1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Неъматларни асрайлик!

17:00 / 23.03.2022 2412 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Молик ибн Назла розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига эски кийимда келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадилар:

-Молинг борми?

-Ҳа!

-Қанақа туридан?

-Ҳар қанақа туридан. Туя, қул, от ва қўйлар...

-Агар Аллоҳ сенга мол берса унинг таъсири устингда кўриниб турсин!

Амр ибн Шуъайб отасидан, отаси эса бобосидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Аллоҳ таоло неъмати асарини бандасининг устида кўриниб туришини яхши кўради!».

Неъматни кўрсатиш унинг шукрининг бир қисми ҳисобланади. Аллоҳ инсонга мол ато қилса у яхши кийимлар кийиши лозим. Яхши кийим бошқа, қиммати бошқа. Турли маркалар, брендлар ва мода орқасидан югуриш, бозорда гўзал ва бежирим кийимлар бўлатуриб турли брендларни қимматга сотиб олиш аҳмоқлик ва исрофдир. Афсуски, турли брендларни инсонлар бойларнинг пулини шилиш мақсадида ўйлаб топишган. Фақирлар эса бунга алданиб қолишган. Бугун ҳатто ёшлар фахрланиш учун кучи етмайдиган нарсаларни ҳам сотиб олишга уринишмоқда. Бугун қизларимиз фақатгина «Шанель» ва «Диор»нинг сумкаларини кўтаришмоқда. Тўғри, гўзаллик яхши, аммо зўрма-зўракилик ёмон!

Неъматни зоҳир қилишда муҳтожларга ёрдамлашиш бор. Тўғри, яширин садақа Аллоҳга мақбул ва суюкли. Аммо инсон бойликда маълум бир даражага етганида кўпчилик манфаати етадиган умумий лойиҳаларга пул тикишга мажбур бўлади. Шифохона қуриш, узоқ қишлоқларда артезиан қудуғи ковлаш, масжид қуриш, қуръон ёдлатиш курслари учун бинолар қуриб бериш, мактаблар қуриш ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Бу каби ишлар Аллоҳ таолонинг: «Садақани ошкора қилсангиз қандоқ ҳам яхши!», оятининг остига киради. Аллоҳ берган ҳар-бир нарса неъмат. Неъматларга шукр қилиш ҳам ўша неъматлардан!

Шифокорда бир ойда бир кунини беморларга бепул хизмат қиладиган кун қилиб қўйиш имкони бор. Университет профессорида лекциясига узри туфайли кела олмаган талабаларга аудиториядан ташқарида лекция ўқиш имкони бор. Мансабдор ва нуфузли кишиларда бир бечоранинг мушкулотини ҳал қилиш учун ўртакаш бўлиш имкони бор. Бой савдогарда ҳар ой иффатли бир фақирнинг оиласини таъминотини қилиб туриш имкони бор. Корхона раҳбарида Рамазон ойида ишчиларга енгиллик бериш имкони бор. Ишчиларга масъул шахсда ишчилар билан суҳбатлашиш, ҳазиллашиш ва уларга лутф ила муомала қилиш имкони бор...

Хуллас, Аллоҳга олиб борадиган йўллар махлуқлар нафаси миқдоричадир. Шукр қилинадиган ҳар қандай неъмат муҳофаза қилинади. Неъматларни асрайлик!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Падари бузрукворим Мавлоно муфтий Муҳаммад Шафеъ Усмоний қуддиса сирруҳ Покистон муфтий Аъзами эдилар. У кишининг бутун ҳаётлари ўқиш ва ўқитиш ила ўтди. Дорул давоми...

891 11:09 / 18.09.2025
Мусулмон бўлсин ёки бўлмасин барчага бирдек яхшилик қилиш Аллоҳ таоло гарчи Қорун алайҳилланаъга қарата айтган бўлса ҳам умумий тарзда биз бандаларга шундай давоми...

913 12:36 / 12.08.2025
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири закотдир..Закот, сўзи луғатда .поклик, ва .ўсиш, деган маъноларни билдиради.Закот берган кишининг давоми...

2428 15:30 / 30.12.2019
Туркиядаги даҳшатли зилзиладан кейин кўпчилик инсониятнинг жуда ожиз эканини ҳис қилди, ўз кўзи билан кўрди. ХХI асрнинг тараққиёт меваларидан анчайин насибадор давоми...

2125 16:00 / 13.02.2023