1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Темирга яширилган сир

05:00 / 09.03.2017 7706 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муқаддас Қуръонда бир кимёвий элемент - темир моддаси алоҳида зикр қилинади. “Темир” сўзини англатувчи “Ҳадид” деб номланган сурада шундай оятлар бор: 

...Яна Биз темирни туширдик - яратдик. Унда куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бордир...

Ҳадид сураси, 25-оят

Оятда келган “анзална”, яъни “туширдик, нозил қилдик” иборасини кўчма маънода “фойдаланиш учун, инсонга хизмат қилиш учун бердик” деб таржима қилиш мумкин. Лекин агар бу иборанинг том маъносига, яъни темирнинг осмондан моддий тарзда туширилишига эътибор қаратадиган бўлсак, унда биз бу оятда жуда муҳим ва нодир илмий тушунча мавжудлигини кўрамиз. Гап шундаки, ҳозирги замондаги астрономик ва геологик кашфиётларга кўра, Ерда темир рудаси конларининг мавжудлиги, аммо уларнинг Ер жинсидан эмас, балки коинотдаги улкан юлдузлардан Ерга учиб тушганлигидан далолат беради. 

Оғир металлар коинотдаги маҳобатли, улкан юлдузларнинг ўзакларида шаклланади, аммо қуёш системаси ва ундаги максимал ҳароратлар темир сингари элементни мустақил яратиш лаёқатига эга эмас. Темир фақат бир неча юз миллион даражадаги ўта юқори ҳароратлар шароитидагина вужудга келиши мумкин. Бу эса темир бизнинг қуёшимиздан бир неча баравар катта ҳажмга эга бўлган, янги ва ўта янги юлдузлар деб аталган юлдузларнинг ўзакларида ҳосил бўлганлигини билдиради. Бундай юлдузларнинг ўзагида тўпланган темир чегаравий массага етган пайтда улар энди бу юкни ортиқ ўз қаърида ушлаб тура олмайди, натижада темир моддаси юлдузни ичидан портлатиб юборади.  

Мана шундай портлаш натижасида ҳосил бўлган бўлаклар - таркибида темир моддаси бўлган метеоритлар коинот бўшлиғига сочилиб кетадилар ва кейинчалик бирор-бир самовий жисмнинг тортиш кучи таъсирида, унинг сатҳига қулаб тушгунча самода учиб юраверадилар.

Бу фикрлардан темир рудаси бизнинг сайёрамизда яралмаган деган хулосага келиш мумкин. У ўта янги юлдузларда ҳосил бўлиб, сўнг метеоритлар ёрдамида қуръонда жуда аниқ кўрсатилганидек, Ерга нозил бўлган. Турган гапки, қуръон оятлари нозил бўлган еттинчи асрда бу далилни илмий тадқиқотлар йўли билан аниқлаш мутлақо мумкин бўлмаган. Ўша даврда бу маълумотлар фақат Ўзининг чексиз илоҳий Ҳикмати билан бутун инсониятни ҳайратга солиб келаётган қуръони Каримдагина талқин этилиши мумкин эди.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шунингдек, Биз бани Исроилга у Китобда .Сизлар албатта Шом заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар,, деб хабар бердик.Бас, қачон у давоми...

8297 05:00 / 09.03.2017
Коинотни амалий ўрганиш ва унга парвоз қилишга илк уринишлар 1957 йил 4 октябрда Совет Иттифоқида Ернинг сунъий йўлдоши учирилгандан сўнг шиддат билан ривожланиб давоми...

7775 05:00 / 09.03.2017
Дастлабки сивилизатсияларда, ой ўз нурига эга, деб таъкидланган. Бугунги кунга келиб эса, илмфан ойнинг нури фақатгина қуёш нурининг акси эканини айтмоқда. Қуръон давоми...

4132 05:00 / 09.03.2017
Бугунги кунда ўзларини .маданиятли, дейдиган ўлкалардаги мусулмон бўлмаганлар Қуръони Каримни Муҳаммад алайҳиссаломнинг шахсий сўзлари дейишади ва бу гапларига давоми...

4670 05:00 / 06.03.2017
Аудиолар

210827 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130090 14:35 / 11.08.2021