1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Кинояли талоқ

16:00 / 02.02.2023 3324 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кинояли талоқ унинг ва ундан бошқа нарсанинг эҳтимоли бор нарсадир.
Бунда талоқни ҳам, бошқа маънони ҳам англатадиган лафз хотинига нисбат бериб ишлатилади.
«Бас», «чиқ», «кет», «тур» кабиларда жавоб эҳтимоли бор.
Яъни, хотиннинг саволига жавоб эҳтимоли бор.


«Холисан», «бегонасан», «ажрагансан», «кесилгансан» ва «ҳаромсан»га ўхшашларда сўкиш эҳтимоли бор.
Яъни «яхшиликдан холисан», «тоатдан бегонасан», «тўғри йўлдан ажрагансан», «яхши ахлоқдан кесилгансан», «суҳбатга ҳаромсан» кабилар бўлиши мумкин.
«Сана», «Бачадонингни тозалигини бил», «Сен биттасан», «Сен ҳурсан», «Ихтиёрингни қилавер», «Ишинг ўзингнинг қўлингда», «Йўлингни очиб қўйдим» ва «Сендан ажрадим» кабиларда иккисининг ҳам эҳтимоли йўқ.


Яъни жавобнинг ҳам, сўкишнинг ҳам эҳтимоли йўқ. Бунга ўхшаш лафзларда талоқнинг ҳам ёки бошқа нарсанинг ҳам маъноси бўлиши мумкин.
Масалан, «санайвер», деганда «Аллоҳ таолонинг сенга берган неъматларини сана», деган бўлиши ҳам ёки «Талоқсан, иддангни сана», деган бўлиши ҳам мумкин.
Шунингдек, «Бачадонингнинг тозалигини бил»да «Агар тоза бўлса, талоқ қилмоқчиман», маъноси бўлиши ёки «Сени талоқ қилдим, энди бачадонингнинг тозалигини билгин» деган маъно ҳам бўлиши мумкин.


«Сен биттасан», деганда «Сен биттасан, сендан бошқа йўқ», деган бўлиши ҳам мумкин ёки «Сен битта талоқсан», деган бўлиши ҳам мумкин.
«Сен ҳурсан», деганда «Сен чўриликдан озодсан», деган бўлиши ҳам ёки «Сен никоҳ боғланишидан озодсан», деган маънода гапирган бўлиши ҳам мумкин.
«Ихтиёрингни қилавер», деганда «Хоҳлаган ишингни қилавер», деган бўлиши ҳам ёки «талоқда ихтиёрингни қилавер», деган бўлиши ҳам эҳтимол.


«Ишинг ўзингнинг қўлингда», деганда «Билган ишингни қилавер», деган бўлиши ҳам ёки «Талоқ иши сенинг қўлингда, хоҳласанг, ўзингни ўзинг талоқ қилавер», деган бўлиши ҳам эҳтимол.
«Йўлингни очиб қўйдим» ва «Сендан ажрадим», деганда маъно ойдин.
Бас, ризоликда ҳаммаси ниятга боғлиқ бўлади. Fазабда аввалги икки қисмда ва талоқ музокараси бўлиб турганда биринчи қисмда ниятга қараб бўлади.


Мазкур матнлардан киноя лафзлари уч қисмга бўлиниши билинади:
1. Хотиннинг талоқ ҳақидаги саволига жавобнинг эҳтимоли бор лафзлар.
2. Сўкиш эҳтимоли бор лафзлар.
3. Мазкур икки маънодан бошқа маъноларнинг эҳтимоли бор лафзлар.
Шунингдек, киноя лафзларининг айтиладиган ҳолатлари ҳам уч хил бўлади:
1. Розилик ҳолати.
2. Fазаб ҳолати.
3. Талоқнинг музокараси бўлиб турган ҳолат.


Агар киноя лафзларининг уч тури ҳам розилик ҳолатида, ғазаб ёки талоқ тўғрисида гап-сўз бўлмай туриб, айтилган бўлса, талоқ тушмайди. Аммо, эр «Мен бу гапни талоқ нияти билан айтдим» деса, талоқ тушади.
Агар ғазаб, уриш-жанжал ҳолати бўлса, биринчи ва иккинчи қисмдаги лафзлар билан дарҳол талоқ тушмайди, балки эрнинг ниятига боғлиқ бўлади. Талоқни ният қилган бўлса, тушади, бўлмаса, йўқ.
Аммо, ғазаб ҳолатида «Санайвер», каби саволга радни ёки сўкишдан бошқа маънони ифода қиладиган лафзларни айтганда талоқ тушади. Мазкур лафзларни ғазаб устида айтган эр кейинчалик «Мен талоқни ният қилмаган эдим» деса, гапи қабул қилинмайди.


Эр‑хотин орасида талоқ масаласи ўзаро баҳс қилиниб турганда эр мазкур уч хил лафзлардан бирини айтса, биринчи тоифадаги лафзларда ниятига боғлиқ бўлади. Қолган иккисида тўғридан-тўғри талоқ тушаверади.


Бас, агар учтани ният қилган бўлса, улар тушади. Ундан бошқа ҳолатда бир боин талоқ тушади.
Киноя лафзларини айтган киши уларни айтаётган пайтида уч талоқни ният қилган бўлса, уч талоқ тушади. Аммо, ҳеч нарсани ният қилмаган, бир ёки икки талоқни ният қилган бўлса, бир боин талоқ тушади.
«Идда сана», «Бачадонингнинг тозалигини бил», «Сен биттасан»ларда бир ражъий талоқ тушади.
Байнунат ва ҳурматни эрга нисбат бериш билан ҳам боин талоқ тушади. Эрга талоқ нисбатини бериш билан тушмайди.


Эр хотинига «Мен сенга боинман» ёки «мен сенга ҳаромман» деса ва талоқни ният қилса, талоқ тушади. Аммо «Мен сенга талоқман» деса, тушмайди. Чунки талоқни эрга нисбат бериб бўлмайди. Уни фақат аёлга нисбат берилади.


«Бахтиёр оила» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оила қуришда фақат куёв тараф келин танлаш ҳуқуқига эга эмас, балки келин ҳам куёв танлаш ҳуқуқига эгадир. Чунки юқорида айтиб ўтганимиздек, оила, аввало, давоми...

8309 09:05 / 10.12.2024
.Идда, сўзи луғатда .санаш,, .ҳисоблаш, маъноларини билдиради. Шариатда эса, аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашганидан сўнг сақлаши лозим бўлган давоми...

4275 16:00 / 28.07.2023
иккинчи мақола Қуръони каримдаги маълумотга биноан, инсоннинг биринчи жамияти оиладан иборат бўлган. Аллоҳ таоло тупроқдан отамиз Одам алайҳиссаломни ва ундан давоми...

7481 17:10 / 31.10.2024
Боланинг отаонадаги ҳақларидан, отаонанинг фарзанд олдидаги вазифаларидан бири оиланинг янги аъзосига маънодор, чиройли исм қўйишдир. Бу ишнинг аҳамиятини давоми...

3206 18:08 / 03.11.2019
Аудиолар

213155 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132377 14:35 / 11.08.2021