1447 йил 6 ражаб | 2025 йил 26 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Шошилиш шайтондандир

11:00 / 24.07.2022 4411 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бир қишлоқда кекса одам бор экан. Жуда қашшоқ эмиш-у, лекин қирол ҳам унга ҳасад қилармиш. Фақир кексанинг тилларда достон бўлган оппоқ оти бор экан. Қирол шу отга эгалик қилиш учун чолга хазинасининг ярмини таклиф қилиб қилибди, аммо қария унамабди.

- Бу от мен учун фақат улов, жонивор эмас, дўст каби. Инсон дўстини ҳам сотадими? - дермиш доим. Бир куни эрталаб уйғонишса, от йўқмиш. Бутун қишлоқдагилар қариянинг уйига тўпланишибди. «Эй Эсипаст чол, бу отни сенга қўйиб беришмасди. Ўғирлашлари аниқ эди. Ундан кўра қиролга сотсанг, умрингнинг охиригача шоҳона ҳаёт кечирардинг. Энди на пулинг бор, на отинг!» деб чолни маломат қилишибди.

Қария эса хотиржам қўл силкибди:

- Қарор беришга шошилманглар. Фақат от йўқолган деб қўяверинг. Чунки ҳақиқат шу. Ундан у ёғи сизарнинг изоҳингиз ва ҳукмингиз. Отимнинг йўқолиши омадсизликми ёки омадми – буни ҳам билмаймиз. Чуни бу воқеа бошланиши, холос. Ортидан нима келишини Аллоҳ билади.

Қишлоқдагилар қариянинг устидан кулишибди. Орадан ўн беш кун ўтибди. Бир кеча тўсатдан от ортига қайтиб келибди. Ҳолбуки, ўғирланмаган, ўзи ечилиб тоғларга чиқиб кетган, қайтишда водийдаги ўн иккита ёввойи отни ҳам ортидан эргаштириб келган экан. Буни кўрган ҳамқишлоқлари қариянинг ёнига келиб узрхоҳлик қилишибди: -

- Ёшинг улуғ, ҳаётий тажрибанг кўп-да, сен ҳақ чиқдинг. Отингнинг йўқолиши сен учун бахтсизлик эмас, ҳақиқатдан ҳам ҳам бахт қушининг бошингга қўниши бўлди. Энди бир сурув отинг бор.

– Яна қарор беришда шошиляпсизлар, дебди қария. – Фақат отнинг ортга қайтганини гапиринглар, бўлди. Бундан бошқа ҳақиқат кўринмаяпти. Ундан у ёғи нима келтиришини билмаймиз. Бу ҳали бошланиши. Биринчи жумланинг биринчи сўзини ўқибоқ китоб ҳақида узил-кесил фикр билдириш мумкинми?

Ҳамқишлоқлари бу гал қариянинг устидан очиқ-ойдин кулишмабди-ю, ўзларича: «Бу одам ҳақиқатдан ҳам аҳмоқ экан», деб қўйишибди. Орадан бир ҳафта ўтиб, қариянинг ёлғизгина ўғли ёввойи отларни қўлга ўргатаётиб устидан йиқилиб оёғини синдирибди. Оилани боқаётган ўғил энди узоқ пайт ётоқда ётиши керак. Ҳамқишлоқлари келиб чолга: «Яна сен ҳақли чиқдинг», деб ҳамдардлик билдиришибди. — Шу отлар туфайли ўғлинг анча пайт юролмайди. Ҳолбуки, ўғлингдан бошқа боқувчинг йўқ. Энди аввалгидан ҳам фақир, бечораҳол бўласан...

– Сизлар эрта қарор бериш касаллигига чалинибсиз. - дебди қария. – Шошилманглар. Ўғлимнинг оёғи синди. Ҳақиқат мана шу. Бошқаси сизнинг хулосангиз. Ҳаёт мана шунақа кичик бўлаклардан иборат бўлади. кейин нима бўлишини ҳеч биримиз асло билмаймиз.

Бир неча ҳафтадан кейин юртга ёғий катта " билан бостириб кирибди. Қирол қўли қурол тута оладиган бутун мамлакат ёшларини аскарликка олибди. Қишлоққа келган аъёнлар қариянинг оёғи синган ўғлидан бошка хамма ёшларни аскарликка олиб кетишибди. Қишлоққа мотам чўкибди. Чунки урушда ғалаба қилишнинг имкони йўқ экан. Жангга отланган ёшларнинг ё ҳалок бўлиши, ёки асир тушишини ҳамма билар экан.

Ҳамқишлоқлари яна қариянинг ёнига келишибди.

– Яна сен ҳақли чиқдинг, – дейишибди. – Ўғлингнинг оёғи синган бўлса-да, ёнингда. Бизнинг болаларимиз балки энди қишлоққа қайтмаса ҳам керак. Ўғлингнинг оёғи синиши – омадинг экан.

– Ҳали хулоса қилишга эрта! – дея кескин эътироз билдирибди қария. – Ҳолбуки, нима бўлиши ҳали ҳеч кимга аён эмас. Ҳамма биладиган биргина ҳақиқат бор; менинг ўғлим ёнимда, сизнинг болаларингиз аскарликда. Лекин буларнинг қай бири омад, қай бири омадсизлик эканини фақат Аллоҳ билади...

Дарҳол хулоса қилманг. Ҳаётнинг кичиқ парчасига қараб буткул қарор бериш оқиллик эмас. Хулоса – ақлнинг тўхташи. Хулосадан кейин ақл мулоҳаза қилишни, ривожланишни тўхтатади. — Шунга қарамай, ақл инсонни мудом хулосага мажбур лайди. Чунки ўзгаришлар таҳликали ва кишини беҳало рад килади. Ҳолбуки, ҳаёт қайиғи асло тўхтамайди. Бир йўл тугаса, бошқаси чиқади. Бир эшик ёпилса, иккинчи эшик очилади. Бир мақсадингизга етсангиз, ўша ондаёк янада катта мақсадни кўзлайсиз.

«Иймон ва ҳузун» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
491. Ғутойф ибн Ҳорисдан ривоят қилинади.Бир киши бемор бўлиб ётган Абу Убайда ибн Жарроҳнинг олдига кириб.Амирнинг ажри қандай бўлди, деди..Нимадан ажр давоми...

8220 09:00 / 12.07.2021
Абу Толибга ўлим соати яқинлашгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига келдилар. Абу Толибнинг ҳузурида Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайя бор эди. давоми...

2636 15:00 / 08.03.2021
Бир боланинг оёқ кийими денгизда йўқолди. Бола қирғоққа .бу денгиз ўғри,, деб ёзиб қўйди.Унинг яқинида бир овчи кўп балиқ овлади. У овчи қирғоққа .бу денгиз сахий,, давоми...

3736 15:00 / 21.12.2021
Эй иймон келтирганлар Аллоҳ учун ҳақда туринг, адолатли гувоҳ бўлинг. Бир қавмни қаттиқ ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин. давоми...

6326 16:00 / 29.06.2021
Видеолар

1043 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216773 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135932 14:35 / 11.08.2021