1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абулмаъоний Саййид Собитхон тўранинг ҳаёт йўллари (биринчи мақола)

13:00 / 14.12.2021 2827 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мавлоно Собитхон тўра Файзихон тўра ўғиллари 1866 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Чор гўристон мавзеси (ҳозирги Тўрақўрғон кўчаси)да зиёлилар хонадонида таваллуд топди.

Унинг насаби бир томондан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, иккинчи томондан Зокирхожа шайхулислом Намангонийга етиб боради.

Унинг тўлиқ исми мавлоно Саййид Собит Абулмаъоний ал-Ҳанафий ибн саййид Файзхон ан-Намангонийдир.

Отаси Файзихон эшон, бобоси Улуғхон эшон, катта бобоси Сулаймон эшон ҳамда энг катта бобоси Зокир ҳожа эшонлар замонасининг етук олими ва фозили ҳамда нақшбандия тариқатининг вакилларидан бўлган.

Қолаверса, уч авлод, яъни бобо-бувалари, Қўқон хонлигининг обрў-эътиборли кишиларидан бўлиб, юқори унвон ва лавозимларда фаолият кўрсатган.

Собитхон тўра дастлабки диний билимни отаси Файзихон тўрадан олади. Сўнгра Наманганнинг «Азизхожа» ва «Саййидқулибек» мадрасаларида таҳсил кўради.

Маълум муддат, Иноятхожа Лангарий даргоҳларида бўлиб, у кишидан ҳам таълим ва тарбия олади. Кейинчалик,  чуқурроқ билим олиш учун Қўқонга бориб, у ердаги «Мадрасаи Хон»га ўқишга киради.

Ўша даврнинг маълум ва машҳур устозларидан илми тафсир, илми ҳадис, илми балоғат ва фасоҳат ҳамда илми фиқҳ йигитлик давридаёқ ҳаж ибодатини адо этиб келади.

Маълумотларга кўра, Собитхон тўра маълум муддат Мадинаи мунавварада яшаб, фаолият юритган. Тез орада унинг довруғи араб диёри ва Ўрта осиё уламолари орасида Абул-маъоний (маънолар отаси) тахаллуси билан машҳур бўлиб кетади.

Мавлоно Собитхон тўра Мадинада яшаб юрган кезларда Саудиялик уламолар кенгаши томонидан ўтказиладиган илмий анжуманга таклиф қилинади. У анжуманга маълум сабаб билан бироз кечикиб келади. Собитхон тўра етиб келсалар анжуман бошланиб бўлган экан. Анжуман бўлаётган хонанинг эшигини оҳиста очиб, ичкарига кирибдилар. Бирдан унинг нигоҳи анжуман раиси орқасидаги деворга тушибди. Деворга жонли нарсанинг сурати туширилиб, сурат осиб қўйилган экан. Буни кўрган Собитхон тўра дарҳол орқасига қайтиб, чиқиб кетибдилар. Кенгаш раиси ёнидаги шеригига: «Борчи ким экан? Кимдир эшикни очиб кирди-да, яна ортига қайтиб кетди», дебди. Собитхон тўранинг кимлигини билмоқчи бўлиб, ортларидан чиққан одам у кишидан келиб сўрабди. Сен ҳам бу анжуманга таклиф қилинганмисан, дебди. Собитхон тўра: «Ҳа таклиф қилинганман, бироқ мен иштирок этишни хоҳламайман», дебдилар. Шунда ҳалиги киши сабабини сўрабди. Шунда Ҳазрат Собитхон тўра жонли нарсанинг сурати бор жойга кирмайман. Чунки сабабсиз ит боқадиган ва шунингдек, жонли нарсаларнинг сурати туширилган жойга Аллоҳнинг фаришталари кирмайди, дебдилар.

Бу гапларни кенгаш раисига етказилибди. Уламолар кенгаши раиси девордаги суратни дарров олдирибди. Сўнгра Собитхон тўра анжуманга кириб, иштирок этибдилар. Анжуман баҳсу мунозараларга бой ўтибди. Ундаги саволларнинг аксарига Собитхон тўра илмий асосда шарҳлаб ва изоҳлаб жавоб берибдилар. Мана шу анжумандан кейин уламолар Собитхон тўрага «Абул-маъоний» тахаллусини беришган экан.

(Давоми бор)

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи, 

Чиноз тумани, Олмазор қўрғони. 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
XIX асрнинг охири XX асрнинг 90йилларида яшаб ўтган ҳофизи Қуръон, олим ва шоир Насимхон тўра Надимий 1892 йил Наманган шаҳри Сардоба даҳаси собиқ .Тўра, маҳалласи давоми...

2167 12:09 / 07.12.2023
Шайх, имом, аллома, ҳанафийларнинг улуғларидан, ифтихоруддин .дин фахри, Абу Ҳошим Абдулмутталиб ибн Фазл ибн Абдулмутталиб ибн Ҳусайн ибн Абдурраҳмон ибн давоми...

2369 18:30 / 18.04.2021
учинчи мақола .Қори акам Тошкентга келсалар доим бизни уйда тунаб қолардилар. Таҳажжуд намозини ҳеч қолдирмасдилар ва доим бомдоддан кейин ухламай дарс қилишга давоми...

5259 09:00 / 08.09.2023
иккинчи мақола Абдулҳамид Кишк ваъзларида Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳақларида кўп гапирар эди. Бу ҳақда ундан .Нима учун сиз Умар ибн Хаттоб ҳақларида кўп давоми...

2047 11:00 / 26.08.2022
Аудиолар

222084 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10563 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

141076 14:35 / 11.08.2021