1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Улар айтаверади, сиз эса йўлда давом этинг!

18:11 / 24.11.2022 2753 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир гуруҳ қурбақалар кетаётган эди. Кутилмаганда улардан иккитаси чуқурликка тушиб кетди. Қолган қурбақалар бу чуқурдан чиқиш амримаҳол деб ўйлаб, чуқурдаги қурбақаларга қараб: «Чиқишингиз амримаҳол, қанча сакрасангиз ҳам бу ердан қутулолмайсизлар. Икковингиз ҳам таслим бўлишингиз, шу чуқурда қолиб ўлимни кутишингиз керак», деб айтишди. 

Шундай кейин бироз муддат ўтиб, қурбақалардан бири чиқишдан умидини узиб, очликдан ҳалок бўлди. Иккинчи қурбақа эса сакрашга ва чиқишга бўлган уринишни тўхтатмади. Тепадаги қурбақалар унга тинмай: «Ҳар қанча уринганинг билан фойдаси йўқ, бунча ўзингни қийнамасанг», дедилар. Лекин бир неча уринишлар натижасида қурбақа чуқурдан чиқиб кета олди. Бояги шериклари ундан: «Қандай қилиб чиқдинг» деб сўрашди. Қурбақа уларга ҳеч нарса демади. Кейин билсалар, у қурбақа кар ва соқов экан. Тирик қолган қурбақа шерикларининг «Ҳар қанча уринганинг билан фойдаси йўқ, бунча ўзингни қийнамасанг» деган гаплари ва хатти-ҳаракатларини чиқишга бўлган ташвиқот деб ўйлаган эди. Шунинг учун у уларнинг қизиқтиришидан таъсирланиб, чиқишга бўлган ҳаракатни тўхтатмади, натижада чуқурдан қутулди.

Биринчиси эса эшитадиган қурбақа бўлгани учун шерикларининг гапидан умидсизликка тушди, азму қарори сўнди, натижада таслим бўлиб, ҳалокатга юз тутди. 

Модомики, биз тўғри йўлда бораётган эканмиз, одамларнинг гап-сўзларига эътибор бермайлик. Бугун бировга хайрихоҳ бўладиган кишилар жуда камайиб кетди. Аллоҳга қаттиқ ишониб, Ундан мадад сўраб, тўғри йўлда одимлайлик, одамларнинг умидсизликка сабаб бўлувчи гапларига эътибор бермайлик. 

Банда гуноҳга қўл урганда ёки ибодатни бошлай олмай турганда шайтон унинг қалбига васваса уруғини солиб:

«Сен кўп гуноҳ қилгансан, ҳаммаси тамом, қанча тавба қилсанг ҳам фойдаси йўқ» деган ўй-фикрларни хаёлга келтиради. Шунда банда ихлос билан «Қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман» деб ибодатни бошласа, Аллоҳ таолодан гуноҳларини кечиришини астойдил сўраса, У зот мағфирати кенг, кечирувчи Зотдир. 

Бу ҳақда Роббимиз Қуръони Каримнинг Зумар сурасида шундай марҳамат қилган:

ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ

«(Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига исроф қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».

Имом Бухорий Саъийд ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда айтилишича, кўплаб гуноҳлар қилган бир гуруҳ мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Албатта, сен даъват қилаётган нарса жуда ҳам гўзал. Қани, айт-чи, биз қилган нарсаларни ювадиган нарса ҳам борми?» – деб сўрашганида Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани нозил қилган экан.

Тафсирчи уламоларимизнинг таъкидлашларича, бу ояти карима Қуръондаги энг умидворлик ояти ҳисобланади. Бу оятда бандалар учун энг улуғ башорат бор.

Аввало, Аллоҳ таоло:

«Эй ўз жонларига исроф (жавр) қилган бандаларим», – деб, бандаларига Ўз нисбатини бермоқда.

Аслида, «исроф» деб мол-дунёни ортиқча сарфлашга айтилади. Шунингдек, бу сўз маънавий жиҳатдан ҳаддан ошишга нисбатан ҳам ишлатилади. Бинобарин, гуноҳ қилган одам исрофчи бўлади, чунки у Аллоҳ белгилаб қўйган ҳаддан (чегарадан) чиққан ҳисобланади. Гуноҳ туфайли ҳаддидан ошган одам ўзига зарар, жабр қилади. Аллоҳ таоло ушбу оятда бандаларининг гуноҳ сабабли исрофга йўл қўйиб, ўзларига жабр этишларини айтмоқда.

«…Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!»

Унинг раҳмати жуда кенгдир.

«Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар».

Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида ширкдан бошқа барча гуноҳларни мағфират этишини таъкидлаган. Чунки,

«Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».

Тавба қилган бандаларнинг гуноҳларини кечиради.

Муфассирларимиз, аввал айтиб ўтилганидек, ушбу ояти каримани Аллоҳнинг Китобидаги энг умидли оят, деб таъкидлайдилар ва, шу билан бирга, бу умид гуноҳга ташвиқ этувчи умид эмаслигини ҳам қаттиқ уқтирадилар.

Яъни «Аллоҳ барча гуноҳларни кечиради» деган умид билан била туриб, гуноҳларда давом этишнинг фарқи бор.

Бу оятда Аллоҳнинг қонун-қоидаларини билмасдан аввал гуноҳ қилиб юрганлар мағфиратдан умид узмасликлари кераклиги айтиляпти.

Аллоҳ таоло барчаларимизни мағфират қилсин.

 

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
515. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бугун ким рўза тутган ҳолда тонг оттирди, дедилар..Мен,, деди Абу Бакр..Ким бугун бемор давоми...

8636 20:28 / 11.05.2017
Қози Абдулваҳҳоб ўз даврида Бағдоднинг буюк имомларидан эди. Аммо у жуда фақир бўлиб кундалик овқатини топишга ҳам қийналар эди. Қози Абдулваҳҳоб эҳтимол ризқим давоми...

2711 10:00 / 25.12.2021
Бани Исроилда фақиҳ, олим, обид ва мужтаҳид киши бор эди. Унинг чиройли хотини бўлиб, у хотинини жуда қаттиқ севар эди. Хотини ҳам эрини яхши кўрар эди. Иттифоқо давоми...

4390 06:00 / 08.01.2022
Имом Заҳабий ўзининг .Сияру аъломин нубало, китобида Али ибн Абу Тийбнинг таржимаи ҳолини зикр қилиб қуйидагиларни айтади.Фақиҳ Абу Тийбни султон Маҳмуд давоми...

2404 12:45 / 22.12.2022
Аудиолар

232117 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150628 09:35 / 11.08.2021