1446 йил 13 жумадул аввал | 2024 йил 15 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ибрат: Машҳур бўлишдан бош тортган аёл

11:00 / 07.09.2021 4367 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёдаги энг ёши улуғ аёлнинг бошидаги рўмоли, уни «Гиннеслар китоби»га ёзилишидан тўсиб қолди. Марям Аммашнинг уйида унинг умрини тасдиқловчи туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлар етарлидир. Бу ҳужжатларда қайд қилинишича, бу аёл 1888 йилда туғилган. 124 ёшлик фаластинлик Марям Ҳамдан Аммаш, унинг ўғиллари ва набиралари Гиннес гуруҳи билан учрашишдан бош тортишди, чунки ойнаи жаҳонда кўрсатиш учун тасвирга тушириш гуруҳининг асосий талаби бу аёл бошидан рўмолини ечиб тасвирга тушиш эди. Марям бувининг оила аъзолари, бу қария кампир ҳаётида 5 маротаба ҳаж ва 10 марта умра қилганлигини ҳикоя қилишади. У гуноҳ қилиб, Аллоҳга осий бўлиш эвазига Ер юзида машҳур бўлиб танилиш ва катта пул мукофотини олишдан бош тортди. Марям бувини Гиннес рекордлари китобига қўшиш борасида катта тортишувлар бўлди, чунки бу қария франциялик 122 ярим йил умр кўрган Жанна Луиза Калман деган аёлнинг рекордидан ўтиб, уни ортда қолдирган эди. Марям бувининг набираси Маҳдий Ҳамдан Аммашнинг Gulf News рўзномасига айтишича, Гиннес гуруҳи Марям бувини бу ғалати илтимос билан олдинги йил март ойида зиёрат қилган экан. Унинг айтишича, Марям Аммаш тўрт босқич авлодини кўрган ва у аёл вафот этганида, унинг набиралари ўзлари набира кўрган бобо ҳолида эдилар. Марям буви шу катта ёшига қарамай, набира, эвара ва чевараларининг ҳар бирини яхши танир, улардан ҳар бирининг ҳаёти билан қизиқар эди. Бу аёл ҳикматли, доно бўлиб, бу катта оиланинг руҳоний етакчиси эди ва ҳамма унинг фикрига ёндашарди. Бу муслима қария қишлоқда муҳтарам энага ва доя ҳисобланарди.

«Биз бувамизнинг Турк Исломий хилофоти давридан бери сақлаб келаётган асбоб-ускуналарини авайлаб сақлаб келаяпмиз, унинг олдига тиббий ёрдам учун турли вилоятлардан келишар ва у уларга бепул хизмат кўрсатар эди» – дейди унинг набираси Маҳдий.

Марям буви катта ёшига қарамай жуда ҳаракатчан қария эди. Гиннес гуруҳи намояндаси уни Ер юзига танитиб, машҳур қилишини айтганида, у аёл унга: «Бу мени бахтли қиладими?» – дея савол билан жавоб берди. Бу намоянда бироз довдираб қолди ва бу нарса уни ва оила аъзоларини бахтли қилса керак деб айтди.

Қария унга иккинчи саволни берди: «Ёшингиз нечада?».

Бунга у 43 деб, жавоб берди.

Қария муслима бунга жилмайиб: «... ва шу билан бирга мусулмон бўлмасангиз керак...?!» – деди. Бу ҳолатдан ажабланган намоянда, бу саволларни нега бераётганини ва бу билан нима демоқчи бўлаётганини сўради.

Бунга Марям буви шундай деди: «Сиз, нима тўғри, нима нотўғри эканини ажрата оладиган даражада ёшингиз каттадир. Бироқ сиз мусулмон эмассиз. Демак сиз хақни ботилдан ажрата олишга ёшлик қиласиз, ёки ақлингиз заифдир. Чунки «ўзи каби ўлажак инсонлар орасида машҳур бўлишдан бахтли бўласан» деган сўзга фақат ёш бола ёки ақли заиф кимсагина ишонади. Ваҳоланки, бунинг орқасида ўз Холиқи ҳузурида шарманда бўлиш ҳам бордир. Хўш мен қайси бирини танлай – бахти қаро, шарафсиз кимсалар орасида машҳур бўлишними ёки оламлар Роббиси ҳузуридаги бахтиёр инсонлар орасида машҳур бўлишними?».

Гиннес ташкилоти намояндаси нима дейишни билмас эди. Марям буви унга: - «Агар айтишга жавобингиз бўлмаса, боринг катта бўлиб ақл юрита бошлаганингизда келасиз. Мен эса сиз қайтиб келгунча ўлмай туришга ваъда бераман», - дея ҳазиллашиб қўйди.

Бу воқеанинг энг ажабланарлиси шундаки, бу суҳбатдан 7 ой сўнг бу инсон Исломни қабул қилди. Бундан 4 ойдан кейин эса Марям Ҳамдан Аммаш вафот этди.

Айтишларича, бу киши Исломни қабул қилгач, Марям бувининг ҳузурига бир неча маротаба келган ва улар анча бирга суҳбатлашган эканлар.

Бир нарса тушунарсиз... Нега энди, Гиннес рекордлари китобига, бу қария муслима аёл рўмолини ечиши керак бўлиб қолди…?!

Манба: Одамлар орасида facebook саҳифасидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
525. Оишадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, Абу Бакр ва Билолни қаттиқ иситма тутди. Икковининг олдига кириб .Эй давоми...

6829 20:26 / 02.07.2017
Қалб ҳақида савол бўлиб қолган эди, дарҳол жавоб топиш учун маълумотлар излашга тушдик. Биз излаган бир қанча маълумотлар ичида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

2346 16:11 / 09.01.2023
Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит Имом Аъзам шундай ҳикоя қилади .Ҳаж ибодати пайтида бешта хатога йўл қўйган эканман. Бу хатоларни ўшанда бир сартарош ўнглаб қўйган давоми...

1877 19:00 / 11.11.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ қиёмат куни бандани Ўзига яқинлаштиради. Ҳаттоки, елкасини унинг устига қўяди ва .Бу гуноҳни биласанми, бу гуноҳни давоми...

5058 23:20 / 17.05.2017
Аудиолар

134450 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

54768 14:35 / 11.08.2021