1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Бизга баракани ато этган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

12:51 / 29.12.2022 2898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бемор бўлиб шифокорга бормасдан ойнинг якун топиши – баракадир.

Яхши, оддийгина таом еб, унга тўйишинг – баракадир.

Бировдан маблағ қарз олмасдан ойнинг якун топиши – баракадир. 

Оилангни ой якунига етганда ҳам атрофингда офиятда юриши – баракадир.

Ҳалоллик бор жойда барака бўлади.

Барака – бу унум дегани, фойда дегани. Яъни, арзимаган ризқ баракали бўлиши дегани – ўша ризқнинг фойдали ва унумли бўлишидир.

Биз учун манфаатли бўлиши – баракали бўлди дегани.

Умрингга баракот берсин дегани – умринг унумли ва манфаатли бўлсин, деганидир.

Барака қачон унумли ва манфаатли бўлади? Қачонки, инсоннинг қилаётган ҳаракати ҳалол бўлса, нияти ҳалол бўлса. Шундагина меҳнат ва ҳаракатнинг замирида содир бўладиган ишда барака ва файз бўлади.

Барака – яхшиликнинг зиёда бўлиши, униб-ўсиши, барқарор ва давомли бўлишидир.

Барака – вақтга тушса, уни кенгайтиради, инсон ўша вақт ичида кўп ишларни қилишга улгуради.

Барака – жасадга тушса, уни қувватли қилиб, кўп нарсага имконияти етишига сабаб бўлади.

Барака – фарзандларга тушса, уларнинг солиҳ, ахлоқли бўлишига сабаб бўлади.

Барака – пулга тушса, у пулнинг кўп нарсаларга етишига сабаб бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 23 йил ичида бутпарастлик, жаҳолатни йўқотиб, тавҳид, ахлоқ, маърифатни ёйдилар. Инсониятга устозлик қиладиган умматни тарбия этдилар. Булар вақт, умр, тана, даъват ишларига берилган бараканинг кўринишидир.

Аллоҳ таоло ерни баркали қилиб қўйгани ҳақида Қуръони Каримда шундай деган:

ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ



«Сен: «Сизлар ҳақиқатан ҳам, ерни икки кунда яратган Зотга куфр келтиряпсизми ва Унга тенгдошлар қиляпсизми?! Ахир бу оламларнинг Робби-ку!»

«У Зот ўша(ер)нинг устида барқарор тоғларни қилди, уни баракотли қилди ва унинг (аҳли) ризқини тўрт кунда ўлчовли этиб тақдир қилди. Бу сўровчилар учундир», – деб айт» (Фуссилат сураси, 9-10-оятлар).

Инсон ернинг бу баракасидан фойдаланиши учун Аллоҳга иймон келтириб, Унга тақво қилиши керак.

Бизга баракани ато этган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

 

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зилзила, ер силкиниши Аллоҳ таолонинг белги, оятларидан бири бўлиб, бандаларга охиратни эслатиш, аламли азобдан огоҳлантириш ва уларга заифликларини сездириб давоми...

6350 22:19 / 21.03.2023
Қадимда, Исломнинг олтин асрларида, ҳар бир табиб бир вақтнинг ўзида доришунос эди. У беморларни бориб кўрар, сўнгра унга муносиб доридармон белгилаб, даво давоми...

2401 11:40 / 26.08.2024
Коинотда, атрофимизда, тарихда ва ҳатто ўз нафсимизда кечадиган баъзи бир ҳолатлар, ўзгаришлар борки, бизларнинг кейинги аҳволимиздан огоҳлантиради. Ушбу давоми...

4251 09:00 / 31.07.2022
. ,. .Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Ким бомдод намозидан давоми...

2640 15:01 / 12.11.2020