1446 йил 23 жумадис сони | 2024 йил 25 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Ибн Ҳайсам оптиканинг отаси

12:48 / 04.02.2023 2613 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Х аср охири XI аср бошларида яшаган Ғарбда Алҳазен номи билан танилган Ибн Ҳайсам (мил. 965 - 1040) Оптика (“Манозир”)ни ёзиб, Ислом офталмологиясига муҳим янгиликларни киритди. Китобда кўзнинг анатомияси ҳақида жуда кўп маълумотлар билан бир қаторда унинг функцияси ҳамда ёруғликнинг табиати ҳақида ҳам батафсил ёритилган.

Ибн Ҳайсам Басрада вазир бўлган, лекин илм-фанга бўлган муҳаббати ғолиб келиб, бу лавозимни тарк қилган ва фақат илм билан шуғулланган. Ибн Абу Усайба у ҳақида шундай ёзади: Ибн Ҳайсам фозил, зеҳни ўткир, илмда серқирра, математика фанида ҳеч ким унга етолмасди. Доим илм билан машғул эди, кўп китоб ёзарди, зоҳид эди.[1]  Бағдодда тиббиётни ўрганди. Махсус имтиҳондан ўтиб, окулист (кўз шифокори) мутахассислигини олади. Бағдодда жуда кўп олим бўлишига қарамай, талабалар уни излаб келишарди. Ибн Ҳайсам Мисрда Ал-Азҳар университети ёнида истиқомат қилар, илмий китоблардан нусха кўчириб бериш касби эди. Эвклиднинг геометрияга оид Китабул усулидан, Птолемейнинг астрономияга оид Алмагестидан нусха кўчирар, уларни узоқ шаҳарлардан излаб келган харидорларга сотарди. Пули бир йиллик эҳтиёжга етарди (Ибн Аби Усайба. Уйунул анбааъ фи табақотул атиббаа).[2]

Ибн Ҳайсам бир пайтлар Асван шаҳридан жанубда тўғон қуриш орқали Нил дарёсининг сувларини жиловлаши мумкинлигини айтган эди. Бу хабар тез орада Миср халифаси Ҳаким Биамриллаҳга (мил. 996-1021) етиб келди ва  олимни Мисрга таклиф қилди. Аммо у ерга бориб, изланишлар олиб боргач  Ибн Хайсам ўз ғоясидан воз кечди. Чунки унинг ихтиёридаги техник воситалар даражаси ушбу лойиҳани амалга оширишга имкон бермасди (бу лойиҳа фақат XX аср ўрталарида амалга ошиши мумкин бўлди). Халифа олимнинг фикрларини рад этиш деб қабул қилиб, исёнкор олимни қатл қилишга буюрди. Ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун Ибн Ҳайсам ўзини ақлдан озгандек кўрсатишга мажбур бўлди ва шундан сўнг  ўлим жазоси уй қамоғига алмаштирилди. [3]

Ибн Ҳайсам Қоҳирада Ҳаким Биамриллаҳ ҳаётининг охиригача - 10 йил  уй қамоғида сақланди. Олим учун  бу 10 йил жазо эмас, аксинча,  ўз тадқиқотини давом эттириш учун узоқ кутилган тинчлик ва осойишталикни қўлга киритиш эди. Шу вақт ичида у ўзини ёруғликни ўрганишга бағишлади, ёруғлик нима эканлигини, унинг қандай ишлашини ва одамлар турли хил нарсаларни қандай кўришини тушунишни хоҳлади. Унинг барча кашфиётлари ва тадқиқот натижалари инқилобий бўлди.[4]

Ибн Ҳайсам ўзининг илмий услубидан фойдаланган ҳолда оптикага жуда катта қадам ташлайди. Оптика китобида қадимги юнонларнинг кўз  кўришига доир қарашларини биринчи бўлиб рад этди. Юнон олимлари икки назарияни олдинга суришган: биринчиси, жисм акси кўзга кириши, иккинчиси – кўз нурлари жисмга тушганда кўриш пайдо бўлиши. Юнон олимлари бир-бирига қарама-қарши шу икки назария устида тортишиш билан яшади. Арасту қарашларининг ҳам аниқ бир ечимга эҳтиёжи бор эди. Эвклид кўп илмий изланиш олиб борган бўлса-да, унинг назариялари кўришни шарҳлашдан нарига ўтмаган, унинг физиологик ва психологик жиҳатларини баён қила олмаган эди.  У кўз жисм билан ўзи орасида ёруғлик пайдо қилади, деб тахмин қилганди.[5]  

Кунларнинг бирида Ибн Ҳайсам ўзининг қоронғи хонасида кичик бир тешикдан ўтаётган нурни қарама-қарши деворда ташқи дунё тасвирини акс эттирганини пайқади. Тажрибалар натижасида олим ёруғлик нурлари тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланишини ва бу нурлар бизнинг кўзимизга тушганда кўриш пайдо бўлишини аниқлади. Кейинчалик, қоронғи хонада яъни,  camera obscura”да тажриба ўтказган Ибн Ҳайсам ўзининг кашфиётини тасдиқлади.

Худди шу тарзда, у “ camera obscura” ( лот.  camera obscura - “қоронғи хона”) ҳодисасини биринчи бўлиб ўрганган. Тешикли камеранинг консепцияси оддий: - бу объектларнинг оптик тасвирини олиш имконини берувчи энг оддий турдаги қурилма. Бу деворлардан бирида тешик ва қарама-қарши деворда экран бўлган ёруғлик ўтказмайдиган қути. Кичкина тешикдан ўтадиган ёруғлик нурлари  экранда тескари тасвирни ҳосил қилади. “Сamera obscura юқори тасвир аниқлигини таъминлай олмайди. Тешик диаметри кичрайтирилганда, аниқлик фақат маълум чегарагача ошади, тешик жуда камайганда, ёруғлик дифракциясининг тешикка таъсири таъсир қила бошлайди ва тасвир камроқ аниқ бўлади. Замонавий камераларнинг тузилиши билан таниш бўлганлар айнан шу тарзда ишлашларини айтишади, замонавий камералар ҳам объективдан фойдаланади. Ибн Ҳайсам фотосурат пайдо бўлишидан ва ривожланишидан минг йиллар олдин ҳам ҳозирги фото камераларнинг ихтиро қилинишига замин яратди.[6]

У ажойиб астроном, математик ва доктор, шунингдек Гален ва Аристотел асарларининг энг яхши шарҳловчиларидан бири сифатида келтирилган.[7] Ибн Ҳайсам, аввало, Эвклид ва Птолемейларнинг кӯриш ҳақидаги назарияларини муҳокама қилди. Унинг бир неча фикрларини танқид қилди. Птолемей кўриш кўздан нарса томон йўналган ёруғлик сабаб вужудга келади, деб ўйлаган. Ибн Ҳайсайгача ҳеч ким бу фикрга эътироз билдирмаган, бироқ аллома Оптика китобида буни инкор этди. Унда кўриш - кўрилаётган нарсадан кўз йўналиши бўйлаб тарқалган ёруғлик сабабли вужудга келишини баён қилди. баҳсларида кўз, кўриш, лупалар ҳақида теран фикрлар такдим этди, ёруғлик нурлари, ер шарини ўраб турган ҳаво қандай тарқалиб кетишини изоҳлаб берди. Сув ва ҳаво каби шаффоф нарсалардан ўтаётган ёруғликда ўзгариш ҳосил бўлар экан. (Дафаъ. Раваиъул ҳазора аларабия алисламия фил улум). Ёруғлик тарқалиши хоссалари ҳақида баҳс юритди, уфқдаги осмон жисмларидаги ёруғлик таъсирини шарҳлади, фотография асосини ихтиро қилди (Муҳаммад Содиқ Афифий. Татаввурул фикрил илмий индал муслимийн).[8] Сартоннинг ёзишича, Ибн Ҳайсам камераларни ихтиро қилган биринчи олимдир.[9]

XI асрга келиб Ибн Ҳайсам оптикада деярли барча янгиликларни қилиб бўлганди. “Оптиканинг асосчиси” деб кўпчилик ҳисоблайдиган Нютондан бир неча аср илгарилаб кетган. XVI-XVII асрдаги Европа олимлари Исаак Нютон ва Галилейнинг ишларидан кўра Ибн Ҳайсамнинг асарларидан кўпроқ иқтибос олганлар”[10].  Ибн Ҳайсам асарларидан хабардор бўлиш Нютонга катта таъсир кўрсатди. У ҳисоб-китобларнинг асосларини ўрганиб чиқди, бу кейинчалик бугунги кунда қўлланиладиган муҳандислик формулалари ва усулларига олиб келади. Шунингдек, у жисмларнинг ҳаракатини тартибга солувчи қонунлар (кейинчалик Нютоннинг 3 та ҳаракат қонуни деб номланган) ва икки жисмнинг тортишиш кучи – тортишиш қонуни гравитация ҳақида ёзган. Дарахтдан тушган олма, Нютонга тортиш кучи ҳақида эмас, балки Ибн Ҳайсамнинг китоблари ҳақида гапириб берди, дейди Фирос Хатиб[11]. Исаак Нютоннинг ўзи бу ҳақида «агар мен бошқаларга нисбатан узоқни кўра олган бўлсам, бунинг сабаби, мен гигантларнингелкаларида турганлигим учундир», деган сўзни айтган. Унинг бу сўзларини Буюк Британиянинг Суррей университети физика профессори Жим Халилий оптика соҳасида Нютоннинг ўзи 700 йил олдин яшаган гигантнинг елкасида тургани билан шарҳлайди.[12] У, албатта, ўзидан олдин ўтган буюк мутафаккирларни назарда тутган эди.

Қандай бўлмасин, Ибн Ҳайсамнинг ажойиб онги унинг елкасида турган сон-саноқсиз одамларни илҳомлантирди. Унинг изланишларисиз бугунги кунда биз биладиган замонавий илм-фан дунёси мавжуд бўлмайди, деб айтиш жуда қийин эмас.[13]

Француз математиги Чарльз Оберлинг айтган: Ибн Ҳайсам баҳслари ёруғлик илмидаги асл манбамиздир.[14]

Жорж Сартон Ҳайсамни энг буюк мусулмон физиги ва барча замонларнинг энг яхши оптик тадқиқотчиларидан бири деб атаган.[15]

Мунаввар Рустам қизи

 


[1] Islom va olam, 88 b

[2] Islom va olam, 89 b

[3] https://islamdag.ru/lichnosti/45431

Махач Гитиновасов, Ибн Аль-Хайсам – «отец современной оптики»

[4] Е. Масуд (Masood, E.), Ислам и Наука (Science and Islam), 2006, Icon Books;

[5] Islom va olam, 86 b

[6] М. Морган (Morgan, M.), Потерянная история (Lost History), 2007. Вашингтон: National Geographic Society;

[7] https://historyofislam.com/ibn-al-haytham-alhazen-father-of-optics/

Professor Ibrahim B. Syed , Ibn al-Haytham (Alhazen) – Father of Optics

[8] Islom va olam, 87 b

[9] Islom va olam, 91 b

[10] K.Ayram “Islom olamidagi ilm-fan mo’jizalari”, 200 b.

[11] Firas AlKhateeb, Lost Islamic History.

[12] https://www.photonics.com/Articles/Before_Newton_there_was_Alhazen/a36717

DAVID L. SHENKENBERG, Before Newton, there was Alhazen

[13] Firas AlKhateeb, Lost Islamic History.

[14] Islom va olam, 95 b

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Аҳнаф шарафдан қочар, лекин шараф унинг ортидан қувлар эди,. Холид ибн Сафвон. Тўлиқ исми ва таваллуди Аҳнаф ибн Қайс ибн Муовия ибн Ҳусайн ибн Ҳафс ибн Убода ибн давоми...

2203 10:57 / 24.05.2023
2022 йил 27 август куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ асос солган .Islom.uz порталининг йил сарҳисоби, тадбири бўлиб ўтади. Тадбирда давоми...

1395 18:30 / 25.08.2022
Тўлиқ исми ва таваллуди Шайх Саид ибн Аҳмад ибн Алий Оли Адас алАнабтовий ҳижрий 1345, милодий 1927йили Фаластиннинг Жанин шаҳри яқинидаги Ҳадиса қишлоғида туғилган. давоми...

1515 12:42 / 31.05.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадрасалари толиблари бўлмиш саҳобаларнинг ҳаётлари бизга ҳар жабҳада намунадир. Улар Ислом қуёши порлагач, матонат давоми...

2171 10:30 / 22.01.2023