1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг Покистонга сафарлари

09:00 / 02.09.2022 3716 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бутун иттифоқ бўйлаб минглаб ота-оналар Афғонистондаги урушда асирликда қолиб кетган фарзандларини юртга қайтаришни ҳукуматдан талаб қилишар эди. Бу талаблар эътиборсиз қолдирилавергач, бундай мурожаатномалар халқ депутати, муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг номига ҳам келиб туша бошлади. Халқ дардига беэътибор бўла олмайдиган муфтий бошчилигидаги делегация кўплаб қаршиликлар ва ниҳоятда жиддий хавф-хатарларга қарамай, Покистоннинг Карачи, Исломобод ва Лаҳор шаҳарларига боради. Муфтий ҳазратлари асирликда сақланаётган аскарларни айирбошлаш юзасидан мужоҳидларнинг етакчилари билан учрашиб, музокаралар ўтказди. Учрашувлар давомида кўп масалалар муҳокама қилиниб, айрим муаммоларга ечим топилади.

Ўша пайтда Покистонда бошпана топиб турган афғонистонлик мужоҳидларга Гулбуддин Ҳикматёр ва Суҳбатулло Мужаддидийлар бошчилик қилишарди. Суҳбатулло Мужаддидий ва Гулбуддин Ҳикматёр делегатлар билан учрашувда Совет ҳукумати томонидан амалга оширилаётган хунрезликларни очиқ-ойдин гапириб берди...

Бу кирдикорлар фош бўлгач, делегациянинг сафари ва музокаралар жараёни телевидение ва матбуот орқали ёритмай қўйилади. Ўзини доим тинчликпарвар қилиб кўрсатиб келган қонхўр империя жиноятларининг фош бўлишини истамади, аксинча, ёпиқ қозон ёпиқлигича қолишига уринди…

Бироқ муфтий Муҳаммад Содиқнинг бу хайрли ишлари зое кетмади, делегациянинг Покистонга ташрифи Ўрта Осиё мамлакатлари билан Покистон ҳукумати ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилишига сабаб бўлди.

Тинчликпарварлик миссияси билан, асирларни қутқариш мақсадида кетган делегациянинг музокаралари бирдан ёритилмай қолгач, асирликда қолган аскарларнинг ота-оналари томонидан норозиликлар кучайиб кетади. Ниҳоят, Горбачёвнинг шахсан илтимосига кўра, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Покистонга иккинчи марта ташриф буюради. Бу ташриф давомида асирларнинг бир қисми озод қилиниб, Ватанга қайтиш бахтига мушарраф бўлади.

«Ҳилол» журналининг 7(40) сонидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий Самарқанднинг Мотурид номли қишлоғида туғулган. У кишининг ҳаётини ўрганган тарихчилар туғилган давоми...

8369 17:20 / 27.04.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Охирги пайтда .Бозор, бозор иқтисодиёти, сингари сўз ва жумлалар оғиздан тушмай қолди. Ҳамма ўз фикру тасаввурини айтмоқда, давоми...

2808 07:04 / 12.05.2024
Мавлоно Собитхон тўра Файзихон тўра ўғиллари 1866 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Чор гўристон мавзеси ҳозирги Тўрақўрғон кўчасида зиёлилар хонадонида давоми...

2955 08:00 / 14.12.2021
Устоз, ҳофизи Қуръон Абдулғофур махдум домла 1948 йили бемор бўлиб ётиб қолдилар. Ҳазратни зиёрат қилиб, дуоларини олиш мақсадида, диёримизнинг турли гўшаларидан давоми...

2722 12:00 / 16.03.2022