1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Оилавий учрашув

16:08 / 14.08.2024 1936 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарбия масъулияти жуда ҳам катта иш. Буни ҳаммамиз биламиз. Аммо баъзилар бунга ҳафталаб эътибор бермайди, ҳатто йилда бирор марта оиласига эътибор бермайдиганлар бор ичимизда. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

«Аҳлингни намозга буюр. Бунга сабр билан туриб бер!», дейди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳлингни сенда ҳаққи бор!», деганлар.

Тарбия илми мутахассисларидан бири айтади: «Сенда камида ҳафтада бир соат оиланг билан ўтириб суҳбатлашиш йўқ экан, демак оиланг сен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас!».

Буюк аллома Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳар куни аср билан шом намози орасида оила даврасида ўтириб улар билан суҳбат ва дарс қилар эканлар.

Оила билан бирга ўтирганда оила учун муҳим масалалар кўтарилади. Биз ота-оналар ҳар ҳафта фарзандларимиз билан ўтириб уларнинг муаммоларини, фикрларини ўрганишимиз, бир-биримиздан сакинат ва хотиржамлик топишимиз, муаммоларимизга ечим қидиришимиз лозим. Фарзандлар бундан суҳбатлашиш услубини, ишонтиришни, муаммоларни ҳал қилишни, бир гуруҳ таркибида қандай ишлашни ўрганади. Бу билан биз фарзандларимиз қалбида ишонч уруғини экамиз. Масъулиятни ҳис қилишни ўргатамиз. Қарор чиқаришда улар ҳам бизга шерик эканлигини уларга ҳис қилдирамиз!

Аввал бошда йиғилишингиз йигирма дақиқадан ошмасин. Бундан ортиғи малол келиши мумкин. Сўнгра босқичма-босқич зиёда қилиб борасиз. Учрашувда мавзу турлича бўлсин. Бирор фойдали эшиттириш тингланг ёки бирор кўрсатувни улар билан таҳлил қилинг. Фақатгина ўзингиз гапирманг. Уларга ҳам гапириш учун фурсат беринг. Турли жойларда ўтириб суҳбатлашинг. Бир куни уйда, бошқа куни табиат қўйнида, бошқа куни тоққа, бошқа куни кўл бўйида...!

Уларга учрашувдаги мавзуни икки қатор бўлса-да, ёзиб боришни ўргатинг. Бу уларга учрашувга фаол тайёргарлик кўришларини таъминлайди. Мажлисни фақатгина сиз бошқарманг. Бошлиқни ўзгартириб туринг. Уларга ҳам навбат беринг. Учрашувларда шодлик, фаоллик ва янгилик ҳукмрон бўлсин. Ҳеч ким зерикишни ҳис қилмасин. Учрашувда гаплашилган мавзуларни амалга оширишга, уларга амал қилишга ҳаракат қилинг. Фарзандларингиз ана шунда учрашувлар самарасини ҳис қилади.

Иложи бўлса мажлисда мусобақалар ўтказиб туринг. Бу уларнинг ҳимматини чархлайди, иқтидорини зиёда қилади. Мисол учун битта савол ташланг жавобини келаси мажлисда сўрашингизни айтинг.

Фурсатларни ғанимат билишимиз нақадар гўзал. Латиф тарбия йўли билан уларнинг хатоларини кўрсатиб борамиз. Эҳтимол улар ҳам бизнинг ўзимизга махфий бўлган айб ва хатоларимизни билишар. Ота-оналар фарзандларининг сўзларини унутмаслиги лозим. Учрашувда ўзаро бир-бирларига хатоларини ҳадя қилишлари керак.

Яҳё ибн Муоз роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳақиқий дўстинг айбларингни сенга билдирган дўстингдир. Ҳақиқий дўстинг сени гуноҳлардан огоҳлантирган дўстингдир!».

Ота-она аввало ўзларидан бошлашлари матлубдир. Уларда ҳам айб бўлиши мумкин, хатолари бўлиши мумкин. Улар ҳам намозларда бепарво бўлиб қолишлари мумкин, ваъдага хилоф қилиб қолишлари мумкин, асабийлик қилишлари мумкин, фарзандларни уришлари мумкин...

Фарзандларимиз қиладиган баъзи хатолар аслида биз қилган хатолардир. Уни биздан ўрганишган. Шунинг учун уларнинг тузалишини истасак, аввало ўзимиз тузалишимиз лозим бўлади!

Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бечора болажонларhellip Ўз хатоларимиз туфайли сизларни бунчалар жазоламасакБечора болажонлар... Ўзимизнинг камчиликларни деб сизларга бунчалар зулм давоми...

2430 13:00 / 03.11.2021
Карантинда ихчам тўй қилиняпти, шунга тарғиб этиляпти..Тўйимда фалон нарса қилинмади, 5000 та одам айтилмади, тўйхонанинг олдида ноёб маркали машиналар турмади, деб давоми...

2353 15:00 / 26.07.2021
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Тариху Бағдод, китобида келтиради.Обидлардан Абу Усмон Ҳийрий анНасобурийнинг хотини Марямдан эшитдим. У шундай деди.Бир давоми...

2053 14:00 / 13.02.2023
350. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир одам қишлоқдаги биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ унинг йўлига бир фариштани юборди. У.Қаерга давоми...

5718 14:00 / 15.05.2021
Аудиолар

213290 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132512 14:35 / 11.08.2021