1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ухлаётганингизни ташқаридан ҳеч кузатганмисиз?!

17:00 / 05.03.2019 5607 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Барча Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг мўъжизалари бўлган. Лекин ўтган барча Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг мўъжизалари ҳиссий мўъжиза бўлган. Яъни кўз билан кўриб, қўл билан ушласа бўладиган мўъжиза. Бундай мўъжизалар ўша пайғамбарлар вафот этганларидан кейин тўхтаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам бармоқларидан сув чиқиши, оз таомнинг кўпчиликка етиши, дарахтнинг у зотни пана қилиб туриши, туянинг у зотга шикоят қилиши, ойнинг бўлиниши каби ҳиссий мўъжизалари бўлган. Аммо буларнинг ҳаммаси у зот Рафиқул аълога интиқол қилишлари билан тўхтаган. У зотдан кейин бошқа пайғамбар келмайди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги набийдирлар. Шунинг учун у зот алайҳиссаломга берилган мўъжиза фақат ҳиссий бўлиб қолмай, маънавий, давомли ҳам бўлиши шарт эди. Чунки ўша маънавий, илмий мўъжиза кейинги замонларда яшайдиган мусулмонлар учун мўъжиза бўлиб хизмат қилиши ва инсониятни Тўғри Йўлга бошлаб туриши керак эди.

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиёматгача давом этадиган мўъжизалари – Қуръон бўлиб, у илмий, маънавий ва қиёматга қадар давом этувчи мўъжизадир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Каҳф (Ғор) соҳиблари ҳақида бир неча оятларда ҳикоя қилган. Ана шу оятларнинг бирида шундай марҳамат қилган:

ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ

“Уларни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турурмиз” (Каҳф сураси, 18-оят).

Аллоҳ таоло бу оятда ғорга беркинган ва узоқ муддатга ухлатиб қўйилган йигитларни ўнгу чапга ағдариб туришининг хабарини бермоқда.

Хўш, бу ағдариб туришнинг ҳикмати нима?

Маълумки, инсонда скелет ва бу скелетнинг ўзига яраша вазни ҳам бор. Скелетнинг усти мускуллар билан ўралган бўлиб, мускулларнинг ҳам вазни бор. Инсон бир ёни билан ухлаган пайтда танасининг ерга тегмай турган қисми ерга тегиб турган қисмини катта куч билан босади. Тепа қисмдаги суяклар, гўшт ва мускулларнинг паст тарафга босими тушади. Паст тарафдаги томирлар ҳамда тери тўқималари қисилиб, эзилади. Томирларга қон келиши ва ўша ҳудуднинг кислород билан тўйиниши сусайгани, тери ҳам эзилиб тургани учун инсон танасининг ўша қисмларида увишиш ва жимирлашни сезади. Масалан, инсон оёғини узоқ вақт босиб ўтириб, кейин ўрнидан турса, ўша оёғида кучли увишиш, оғриқ каби ноқулай ҳолатни ҳис этади.

Энди ҳикматни қарангки, Аллоҳ таоло инсон жисмига босимни сезадиган марказларни жойлаштириб қўйган. Ухлаётганимизда танамизнинг ерга тегиб турган қисмига босим тушганда, босимни сезувчи марказлар мияга “Бу инсоннинг фалон аъзоси увишиб қолди” деган сигнал юборади. Мия дарҳол умумий танага ағдарилиш буйруғини беради. Натижада босим остида қолган аъзолар роҳатга эришади ва уларда кислород, қон айланиши яхшиланиб, увишишнинг олди олинади.

Ухлаётган одамни кузатиш учун хонага камера ўрнатилди. Кейин шу нарса маълум бўлдики, инсон то уйғонгунича 38 мартагача у ёқдан бу ёққа ағдарилар экан. Тиббиёт олимларининг айтишларича, умуртқа синиши, фалажлик, кома, узоқ уйқу (летаргия) каби касалликлар билан оғриган беморлар узоқ вақт ётишга мажбур бўладилар. Натижада, уларда “Ётоқ яраси” деган касаллик юзага келади. Яъни таналарининг узоқ вақт ерга тегиб турган қисмида яралар пайдо бўлади. Бунинг олдини олиш учун ўзи ағдарила олмайдиган беморларни ҳамширалар ёки беморнинг яқинлари ағдариб туришади. Акс ҳолда беморнинг танасига яралар тошиб, териси тўкилиб кетиб, гоҳида у шу касаллик туфайли вафот этиши ҳам мумкин.

Юқоридаги оятда яна шу нарсага диққат билан эътибор бериш кераккки, Аллоҳ таоло оятда “Уларни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турурмиз” деди. “Фақат ўнгга ёки фақат чапга” демади. Нега?

Чунки, агар ухлаётган инсон фақат бир томонга ағдарилаверса, то уйғонгунича ётган жойидан анча узоққа кетиб қолади. Каравот устида ётган одам эса каравотидан ерга тушиб кетиб, қаттиқ қўрқиб кетиши, бунинг оқибатида юрак уриши, асабларида жиддий салбий ҳолатлар юзага келиши мумкин. Гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдарилганда эса, тана ҳам роҳат олади, ҳам ҳеч қаерга кетмай, ўз ўрнида қолади.

Агар Аллоҳ таоло 300 йилдан ортиқ вақт ғорда қолган йигитларни ўнг ва чапга ағдариб турмаганда, улар бунча вақт ичида соғ қолмасликлари мумкин эди. 

Бу Аллоҳ таолонинг биз бандаларига раҳмати, лутфи ва карамидир.

Бундан 14 аср олдин одамлар узоқ вақт бир томон билан ётиш тана учун зарарли эканини билмасдилар. Бу ҳақиқат яқинда кашф этилди. Аммо бир минг тўрт юз йил олдин нозил қилинган Қуръони каримда бу илмий ҳақиқатнинг очиқ-ойдин айтиб қўйилгани Қуръон Аллоҳнинг Каломи эканига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг ҳақ Расули эканликларига яққол далилдир!

 Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1993 20:37 / 04 март
Кўзингизнинг неъматлигини ҳис қилмоқчимисиз Унда икки кўзингизни юмиб ўн қадам юриб кўринг.Инсон кўзининг вазни 8 грамм. Аммо у билан энг мураккаб фотокамерани давоми...

2150 10:30 / 06.07.2021
Юнон фалсафасига раддияПокистон бош муфтийси, юқорида тилга олинган юзлаб китобларнинг сермаҳсул муаллифи муфтий Муҳаммад Шофий Деобанди, бу оятларга яна бир давоми...

2091 14:00 / 03.06.2022
Кўпчилигимиз ўргимчак уясини кўрганмиз. Баъзан ўзимиз сезмай ўша уяни либосимизга илаштириб оламиз. Қачонки майин ипи юзимизга урилгач, дарҳол юзимизни салаймиз. давоми...

3446 09:00 / 13.05.2021