1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Сиз муаммони қандай ҳал қиласиз?

10:00 / 25 апрель 3385 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир давлатнинг раҳбарларидан бири асосий магистрал йўл ўртасига катта харсанг тошни ташлаб қўйди. Унинг ёнида кўз қулоқ бўлиб туриш ҳамда одамларнинг реакциясини ўрганиш учун яширин равишда бир соқчи ҳам қўйилди. Харсанг тош ёнидан ўтаётган биринчи йўловчи мамлакатдаги катта савдогарлардан бири эди. У харсанг тошга нафрат билан қараб, уни йўлнинг ўртасига қўйган кишини танқид қилди. Сўнг харсанг тош ёнидан айланиб ўтар экан, баланд овозда «Бориб бу иш ҳақида керакли жойга шикоят қиламан. Тошни қўйган кимса жазога тортилади», деди.

Сўнг иккинчи бир одам харсанг тош ёнидан ўтди. У қурилиш соҳасида ишлар эди. У ҳам савдогарга ўхшаб иш тутди. Лекин унинг овози бироз пастроқ чиқди. Сабаби, у савдогарга нисбатан қуйироқ ишда фаолият олиб борар эди.

Кейин у йўлдан уч улфат ўтиб қолишди. Улар ҳали ҳаётда ўз йўлини топиб улгармаган ёшлар эди. Улар харсанг тош ёнига келиб тўхтадилар ва уни қўйган кишини масхара қилиб, жоҳил, аҳмоқ деб васф этиб, йўлларида давом этдилар.

Орадан икки кун ўтиб, ўша йўлдан фақир бир деҳқон ўтиб қолди. У ҳеч нарса демай, дарҳол енгини шимариб, харсанг тошни йўлнинг четроғига олиб қўйишга шошилди. Йўловчилардан ёрдам беришларини илтимос қилди, бошқаларни ҳам шу ишга жалб этди. Барчалари бирлашиб, тошни йўлдан анча четроққа суриб қўйдилар. Деҳқон тошни сургандан кейин унинг остидан бир сандиқни топиб олди. Сандиқнинг ичида бир бўлак тилла ва мактуб бор эди. Мактубда: «Ҳокимдан шу харсанг тошни олиб ташлаётган кишига. Бу мукофот сизга. Чунки сиз ижобий инсон экансиз, муаммони гапириб шикоят қилиб, бақир-чақир қилиш ўрнига уни ҳал этишга интилдингиз», деб ёзилган эди.

Хулоса

Ҳар биримиз ҳаётимиз давомида қанчадан-қанча муаммоларга дуч келамиз. Аллоҳнинг изни билан ўша муаммоларга осон ечим топа оламиз. Бунинг учун аввало Аллоҳдан ёрдам сўраб, сўнг муаммоларни одамларга гапириб шикоят қилиш ўрнига унинг ечими ҳақида бош қотирсак, иншааллоҳ тўғри йўл тутган бўламиз. Зеро, Роббимиз Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ

«Унинг олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилувчилар бор. Уни Аллоҳнинг амри ила муҳофаза қилиб турурлар. Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирмас. Агар Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмайди ва улар учун Ундан ўзга валий ҳам йўқ» (Раъд сураси, 11-оят).

Яъни, унинг ҳар тарафида кузатиб юрувчи фаришталар мавжуд. Ушбу фаришталар ҳақида имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Улар сизлар учун алмашиб, кетма-кет келиб турадилар. Кечаси бир хил фаришталар, кундузи бир хил фаришталар келади. Улар Бомдод ва Аср намозида жам бўладилар. Аллоҳнинг ҳузурига сиз билан тунни ўтказувчилар кўтарилганларида, улардан, Ўзи сизларнинг ҳолингизни жуда яхши билса ҳам:

– Бандаларимни қайси ҳолда тарк қилдингиз? – деб сўрайди. Фаришталар:

– Уларнинг ҳузурига борганимизда, намоз ўқишаётган экан, уларни тарк қилганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди, – дейишади», – деганлар».

Бошқа бир ҳадисда эса:

«Албатта, сиз билан бирга, сизни хало ва жимоъ пайтидан бошқа вақтда тарк этмайдиган зотлар бор. Бас, улардан ҳаё қилинглар ва уларни ҳурмат этинглар», – дейилган.

Мазкур фаришталарнинг вазифаларини ояти кариманинг кейинги жумласи баён қилади:

«Уни Аллоҳнинг амри ила муҳофаза қилиб турурлар».

Яъни, ўша фаришталар у бандани Аллоҳнинг амри ила муҳофаза қилиб турурлар. Ушбу оятдаги «муҳофаза» сўзи «сақлаш» ва «ёдлаб – эслаб қолиш» деган маъноларни билдиради. Бандага бириктирилган фаришталар ушбу икки ишни бажарадилар. Яъни бандани турли ёмонликлардан сақлаб турадилар ҳамда қилаётган амалларини ёзиб, ёдда сақлаб борадилар.

Ушбу оят ва ҳадисларга ҳамда шу маънодаги яна бошқа ҳужжатларга суянган ҳолда, уламоларимиз қуйидагиларни таъкидлайдилар:

Бандани турли ҳодиса ва ёмонликлардан ҳимоя этиш учун фаришталар навбат билан қўриқчилик қиладилар. Шунингдек, унинг амалларини ёзиб бориш учун ҳам кечаю кундуз маълум фаришталар алмашиб турадилар. Иккитаси ўнг ва чап тарафда туради: ўнг тарафда турган фаришта яхши амалларни, чап тарафда тургани гуноҳ амалларини ёзиб боради. Яна икки фаришта олд ва орқа тарафдан уни қўриб турадилар. Демак, банда доимо тўрт фариштанинг ўртасида юради. Улар кундузи ва кечаси алмашиб туришади.

Аллоҳ, Ўзи юқорида зикр қилганидек, ҳамма нарсаларни, ҳатто бандалар учун ўта махфий бўлган ҳолатларни ҳам жуда аниқлик ила билиб туришига қарамай, ҳар бир бандага тўрттадан фариштани бириктириб қўйгандир. Улардан иккитаси банданинг ҳар бир қилган амалини ўша вақтнинг ўзидаёқ ёзиб қўяди. Бу ҳар бир бандага катта масъулият юклайди. Фаришталардан иккитасининг бандани қўриқлаб туриши эса Аллоҳ уни мукаррам қилганини кўрсатади. Демак, ҳар бир инсон ўша икромга лойиқ бўлиб, ўша масъулиятни ҳис этмоғи керак. Ўзини ўнглашга, тузатишга, Аллоҳнинг розилигини қозонтирадиган амалларни бажаришга уриниши лозим. Чунки

«Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирмас».

Яъни банда бир яхшиликка эришмоқчи бўлса, ўша яхшиликка етаклайдиган хислатларни ўзида мужассам этиши ва унга эришиш учун уриниши лозим. Ана шундагина Аллоҳ унинг ишида яхши томонга ўзгариш ҳосил қилади. Шунингдек, банданинг ўзидан ўтмаса, Аллоҳ унга ёмонликни раво кўрмайди:

«Агар Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмайди ва улар учун Ундан ўзга валий ҳам йўқ».

Ғамхўр дўсти ҳам йўқки, бирор чора кўрса.

 

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/6912-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизга ёшлигимизда чекишнинг айб иш эканлигини ўргатишган эди. Аммо унинг зарарли эканлигини ўргатишмаган эди. Катта бўлиб чекадиган бўлдик.Қизларимизга эркаклар давоми...

2003 09:08 / 05.02.2022
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг замонларига келиб Қуръони Карим оятлари қироатида ихтилофлар туғилгани сабабидан унинг ягона нусхасини тузиш ва бу давоми...

5738 14:00 / 10.07.2021
Буюк тобеъин Абдуллоҳ ибн Муборак бир маст кишининг шеър ўқиётганини эшитиб қолди .Ишқ мени хорлади. Мен хор бўлдим. Менинг ишқим тушганга етишадиган йўл давоми...

2113 14:00 / 28.02.2023
Бироз эътиборсиз қолдирсанг, оддий иссиқ қаҳва совиб қоладию, севган инсонинг совиб қолмасмиди Қаҳва жонсиз нарса бўла туриб, бироз ичмай қолдирсангиз, совиб давоми...

2511 12:50 / 01 апрель