1445 йил 6 шаввол | 2024 йил 15 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Бани Исроилнинг такаббурлиги

05:00 / 09.03.2017 6486 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шунингдек, Биз бани Исроилга у Китобда: «Сизлар албатта (Шом) заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар», деб хабар бердик.

Бас, қачон у (бузғунчилик)лардан аввалгисининг вақти келганида, Биз сизларнинг устингизга (қилмишларингиз баробарида жазолаш учун) куч-қувват эгалари бўлган бандаларимизни юбордик. Улар (сизларни ҳалок қилиш, асир олиш учун) ховли-жойлар оралаб кездилар. (Бу ваъда) адо қилингувчи ваъда бўлди.

Сўнгра (тавба-тазарруъ қилиб ўзларингизни ўнглаганингиздан кейин) Биз сизларни қайтадан уларнинг (Бобил ҳукмдорининг) устига ғолиб қилдик ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад бериб, сон-саноқларингизни кўпайтирдик.

Исро сураси, 4-6-оятлар

Қуръони Каримдаги Исро сурасида айтилганидек, бани Исроил қавми Ер юзида икки марта фитна қўзғаб, бузғунчилик қиладилар. Бу исён Аллоҳнинг элчиларини ўлдириш ёки уларнинг жонларига суиқасд қилиш эди.

Шу воқеалардан кейин, милоднинг етмишинчи йилида румликлар бани Исроилни қуддуси шарифдан  қувиб чиқардилар. Бани Исроил бутун ер юзида сарсон-саргардонликка маҳкум бўлди. Улар бутун дунёга тарқалиб, ўз давлатига ҳам эга бўла олмай юрган пайтда Парвардигоримиз ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мазкур оятларни нозил қилди. Фақат, эътибор берингки, оятларда Аллоҳ Таолонинг изни билан бани Исроил ўз куч-қудратини яна тиклаб олиши башорат қилинмоқда. Аммо оятлар нозил бўлган даврда бани Исроилнинг куч тўплаб, мустаҳкамланиши ҳақиқатдан жуда йироқ нарса деб қабул қилинган эди. Парвардигоримизнинг каломидаги бу башорат орадан бир неча аср ўтгач содир бўлди. Яҳудийлар Фаластинга 1948 йилда қайтиб келдилар ва Исроил давлатининг ташкил этилишини эълон қилдилар. 

Бугунги кунда Исроил давлати дунёдаги ҳарбий ва сиёсий қудрати энг кучли давлатлар қаторига киради. Исроил давлатининг сиёсати сионизмга асосланган бўлиб, бу сиёсат Яқин Шарқ минтақасида тўхтамаётган зиддиятларга сабаб бўлди. Ояти карималарда айтилган бани Исроил ер юзида тарқатган фитна-фасодлар айнан мана шу кунларда бўлаётган қонли тўқнашувлар, миллатлараро биродаркушлик урушлари бўлса не ажаб... Аммо қатъий таъкидлаб ўтиш керакки, бу давлатда олиб борилаётган ёвуз ва ҳақсиз сиёсатлар яҳудийларнинг барчасига ҳам тааллуқли эмас. Яҳудийлар орасида чуқур иймон келтирган, софдил ва соғлом фикрли кишилар ҳам оз эмас, улар давлатнинг бундай тажовузкор ва ғайриинсоний сиёсатига кескин норозилик билдирмоқдалар. Дунёда бугунги кунда вужудга келган бундай мураккаб вазият ҳақида ўн тўрт аср муқаддам очиқ-ойдин хабар берилиши ҳам Қуръони Каримдаги битмас-туганмас ҳикматли мўъжизалардандир...


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёда машҳур соатсозлик ширкати бошқа барча маҳсулотларидан фарқ қилувчи битта соат чиқариб, уни bdquoБу қўл соатини таққанингизда, унинг ягона нусхада эканини ва давоми...

2987 05:00 / 07.03.2017
.Мўъжиза, сўзи луғатда .ожиз қолдирувчи, деган маънони англатади. Яъни мўъжиза нарсани бошқалар қилишдан ожиз қоладилар.Истилоҳда эса Аллоҳ таолонинг изни ила давоми...

3723 05:00 / 06.03.2017
Коинотни амалий ўрганиш ва унга парвоз қилишга илк уринишлар 1957 йил 4 октябрда Совет Иттифоқида Ернинг сунъий йўлдоши учирилгандан сўнг шиддат билан ривожланиб давоми...

6636 05:00 / 09.03.2017
90йилларнинг бошида дунёдаги энг йирик газеталарнинг биринчи саҳифалари ғоят муҳим археологик топилмалар ҳақидаги хабарлар билан тўлибтошди. Археологик давоми...

3310 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

119861 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41586 14:35 / 11.08.2021