармаган бўлар эди, дея таъкидлайдилар.

Бир гуруҳ олимлар эксперимент ўтказиб, асалари уяси атрофидаги муҳит ҳароратини 10 даражагача пасайтирган бўлсалар ҳам асаларилар ҳароратни осонгина нормал даражага, яъни 30 даражагача кўтаришди. («Behavioral Ecology and Sociobiology» (Хулқ-атвор экологияси ва социобиология) журналидан).

Субҳаналлоҳ!

Аммо бугунги кундаги олимлар бу ғаройиб иссиқлик мувозанатини таъминлаш учун асаларилар томонидан қўлланиладиган аниқ механизм нима эканлигини билолмай ҳайратдалар. Сабабини билмаганлари, изланишлари натижа бермагани учун уларни табиат ва эволюция мавзусига таянганларини, оғиб кетганларини кўрасиз.

Хўш, асалари бу мураккаб жараённи қандай амалга оширади.

Аллоҳ таоло асаларилардаги ушбу аниқ механизм ҳақида бизга шундай баён қилган:

 

ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ

 

«Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин» (Наҳл сураси, 68-оят).

Аллоҳ таолонинг ҳайвонотларга, жумладан, асаларига ваҳий қилиши унга илҳом бериши ҳисобланади. Аллоҳ таоло асаларини яратганда, унга бир ҳис-туйғу ҳамда илҳомни қўшиб бергани учун, у кўпгина ақлли инсонлар қила олмайдиган аниқлик билан ўзига топширилган ишни бажаради. Жумладан, тоғлардан, дарахтлардан ва одамлар кўтариб қўйган ишком каби нарсалардан ўзига уй тутади.

 

ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ

 

«Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин». Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир» (Наҳл сураси, 69-оят).

Ушбу оятда Аллоҳнинг асаларига ваҳийси ҳамда берган илҳомининг давоми келмоқда. Аллоҳ асаларига фақат уя қуришнигина эмас, балки бошқа нарсаларни ҳам илҳом қилгандир:

«Сўнгра ҳамма мевалардан егин».

Уяни қуриб қўйиб, мевалардан емоқ ҳам асаларига Аллоҳ томонидан илҳом қилинган. Шунинг учун у бошқа ҳайвонларга ўхшаб, бир жойда турмайди, тўғридан-тўғри мева гуллари томон учиб кетади ва уни емоққа киришади.

«Бас, Роббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин».

Аллоҳ асаларига ўша меваларни, уларнинг гулларини топиш йўлларини осон қилиб қўйган. Одамзот топа олмайдиган жойда бўлса-да, асалари бир зумда уларни топиб боради. Ҳамда ўша мева ва гулларни ейди.

«Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар».

Асаларининг қорнидан чиқадиган асалларнинг ранги турли бўлиши бежиз эмас.

«Унда одамлар учун шифо бордир».

Ўша асаларининг қорнидан чиққан турли рангли шаробда одамлар учун шифо бордир. Ушбу қуръоний ҳақиқат тиб илми ривожланган сари, янада аниқроқ ойдинлашиб бормоқда.

«Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир».

Асалариларнинг ҳаёт тарзи, уларнинг уй қуришлари, бориб мева ва гулларни еб келиб, асал қилишлари ва ўша асал одамлар учун шифо бўлиши каби ҳодисаларда катта мўъжизалар бор.

Буни асаларичилардан ёки асаларилар ҳақида ёзилган китоблардан батафсил ўрганган одам Аллоҳнинг биру борлигига, ибодатга сазовор ягона илоҳу маъбуд эканига кўплаб оят-белгилар топади. Лекин бу белгиларни топиш учун тафаккур бўлиши шарт. Тафаккурсиз одамлар аввалгидек, мушрик ҳолида юраверадилир.

Ҳамаср уламоларимиздан баъзилари «Асалари ва унга ўхшаш баъзи ҳайвонларга Аллоҳ таоло томонидан «ваҳий қилиниши» – уларнинг дақиқ ишларга йўллаб турилиши Аллоҳ томонидан пайғамбарларга ваҳий юборилиши осон иш эканига яққол далилдир», – дейдилар. Аллоҳнинг кичик бир ҳашаротга «ваҳий қилиши» собит бўлгандан кейин, Ўшал Буюк Зотнинг Ўзининг ер юзидаги халифаси, Ўзи яратган махлуқотларнинг гултожи, одамлар ичидан танлаб олган энг яхшисига ваҳий юбориши жуда ҳам осондир.

Фойдаланилган манбалар:

«Тафсири Ҳилол» китоби

Абдуддоим Каҳел мақоласи

NewScientist илмий-оммабоп журнали

Нозимжон Ҳошимжон & Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳужайрасининг ҳозиргача олинган энг сўнгги тасвири. Расм манбаси Гарвард университети 2020 йил, декабрьРасмда битта ҳужайранинг ички тузилиши акс этган. давоми...

1808 12:30 / 11.03.2021
Ҳаёт ҳеч қачон тасодифан пайдо бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Атрофимиздаги борлиққа ва биз яшаётган ушбу сайёрамизга назар солганимиздан сўнг олимлар бирорта сайёра давоми...

3240 13:30 / 16.06.2021
Дунёнинг илғор тиббиёти турли хил касалликлардан сақлаш йўлларини излаётган бир пайтда Аллоҳ таоло тарафидан инъом этилган Ислом дини кўп касалликлардан давоми...

2204 09:00 / 22.12.2021
Олимлар асалари кўриш учун ультрабинафшадан фойдаланишини аниқладилар. Маълумки, ультрабинафша тўлқинларининг қисқалиги билан бошқа тўлқинлардан фарқ қилади. давоми...

4298 11:00 / 03.05.2023