1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Баҳлул ва нон сотувчи ўртасидаги ибратли суҳбат

17:00 / 25.07.2022 4297 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунлардан бир куни Баҳлул номи билан танилган Абу Ваҳоб куняли улуғ зот қўлларида сават билан Боғдод бозорида юрган эдилар. У киши нон сотувчи ёнидан ўтиб кетаётганларида ўрталарида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:

— Сотувчи: Ҳой, Абу Ваҳоб, у саватни нима қиласан?

— Шунда Абу Ваҳоб: Сотиб пулини оламан», дедилар.

— Сотувчи: «Нон олишни истамайсанми?», деб сўради.

— Абу Ваҳоб нонни кичкина бўлиб қолганини кўриб: Албатта оламан, аввал улгуролмай қолган эдим. Боғдоддаги нонларга нима бўлди. Бир дирҳамдек ҳажмга тенг бўлиб қолай дебди-я?! Қаҳатчилик етибдику, бу бечора нонга ҳам, дедилар.

— Сотувчи: Қулоқ сол, Абу Ваҳоб, агар нон сотиб олиш ниятинг бўлмаса, йўлингдан қолма!, деди

— Яхши. Бу неча пул?, дедилар Абу Ваҳоб.

Сотувчи: Дирҳамнинг тўртдан бири (чораги), деб жавоб берди.

— Абу Ваҳоб: Ҳа, унда буниси неча пул?, деб каттароқ ҳажмдаги нонни кўрсатдилар.

— Сотувчи: Буниси ҳам дирҳамнинг тўртдан бири, деб жавоб берди.

— Буниси ҳам, буниси ҳам нархи бирми? Ҳассамни ушлаб тур!, дедилар Абу Ваҳоб.

Ҳа, Абу Ваҳоб, деб жавоб берди сотувчи.

— Шунда Абу Ваҳоб катта ва кичик нонни қўларига олиб: Бу нон билан мана буниси тенгми?, деб ҳайрон бўлдилар.

— Сотувчи: Эй Абу Ваҳоб, уларнинг таркиби бир хил, фақат ҳажмида фарқи бор холос, деб жавоб берди.  

— Шунда Абу Ваҳоб: Агар шундай бўладиган бўлса, ол буни, деб пулни узатдилар.

— Сотувчи: Эй Абу Ваҳоб, бу дониқку (яъни, дирҳамнинг чорагидан ҳам кам қийматга эга бўлган сариқ чақаку), деб норози оҳангда эътироз билдирди.

— Биламан, жуда яхши биламан, дедилар Абу Ваҳоб.

— Лекин сен сотиб олган ноннинг баҳоси дирҳамнинг чораги, дея яна бир бор таъкидлаб қўйди сотувчи.

— Дониқ билан чорак дирҳамнинг таркиби бир хил, фақат ҳажмида фарқ қилади холос. Гапимга қўшиласанми?, деб ҳозиржавоблик қилдилар Баҳлул.

— Сотувчи: Ҳа, Абу Ваҳоб, ғолиб чиқдинг. Нонни ол-да, йўлингдан қолма, деб таслим бўлди.

Орадан бироз вақт ўтиб Баҳлул раҳматуллоҳи алайҳ нон сотувчининг олдига келдилар.

Шунда сотувчи: Бу гал мени чув туширишинга йўл қўймайман. Қани, йўлингдан қолмачи, деди.

— Баҳлул: Озгина сабр қилиб, ҳассамни ушлаб тур! Мана бу чорак дирҳам. Боя сендан сотиб олган нонимнинг пули. Дониқимни қайтариб бер!, дедилар.

— Сотувчи ҳайрон бўлиб: Боя сен ҳисоб-китоб қилиб, мени шу пулга кўндирган эдингку, деди.

— Муҳими, сен эмас, мен кўнишим ва қалбим таскин топиши керак. Бер, бер, тезроқ пулимни бер, дедилар Баҳлул.

— Сотувчи: Ол дониқингни, эй Абу Ваҳоб, сенинг ишларингдан ҳамон ҳайратдаман. Нонга чорак дирҳам берар экансан, нега аввал дониқ (сариқ чақа) бердинг, деди.

— Ўшанда ёнимда ундан бошқа пулим йўқ эди. Саватимни сотганимдан кейин пулингни тўлиқ беришим кераклигини ўйлаб қолдим. Бер ҳассамни, деб вазиятни тушунтирдилар Баҳлул раҳматуллоҳи алайҳ.

— Сотувчи ҳайратини яширолмай: Ажабо!!! Бундай одам қанақасига мажнун бўлиши мумкин?! деди.

 

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон илоҳий таълимотдан узоқлашганда турли номаъқулчиликларни қилади. Жумладан, ўзини мақташ, мутакаббирлик қилиш, ўзини бошқалардан устун қўйиш каби хислатлар давоми...

2381 19:00 / 11.08.2019
Андалус вазирининг ўғли ҳикоя қилади .Даҳлизда ўтирган эдим. Бир китоб кўчирувчига Абулфараж Исфаҳонийнинг .Ағоний, китобини кўчиришни буюргандим. У давоми...

3676 07:10 / 09.08.2019
Шаръий истилоҳда эса Рамазон ойида тонг отганидан то қуёш ботгунча ният билан овқат емаслик, ичимлик ичмаслик, жинсий яқинлик қилмаслик .рўза, дейилади. Рўза тутиш давоми...

6735 20:09 / 16.04.2020
Абу Толҳа Зайд ибн Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир уйнинг олдида гаплашиб ўтирган эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга келиб, давоми...

1837 08:00 / 15.01.2021