1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Мулла Отахон Нисорий

15:00 / 23.07.2022 1650 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эшикки тавбалар очиқ, қилингки вақти фурсатдур,
Ўқинг Қуръон, ичи-туби деди панду насиҳатдур.

Тарихдан маълумки, Наманган шаҳрида бир даврда яшаб, фаолият юритган ва ўзидан ўчмас из қолдирган Отахон исмли икки нафар аллома ўтган. 
Улардан бири Мулла Отахон (Авлиё) домла — ўз даврининг машҳур мударриси.
Иккинчиси Абдужалил махдум ўғли мулла Отахон Нисорий — ўз даврининг машҳур шоиридир.
Мулла Отахон Абдужалил махдум ўғли 1893 йил Наманган шаҳри, Лаббай тоға даҳаси, Султон карвон маҳалласи (эски колхоз кўчаси)да илмли-савдогар оиласида таваллуд топди. Отаси  Абдужалил  махдум ўз даврининг ўқимишли ва зиёли кишиси бўлган.
Мулла Отахон илк сабоқни оила муҳитида отаси Абдужалил махдумдан олади. Сўнгра Наманганнинг таниқли мадрасаларидан бири «Мадрасаи Ғиштин»да Муҳаммадхон тўра қўлларида таҳсил олади. Ўспиринлик  давридаёқ ҳофизи Қуръон бўлиб етишади. 
Мулла Отахон узоқ йиллар устози Муҳаммадхон тўрада таълим олиб, бошқа диний илмларни ҳам пухта ўзлаштиради. Маълумотларга кўра,  мулла Отахон Қуръони каримнинг пухта такрорини асосан «Мавлавий» мақбараларида қилган эканлар.
Орадан йиллар ўтиб бир куни устоз Муҳаммадхон тўра шогирди Отахонга, энди уйланиб, касбу-камолот қилинг, дейдилар. Шундан сўнг мулла Отахон шойи газламалар тўқийдиган дастгоҳ таёрловчи уста тиғбанд қўлига шогирд тушиб, касб ўрганади. Кейинчалик, эса бир неча йил атлас фабрикасида ишлаб, нафақага чиқади.
Набиралари Ҳакимжон ака боболарини шундай хотирлайдилар: «Мен бобомиз Нисорий домла хонадонларида кўп юрганман. Бир куни бомдод намозига турсак, бобом раҳматли йиғлаб ўтирибдилар. Шунда бувим: «Ҳа, дадаси тинчликми?» дедилар. Бобом йиғидан тўхтамасдан, янада қаттиқроқ хўнграб йиғида давом этдилар. Шунда бувим раҳматлик: «Дадаси бизни қўрқитмай бирон нарса денг», дедилар. Бир оздан кейин бобом ўзларини йиғидан тийиб: «Тонгга яқин бир туш кўрибман. Тушимда сарвари олам жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У киши менга бир нарса демоқчи бўлиб турганларида, сесканиб ўйғониб кетдим. Кўзимни юмиб яна қайта кўрармиканман деб роса уриндим,  лекин   бошқа  у зотни кўра олмадим», дедилар. Бувим такбир айтдилар ва бобомизга Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганингиз муборак бўлсин, деб  у кишига таскин бериб қутладилар. Ана шу воқеадан кейин бобом  тоат-ибодатга янада қаттиқ киришиб, диний, тарбиявий, ахлоқий ғазал ва манзумалар ёза бошладилар». 
Шу тариқа Отахон  домла «Нисорий» таҳаллуси билан ижод қила бошлайди. Нисор илм-маърифат донини сочувчи, ширинлик улашувчи деган маъноларни англатади.
Шогирдларидан бири устозини шундай хотирлайди: «Устозимиз Нисорий домла чеҳраларидан нур ёғилиб турган табассумли, хушчақчақ, ҳозиржавоб ва закийтаъб киши эдилар.
Эшикки тавбалар очиқ, қилингки вақти фурсатдур,
Ўқинг Қуръон, ичи-туби деди панду насиҳатдур,
Кимки тавба қилса, жойи анинг албат жаннатдур,
Умр ҳангоми оқил элига гўё ғаниматдур,
Зиҳи давлатки, тавба нури бирла дил сафо бўлса.

Нисорийнинг ўзбекона, содда ва равон байтлари замирида оятлар ва ҳадисларнинг маъно мазмунлари ва уларга ишоралар ётади. Асарларида асосан Аллоҳга муножотлар ва истиғфорлар, Исмоил алайҳиссалом ва биби Робия қиссаси, шунингдек Сўфи Оллоҳёр ва Зиёвиддин Ҳазинийларнинг байтларига Нисорийнинг муҳаммаслари, ҳамда авлиёлар зикрини куйловчи муҳаммаслар ва одоб-ахлоқга, панду ҳикматга тўла шеъру-ғазал ва манзумалар келтирган.
Бундан кўринадики, Нисорий ўз даврининг етук ва иқтидорли шоири бўлган. У кишининг замондошларидан Ёқубжон махдум Нисорий домла билан  яқин дўст-биродар бўлган эканлар. Ҳошимжон махдум отаси Ёқубжон махдум билан ота-бола тез-тез Нисорий домланинг хонадонларига бориб туришар экан. Кунларнинг бирида Отахон домла Нисорий ўзларининг «Ўғилларга насиҳатлар» ва «Жаннат таърифида» манзумаларини магнит тасмасига ёзиб, магнитофон овозини баландлатмаслик шарти билан Ҳошимжон махдумга топширадилар. Чунки  даҳрий тузум мафкураси ҳар қандай диний гап сўзларни, ҳатто шеърларни ҳам инкор қилгани учун ўзларига ва менга гап тегиб қолишини истамаган эканлар” .
Бундан кўриниб турибдики, Отахон Нисорий асарлари асосан қўлёзма усулда ва магнит тасмага муҳрланган ҳолатда бўлган экан. Ҳозирги кунда унинг асарлари авлодлари хонадонида сақланиб келинмоқда.
Қиёмат даштига бир кун ҳасрато билан борамиз,
Йиғлаб ёлборибон муддао билан борамиз,
Отинг Ғофурур Раҳим, деб нидо билан борамиз,
Бу кўзлар ёши бирла, ҳам наво билан борамиз,
Қуруқ қўлимиз очиб, илтижо билан борамиз.

Хуллас, Отахон Нисорий илм-маърифат зиё тарқатишда шеърият йўлини тутиб, Аллоҳнинг каломи Қуръони каримни ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўзининг шеъру ғазал ва манзумалари орқали халқимизга ёритиб берган.
Отахон Нисорий 1975 йил, 26 ноябрда, 82 ёшларида  бу ёруғ оламдан ўтдилар. Уни шаҳарнинг катта қабристони «Мавлавий» мозорига дафн этилди.
Мулла Отахон Нисорийниг оиласи ва фарзандлари тўғрисида тўхталиб ўтмоқчимиз.
Отахон Нисорий Ҳалимахон ойим (1910-1989) Убайдуллоҳ махдум қизи билан турмуш қурганлар. Уларни 5 нафар қиз ва 1 нафар ўғил фарзандлари бўлган.
Ўғли Абдулбоқи (1953-2002).
Абдулбоқи махдумнинг 5 нафар ўғил ва 5 нафар қиз фарзанлари бўлган.
Фарзандлари Орифхон (1973-2005), Олимжон (1976), Ҳошимжон (1979), Ёсинбек (1986), Яҳёхон (1991) .


Мустақил тадқиқотчи Акрам Шарипов

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу суратда кўриб турганингиз муборак зот mdash шайх Ҳасан ибн Абдулҳамид Ал Бухорий. Боболари бизнинг диёрлардан бўлган шайх Ҳасан ал Бухорий Маккаи Мукаррамада давоми...

1860 14:00 / 25.07.2023
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг уйларига ташриф буюрдик.Раҳматуллоҳ қори давоми...

26839 13:24 / 24.01.2018
Муҳаммад Мустафо алАъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбатиР. Шантурк Мусулмонларнинг ваҳийни ёзиб олиш ҳамда улашишни исташларининг бир неча давоми...

3961 16:37 / 18.01.2018
Юртимиз олимлари ҳамиша илмда пешқадам бўлиб келган ва ҳатто икки Ҳарамда ҳам таълим беришга лаёқат топганлар. Ўтган асрда Ҳарами шарифда бир қатор Бухорийлар давоми...

2061 15:19 / 08.11.2021
Аудиолар

137646 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7544 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57716 14:35 / 11.08.2021