1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Дўстларингизни ҳам намозга чақиринг!

09:00 / 24.01.2023 2667 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оталардан бири айтади: «Фарзандимга: «Агар сен ўртоқларингни намоз ўқишига сабабчи бўлсанг, уларни ўқиган ҳар бир намози учун сенга маблағ бераман» деб айтар эдим. Ўғлим шу йўл орқали дўстларини намоз ўқишга шижоатлантирди. Уларга тўғри йўлдан юришни ўргатди. Ўйинни ташлаб намоз ўқишига сабаб бўлди».

Оналардан бири айтади: «Мен қизимга намоз ўқишни эртароқ ўргатдим. Қизим учинчи синфда ўқиётган пайтида ўқитувчиси унинг намоз ўқишини билиб қолибди. Устози қизимдан ўртоқлари олдида овозини чиқариб, намоз ўқиб беришини сўрабди. Ўша куни қизим уйга жуда бахтли ҳолда қайтди. Уйга қайтганидан сўнг мени ўпиб, қучоқлади. Унга ёшлигидан намоз ўқишни ўргатганим учун менга раҳмат ва шукроналар айтди. Намози чиройли бўлгани учун синфда энг аълочи ўқувчига айланди. Ўқитувчисини шижоатлантириши намозга бўлган муҳаббатини янада оширди».

Йигитлардан бири айтади: «Мен бешинчи синфда ўқир эдим. Ўқитувчимиз биздан: «Қай бирингиз чиройли намоз ўқийсиз?» деб сўради. Бизларнинг орамизда намозни чиройли адо этиш бўйича мусобақа ўтказилди. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг фазли билан мен дўстларимни орасида энг чиройли намоз ўқир эканман. Ўқитувчим менга: «Мактабнинг намоз хонасига борамиз, ўша ерда сен имом бўласан. Дўстларинг сени ортингда намоз ўқишади. Бироқ битта шартим бор: «Дўстларинг сендан намозни ўрганишлари учун, сен намоз ўқиётганингда овозингни чиқариб ўқийсан» деб айтадилар. Мен бахтиёр эдим. Бу ишимдан жуда ҳам фахрланар эдим. Шундан сўнг намозга дангасалик қилмайдиган бўлдим. Мактаб намозхонасининг кичик имомчаси бўлсам қандай қилиб дангаса бўламан. Мана шу йўл орқали мен намозга муҳаббат қўйганман».

Оталардан бири айтади: «Мен ўн ёшли ўғлим билан гаплашиб ўтирган эдим. Дўстлари ичида бир ўзи намоз ўқир экан холос. Мен буни эшитиб, ҳайратга тушдим. Нима сабабдан бундай эканлигини билмоқчи бўлдим. Сўраб-суриштирсам, ўғлимнинг дўстларини уйидагилари намоз ўқишмас экан ёки фарзандининг намозига бефарқ эканлар. Бир куни ўғлимдан: «Нега дўстларинг намоз ўқишмайди?» деб сўрадим. У менга: «Улар намоз ўқишни билишмайди» деб айтди. Мен унга: «Дўстларингни ҳар биттасини намоз ўқишга ўргатсанг, сенга катта мукофот бераман» деб айтдим. Ўғлим бу таклифимдан хурсанд бўлди. Айтганимни бажаришга киришди. Бу услуб фарзандимни намозга бўлган интилишини янада кучайтирди. Намози янада мустаҳкамлашди. У кўп ўртоқларини намоз ўқишига туртки бўлди. Энг аҳамиятлиси ўғлим дўстларига намозни ўргатиши, уларни «Намозхонлардан» бўлишига сабабчи бўлди. Мана шу йўл орқали ўғлимни дўстлари уни ёмон йўлга эмас, балки тўғри йўлга бошлаб, намозга ундайдиган бўлишди». 

Эслатма: Сиз фарзандингизни ўқитувчисидан унинг намозини ва турли хил зикрларни сўрашини келишиб олсангиз бўлади. Негаки, фарзандингиз дўстларига ўргатиши учун. Сўнгра, фарзандингизга бирор мукофот тақдим қилиш учун, ўқитувчисига фарзандингиз билмаган ҳолатда совға берасиз. Шундан сўнг фарзандиз намозга қоим бўлишни бошлайди», инша Аллоҳ.

Оталардан бири айтади: «Бир куни ўғлимни чақириб: «Мен сен учун совға тайёрлаб қўйдим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Қайси бир банда гуноҳ қилиб, таҳоратини янгилаб, икки ракат намоз ўқиб ва Аллоҳга истиғфор айтса Аллоҳ уни гуноҳини кечиради». Сўнгра пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шу оятни зикр қилган эканлар:
«Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрарлар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар». (Оли Имрон сураси, 135-ояти).
Ҳар доим шу ҳадисга амал қилгин. Дўстларингга ҳам мана шу ҳадисни ўргатиб шарҳлаб берсанг, мен сени мукофотлайман. Шундан сўнг сенга ҳам Аллоҳдан ажр бўлади ва мендан совғалар бўлади» деб келишиб олиб, юқоридаги ҳадисни шарҳлаб бердим. Фарзандимга шу йўл билан намозга оид маълумотларни ўргатдим. Яна ундан дўстларига ҳам ўргатишини талаб қилдим ва мукофот ҳам бердим».


Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида
Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суффа аҳлидан бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Абу Фирос Робийъа ибн Каъб Асламий розияллоҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ давоми...

8330 12:09 / 18.05.2017
.Шарт, сўзи луғатда .аломат, маъносини билдиради.Шаръий истилоҳда эса, бир нарсанинг ҳақиқати ва моҳиятидан ташқари бўла туриб, ўша нарсанинг вужудга келиши учун давоми...

6563 04:42 / 09.01.2017
Намоз ndash Ислом динининг беш устунидан биридир. Намоз мўминнинг меърожидир. Намоз мўминмусулмон одам ҳар куни бажарадиган энг муҳим амалидир. Намоз банданинг бу давоми...

2464 11:53 / 14.12.2022
Хаёл ва васвасаларни муолажа қиламан десангиз, уларга эътибор қаратманг. Эътибор қилмасангиз, инша Аллоҳ, бу хаёллар ўзўзидан йўқ бўлиб кетади. Балки ишингизга давоми...

2765 08:15 / 02.02.2025
Аудиолар

232141 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150653 09:35 / 11.08.2021