1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент ислом институтида «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильм ва «Муҳаммадга содиқ Муҳаммад Содиқ» китобларининг тақдимоти ўтказилди

16:11 / 28.04.2022 2415 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 28 апрель куни Тошкент ислом институтида «Hilol-nashr» нашриёти билан ҳамкорликда «Исломга бағишланган умр» номли ҳужжатли фильм ҳамда «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад Содиқ» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда «Hilol-nashr» нашриёти вакиллари, фильм ижодкорлари ҳамда Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.

Тошкент ислом институти проректори Умиджон домла Ходжаев тадбирни кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди ноиб-имоми Ҳасанхон қори Абдулмажид, ТИИ «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси катта ўқитувчиси Абдул Азим домла Саидаҳмедов ва «Hilol-nashr» нашриёти муҳарири, фильм ижодкори Озод Мунаввар сўзга чиқиб, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ибратли ҳаёт йўли, илмий фаолияти ва шахсий фазилатлари билан боғлиқ хотираларини талабаларга сўзлаб бердилар. Маърузачилар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган «Исломга бағишланган умр» номли ҳужжатли фильмнинг ғояси, вужудга келиш тарихи, иш жараёнлари ва томошабинларга берадиган фойдаси тўғрисида маълумот бердилар.

Фильмни тайёрлаш жараёни 2018 йилда бошланиб, 2022 йилда якунланди.

Фильмнинг баъзи кадрлари Тошкент ислом институтида ҳам тасвирга олинди.

Сабаби шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 1971-1975 йиллари Олий маъҳадда таҳсил олиб, таълим муассасасининг илк битирувчиси ҳисобланади.

Шайх ҳазратлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида:

1981 йилда ўқитувчи;

1982 йилда ректор муовини;

1984 йилда ректор вазифаларида ишлади;

1981-1989 йилларда Тафсир, Ҳадис, Улумул Қуръон, Ақида фанларидан дарс берди.

Олий маъҳаднинг ўқув дастурига «Қуръон илмлари», «Улумул ҳадис», «Роваиъул баян», «Манҳалул ҳадис» каби бир қанча дарсликларни олиб кирди.

Манба: oliymahad.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Голландиянинг Лахаё шаҳрида жойлашган АлКавсар маданият институти томонидан ташкил этилган ушбу курсларда ёши катталар ва ўспиринлар учун алоҳида, болалар учун давоми...

2368 11:30 / 06.02.2019
Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йил 13 майдан бошланади. 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади. Зиёратчилар давоми...

1781 14:58 / 03.05.2025
Жорий йилнинг 21 октябридан бошлаб Уэльсда спиртли ичимликлар таъсирида жиноят содир этганлар маълум вақт давомида спиртли ичимликлар истеъмол қилиши давоми...

3191 12:00 / 21.11.2020
Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Исломий ишлар ва муқаддас қадамжолар вақф вазирлиги томонидан 2024 йил 30 март ndash 5 апрель кунлари 49та давлат қорилари иштирокида давоми...

2026 17:40 / 03.04.2024