1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Ваҳий

05:00 / 06.03.2017 4084 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда ўзларини «маданиятли» дейдиган ўлкалардаги мусулмон бўлмаганлар Қуръони Каримни Муҳаммад алайҳиссаломнинг шахсий сўзлари дейишади ва бу гапларига бизнинг эски китобларимизда ёзилиб қолган исроилиётларни, заиф ва турли мавзу ҳадисларни далил қилиб келтиришади. Бу каби даъволарга ваҳий тўғрисидаги соф илмий баҳсларда етарлича раддиялар берилган. Ажабланарлиси шуки, шаккок шарқшуносларнинг Мусо алайҳиссаломга, Ийсо алайҳиссаломга ваҳий нозил бўлишини, осмондан китоб тушишини сиғдирган аққлари негадир Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлишини сиғдира олмайди.

Уламоларимиз Қуръони Каримнинг нозил бўлиши ўзига хос ягона ҳолат эканини муфассал баён қилганлар. «Аз-Зоҳира ал-Қуръания» – «Қуръоний ҳодиса» истилоҳи жазоирлик машҳур мутафаккир Молик ибн Набий раҳматуллоҳи алайҳига мансубдир. У кишининг «Аз-Зоҳира ал-Қуръания» номли француз тилида ёзилган китоби бор. У киши ушбу китобда ваҳий ҳолатини чуқур таҳлил қилиб, соғлом ақл таслим бўладиган даражада баҳс юритган. Ваҳийнинг инсон сифатидан мустақил эканини, Қуръони Карим Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ичларидан чиқмаганини, балки у илоҳий иноят ўлароқ, юқоридан нозил бўлганини исботлаб берган.

Аммо, минг афсуслар бўлсинким, ҳозиргача инсоният тарихидаги ушбу нодир ҳолатни ҳар ким ўз қаричи билан ўлчаб келмоқда ва ўзининг айтганини илмий ҳақиқат деб даъво қилмоқда. Турли мантиқсиз даъволарни бир тарафга қуйиб турайлик-да, Қуръони Карим маъноларини рус тилига таржима қилиш борасида икки оғиз сўз айтиб ўтайлик.

Ҳозирги кунга келиб, Қуръони Карим маъноларининг рус тилидаги таржима ва тафсирлари ўн бешдан ортиб кетди. Лекин мазкур таржималарда «Қуръон» сўзининг луғавий ва истилоҳий маъноси ҳақида бирор сўз учратиш қийин. Энг ачинарлиси, Қуръони Каримнинг асоси бўлган «ваҳий» сўзининг маъноси бутунлай бузиб юборилган, у «внушение» ёки «откровение» деб таржима қилинган. Агар рус тилининг изоҳли луғатларига мурожаат қиладиган бўлсак, ушбу икки сўз қанчалик изоҳланса ҳам, «ваҳий»нинг асл маъносига ҳатто яқин ҳам келмаслигини кўрамиз.

 

Абрамов луғати

 

Внушение – вдохновление, веяние, совет, рекомендация, предложение, наущение, вдохновение, побуждение – ишонтириш (сингдириш), илҳомлантириш, маслаҳат бериш, тавсия қилиш, таклиф қилиш, васваса қилиш, гиж-гижлаш, ундаш, туртки бериш...

 

Ефремова луғати

 

Внушение ср.

1) а) Словесное воздействие на волю, сознание человека с целью убедить его в чем-л. или вызвать какое-л. чувство. – Иродага, инсон онгига уни бирон нарсага ишонтириш ёки қандайдир ҳиссиёт уйғотиш мақсадида сўз билан таъсир кўрсатиш.

б) Воздействие на поступки человека чувств, настроений, состояний – Инсоннинг хатти-ҳаракатига ҳислар, кайфиятлар ва ҳолатларнинг таъир кўрсатиши

в) Целенаправленное воздействие словами на психику человека (обычно приведенного в состояние гипноза) для изменения его отношения к чему-л., преодоления вредных привычек, коррекции поведения и т.п. (в медицине) – инсон руҳиятига (одатда гипноз ҳолатига келган кишига) унинг бирон нарсага нисбатан муносабатини ўзгартириш, зарарли одатларини тарк эттириш, феъл-атворини ислоҳ қилиш учун мақсадли равишда сўз воситасида таъсир кўрсатиш (тиббиётда).

2) Поучение, наставление, выговор – панд-насиҳат, ўгит, койиш, ҳайфсан.

внушать 1) а) Воздействуя словами на волю, сознание, заставлять усвоить какую-л. мысль, прийти к какому-л. убеждению – Иродага, онгга сўз билан таъсир кўрсатиб, қандайдир фикрни ўзлаштиришга, қандайдир ишончга келишга мажбур қилиш.

б) Целенаправленно воздействовать словами на психику человека (обычно приведенного в состояние гипноза) для изменения его отношения к чему-л., преодоления вредных привычек, коррекции поведения и т.п. (в медицине) – Инсон руҳиятига (одатда гипноз ҳолатига тушган кишига) мақсадли равишда сўз ёрдамида таъсир этиш (тиббиётда).

2) Возбуждать в ком-л. какое-л. чувство – кишида маълум бир ҳиссиётни уйғотиш, қўзғаш.

 

Ожегов луғати.

 

Внушениевоздействие на психику больного, гипноз. Например, лечение внушением, наставление, выговор родительское внушение – Беморнинг руҳиятига таъсир кўрсатиш, гипноз. Масалан, ишонтириш билан даволаш, панд-насиҳат, койиш, оталарча ўгит.

внушитьвоздействуя на волю, вознание, побудить в чему-нибудь, заставить усвоить что-нибудь. Например, внушить страх, внушить уважение к старшим – Иродага, онгга таъсир кўрсатиб туриб, бирор ишга ундаш, туртки бериш, бирор нарсани ўзлаштиришга мажбур қилиш. Масалан, қўрқув уйғотиш, юрагига ваҳима солиш, катталарга ҳурмат ҳиссини сингдириш.

 

Ушаков луғати.

 

Внушение. 1. Воздействие на волю другого с тем, чтобы заставить его бессознательно выполнять чужие желания; гипноз (книжн.). Роль внушения в душевной жизни. Массовое внушение. Лечить алкоголика внушением – Кишининг иродасига бировларнинг истак-хоҳишини онгсиз (кўр-кўрона, ҳушсиз) равишда бажаришга мажбур қилиш мақсадида таъсир кўрсатиш, гипноз (китобий). Ишонтиришнинг руҳий ҳаётдаги ўрни. Оммавий ишонтириш. Ичкиликбозни ишонтириш йўли билан даволаш;

– Воздействие кого-чего-н. на волю; влияние, подчиняющее себе волю кого-н. (книжн.). Он действует по внушению своих товарищей – Иродага алланарсанинг ёки аллакимнинг таъсир кўрсатиши. Бировнинг иродасини ўзига бўйсундирувчи таъсир. У дўстларининг таъсирида иш тутяпти.

2. Совет, наставление. Она не слушалась внушений. || Выговор, словесное взыскание (разг.). Отеческое внушение. Сделать строгое внушение кому-н. – Маслаҳат, ўгит. У панд-насиҳатларга қулоқ солмас эди. Ҳайфсан, оғзаки таъзир. Оталарча ўгит. Қатъий ҳайфсан эълон қилиш.

Внушать 1. что кому-чему. вызывать, возбуждать по отношению к себе какие-н. ощущения, мысли, заставлять чувствовать что-н. Он внушает мне отвращение. Внушать к себе страх. Внушать почтение. || – Ўзига нисбатан қандайдир сезги, фикр қўзғатиш, уйғотиш, маълум бир ҳиссиёт ҳосил қилдириш. У менда нафрат уйғотяпти. Ўзига қўрқув сингдириш. Ҳурмат уйғотиш;

– Наводить на какие-н. мысли, вызывать какие-н. чувства. Его вид внушает мне опасение за его здоровье – Маълум бир хаёлга, ҳиссиётларга олиб бориш. Унинг кўриниши менда унинг соғлиғидан ташвиш уйғотяпти;

2. что кому-чему и без доп. Поучать, наставлять, заставлять усвоить какие-н. убеждения. Внушать мораль. Всегда внушал ему, что необходимо действовать вместе – Ўргатиш, ўқитиш, уқтириш, насиҳат қилиш, ўгит, маълум бир ишонч-эътиқодни ўзлаштиришга мажбур қилиш. Одоб бериш. Ҳар доим унга биргаликда иш тутиш кераклигини ўргатарди.

 

Абрамов луғати

Внушать, вдохновлять, вкоренять, внедрять, впечатлевать, вселять; запечатлевать; научать, вразумлять, наставлять; надоумливать, намекать, советовать, уговаривать. Прививать кому правильные понятия. Вливать в сердце добрые помыслы. «Вселял безверие, укоренял разврат». Крыл. Намекни свинье вилами, чтоб в огород не лазила! Ср. Учить, Советовать, Возбуждать, Вдохновлять и Утверждать. См. вдохновлять, влагать, влиять, научать, советовать – Ишонтириш, илҳомлантириш, сингдириш, киритиш, татбиқ қилиш, жорий қилиш, таассурот қолдириш, ўргатиш, ақл ўргатиш, ақл бериш, насиҳат қилиш, ақл киргизиш, шама қилиш, киноя қилиш, маслаҳат бериш, кўндириш, йўлга солиш. Тўғри тушунчани сингдириш. Қалбга яхши ният солиш. «Иймонсизлик киритар, бузуқлик сингдирарди» (Крылов). Чўчқага паншаха билан тушунтир, полизга кирмасин! Ўқитиш, маслаҳат бериш, қўзғаш, илҳомлантириш, тасдиқлаш. Таъсир кўрсатиш, ўргатиш, маслаҳат бериш.

 

Даль луғати

ВНУШАТЬ, внушить что кому. Вселять, вперять, вкоренять, внедрять; передавать, убеждать, поселять в мыслях, помыслах; заставить думать, хотеть; побудить к принятию передаваемого словами или другим способом. Не внушайся бесом, не согрешишь  Сингдириш, тиқиштириш, ўзлаштириш, татбиқ қилиш, ўйлашга мажбур қилиш, ишонтириш, калласига фикр жойлаш, сўз ёки бошқа восита билан берилган фикрни қабул қилишга мажбур қилиш. Шайтонга эргашма, гуноҳ қилмайсан.

 

ОТКРОВЕНИЕ и пр. см. открыватьочилишочишнинг мажҳули

Ожегов луғати

Откровение то, что неожиданно открывает истину, вносит ясность, понимание. Эта новость - полное о. для всех – Бирдан ҳақиқатни очувчи, ойдинлик киритувчи, аниқлаштирувчи. Бу янгилик ҳамма учун мутлақо ойдинлик бўлди.

 

Ушаков луғати

 

ОТКРОВЕНИЕ, откровения, ср. (книжн.).

1. Сообщение, открывающее тайну (ритор.). «Не требуй от меня опасных откровений». Пушкин – Сирни очувчи, фош этувчи хабар. «Мендан хавфли изҳорларни талаб қилма» (Пушкин).

2. То, что внезапно объясняет остававшееся непонятным, открывает какую-н. истину, дает новое понимание чего-н. Новая постановка вопроса была для всех откровением – Тушунарсиз бўлиб келган нарсани тўсатдан изоҳловчи, ҳақиқатни ошкор қилувчи, бир нарсага янгича таъриф берувчи. Масаланинг янгича қўйилиши ҳамма учун ойдинлик бўлди.

3. По христианским догматам – истина, сообщение, открывающие волю божества (церк.) – Насроний ақийдаларга кўра – илоҳнинг иродасини очиб берувчи ҳақиқат, хабар (черков истилоҳи).

 

РУСЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТДАН

ОЛИНГАН ТАЪРИФЛАР

 

Внушить сов. (несов. внушать) что кому

1. таъсир кўрсатиб (ёки гап билан) ишонтирмоқ; инонтирмоқ, кўнглига солмоқ, маъқул қилмоқ; уқтирмоқ; ~ кому-л. какую-л. мысль. кимсага бирор фикрни уқтирмоқ;

2. бирор ҳис туғдирмоқ, уйғотмоқ; ~ отвращение нафрат ҳиссини уйғотмоқ; нафрат туғдирмоқ;

3. ўргатмоқ, панд-насиҳат қилмоқ.

 

Внушени/е с

1. по гл. внушитъ; по ~ю товарищей дўстларнинг гапига ишониб;

2. инонтириш, ихлос туғдириш, гипноз; лечитъ ~ем инонтириш (гипноз) йўли билан даволаш;

3. койиш; танбеҳ; ўгит, панд-насиҳат.

 

Откровение с

1. рел. уст. ваҳий;

2. кўзни очувчи янгилик, кутилмаган янгилик; такая постановка вопроса была ~м для всех масаланинг бундай қўйилиши ҳамма учун кутилмаган бир янгилик эди;

3. уст. очиқ (очиғини) айтиш, рўйи-рост гапириш; дилдагини (дил розини) айтиш; очилиб гапириш, очиқ (рост, бор) гап; дил рози.

Ниҳоятда узайиб кетган иқтибослар ва уларнинг таржималаридан кўриниб турибдики, Қуръони Карим маъноларининг ўн бешдан ортиқ таржималарида бу муқаддас Китобнинг асоси бўлмиш ваҳий тамоман нотўғри талқин қилинган. Энг яқини «илҳом» маъноси бўлиши мумкин. Бу эса «Қуръони Каримнинг ўзи ҳам, аҳли Қуръон уммати ҳам ҳеч қандай далил ва ҳужжат бўлиши мумкин эмас, чунки бу оддий илҳом экан», деган нотўғри хулосага олиб келиши мумкин.

Энди инсоф билан ўйлаб кўрайлик. Дунёдаги энг кўп тарқалган тиллардан бирида Қуръони Карим маънолари таржималарида на «Қуръон» сўзининг маъноси ва на Қуръони Каримнинг асоси бўлган «ваҳий» сўзининг маъноси мутлақо ўз ифодасини топмаган бўлса, буни қандай баҳолаш мумкин?!

Бундай нохуш ҳолатнинг давом этишида мусулмон уламоларнинг ҳам айби бор. Чунки мазкур таржималарнинг кўпчилиги мусулмон бўлмаган одамлар, сўнггилари эса мусулмон миллатларга мансуб бўлса ҳам, Исломий илмлардан бехабар шахслар томонидан қилинган. Шунинг учун ҳам мусулмон уламолар бошқа тилларда ҳам мавжуд бўлган ушбу муаммони ҳал қилишда, Қуръони Карим ва ваҳий ҳақиқатини тўғри баён қилиб беришда мажбуриятларини шараф билан адо этишлари лозим.

 

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф - Қуръон илмлари китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Саросима, пушаймонлик, қўрқув ва ҳамма ёлғиз... Фақатгина Аллоҳ ёрдам қила оладиган Кун. Дунёда кўп эътибор берилган обрўэътиборнинг, оилалар, молмулк ва пулнинг давоми...

3553 05:00 / 07.03.2017
Мўъжизалар оламиТошкентдаги геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ишлаб чиқариш ва ўқув маркази илмий музейида кишини ҳайратда қолдирадиган икки тош давоми...

3479 05:00 / 07.03.2017
Дунёнинг энг машҳур санъат асарларига боқинг. Уларнинг ҳаммасида санъаткор ва муаллифларнинг имзосини кўрасиз. Яъни, ҳар қандай санъаткор ўз асарига ўзининг давоми...

4183 05:00 / 07.03.2017
Фахри Коинот пайғамбаримиз с.а.в. мингга яқин мўъжиза кўрсатганлар. Улар инсоният оламининг ойлари ва юлдузлари бўлиб порлаган саҳобаларнинг шундай кўз ўнгида давоми...

4873 05:00 / 07.03.2017