1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Карима Бернс: Араб ёзувига қизиқиб Исломни қабул қилган қиз

14:00 / 31.05.2022 3906 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Испаниянинг Ғарнота шаҳридаги Ал Ҳамро масжиди деворларига битилган ёзувларга тикилиб ўтирардим. Бу ёзувлар мен ҳаётимда кўрган энг чиройли ёзувлар эди.

– Бу қайси тил? Мен сайёҳман, дея сўрадим.

- Араб тили, жавоб беришди.

Эртаси куни сайёҳлик гуруҳимиз вакили сайёҳлик китобим қайси тилда бўлишини сўради. Мен: “Араб тилида” деб жавоб бердим. У ҳайрон бўлиб: “Араб тилини биласизми?” деб сўради.

Мен: “Йўқ, инглизча нусхасидан ҳам бир дона беринг” дедим.

Саёҳатим ниҳоясида сумкам Испанияда мен бўлган барча жойлар ҳақида ҳикоя қилувчи, арабча йўлкўрсаткичлар билан тўла эди. Тўғриси, сумкамга ҳаммаси сиғмай қолганидан, кийимларимнинг баъзиларидан халос бўлишимга тўғри келди.

Ўзимнинг арабча китобларимга шундай ёпишиб олгандимки, уларни худди тилладан ясалгандай авайлар эдим. Ҳар тунда уларни очиб варақлар, бирон нарсани тушунмасамда, мени ўзига маҳлиё қилган араб ёзувларини мириқиб томоша қилардим. Шундан сўнг, агар кузда коллежга ўқишга кирсам, араб тилини албатта ўрганаман деб қасам ичдим.

Бундан икки ой аввал Айова штатидаги (State of Iowa - АҚШнинг 29 штати, аҳолиси 3 миллиондан сал кўпроқ, “маккажўхори штати” ҳам дейишади. Штат номи ўша ерларнинг туб аҳолиси бўлган ҳиндуларнинг айова қабиласи номи билан сақланиб қолган. Изоҳ таржимонники.) оиламни ташлаб, ўзим мустақил тарзда Европани саёҳат қилиб чиқаман деб йўлга чиққандим. Менинг ёшим эндигина 16 да эди ва мен кузда Шимолий Ғарбий университетга ўқишга кирмоқчи эдим. Шу сабаб ўзимча “дунёни кўрмоқчи” бўлгандим. Ҳарқалай, дўстларимга шундай дегандим. Аслида эса менинг қалбимнинг тубида жавобини излаётган саволларим бисёр эди.

Бир неча ой олдин черковни тарк этгандим ва қаерга юзланишни билмасдим. Менга ўргатаётган, уқтираётган нарсалари мени қониқтирмасди лекин, унинг муқобили, алтерьнативи ҳам менда йўқ эди.

Мен улғайган Ўрта Ғарбда чалкашликка йўл йўқ эди. Сиз ёки черковнинг бир қисми, аъзоси бўлардингиз ёки бўлмасдингиз. Шу сабаб яна нимадир (бошқа диёнат, эътиқод, қадрият ва тушунчалар) борлиги ҳақида мен тасаввурга эга эмасдим.

Европа бўйлаб саёҳатга чиққанимда бирон ўзгариш бўлишига умид қилгандим. Мен қатнайдиган черковда Худога ибодат қилишга рухсат берилмасди. Бизга фақат Исога ибодат қилишга ва у бизнинг дуо-илтижоларимизни Худога етказади дея умид қилишимиз мумкин эди.

Мен ички ҳиссим орқали, интуитив равишда, бундай бўлиши мумкин эмаслигини сезиб турардим. Шунинг учун мен яширинча “Худо”га ибодат қилардим. Мен ибодат қилиш мумкин бўлган фақат биттагина Илоҳ бор дея чин қалбимдан ишонардим. Лекин ўзимни айбдор санардим сабаби, бу менга таълим берилаётган нарса эмасди. Кейинчалик эса “кундалик одатий турмуш”да қандай яшаш керак деган чалкаш, чигал савол юзага келди.

Мен ҳар якшанба итоаткорона черковга борардим, ҳамда у ерда ўзаро ҳамдардлик, меҳрибонлик ва тўғрилик ҳақида эшитиб-билганларимга жиддий қарар эдим. Шу сабабдан мени черковдаги одамларни черковдан ташқарида, ҳафта давомида ўзларининг турлича тутишлари таажжублантирди.

Нима, ҳафта давомида риоя этиш зарур бўлган ҳеч қандай қоидалар йўқмиди? Тартиб ва интизом фақат якшанба кунигами? Мен қандайдир қўлланма излардим. Афсуски, биронта ҳам топмадим. Қотиллик, ўғрилик, ёлғон каби гуноҳ амаллардан қайтарувчи "Ўнта диний буйруқлар", тавсиялар бор эди-ю, лекин черковдан ташқарида буларга қандай амал қилишим, қандай иш тутишим ҳақида йўриқнома, кўрсатма мавжуд эмасди.

Бир куни мен ўқитувчимнинг хонасига кирдим ва китоб жавонига териб қўйилган бир неча хил Инжил нусхаларини кўрдим.

Мен ундан нега бундайлигини сўрадим. “Инжилнинг турли нусхалари”, деб жавоб берди ўқитувчим. Мен бундан жуда ҳайрон бўлдим. Улар ҳақиқатда турлича эди ва баъзиларида айрим боблар умуман йўқ эди. Ўша кузда мен Европа саёҳатидан бироз ҳафсалам пир бўлиб қайтдим чунки, излаган кўп саволларимга жавоб ололмадим. Лекин мен ушбу сафардан араб тилига бўлган кучли қизиқиш билан қайтгандим. Буларнинг орасида Испаниянинг “Алгамбра” - Ал Ҳамро деворларида юзага келган саволлар ҳам бор эди. Буни чуқур ҳис этишимга эса яна икки йил керак бўлди.

Ўқув кампусига етиб борганимда биринчи амалга оширган ишим — араб тили курсига ёзилиш бўлди. Араб тилини ўрганишга шу қадар муккасидан кетдимки, ўқитувчим шошиб қолди. Мен ундан араб тилида ёзилган китобларини сўраб турардим. Ўша вақтда коллежнинг иккинчи курсига ўқирдим шу сабаб, Яқин Шарқ тадқиқотлари йўналишидаги мутахассисликка қизиқа бошладим.

Шундай қилиб, ушбу соҳага оид курсларга ёзилиб ўқий бошладим. Дарсларни бирида биз Қуръони Каримни ҳам ўргана бошладик. Бир куни кечқурун Қуръондан “уй вазифаси”ни бажариш учун уни очдим ва ўқишдан тўхтай олмадим... Қўлимга худди қизиқарли роман тушиб қолгандай эди. Ўзим-ўзим: “Қойил. Ажойиб. Бу мен бир умр ишониб келган нарсалар. Бу ерда ёлғиз Худо бор экани ҳақида ва (черковдан фарқли равишда) ҳафта давомида нималар қилиш мумкинлиги ҳақида сўз бормоқда”, дер эдим.

Буларнинг бари шунчалар сермазмун эдики, бу Китоб мен эътиқод қилибб ишонган ва мен излаган жамики нарсалар ҳақида ёзилган экан. Эртаси куни мен гуруҳимга дарсга бордим ва китоб муаллифи ҳақида сўрамоқчи бўлдим. Чунки, Унинг бошқа китобларини ҳам ўқиб чиқмоқчи эдим. Менга беришган нусхада исм бор эди. Мен ўзимча Лука Инжили, Матто Инжили деб номланувчи Инжил китоблари каби бўлса керак деб ўйлаётган эдим.

Ёки мен бироз ўрганган бошқа диёнатлардаги китоблар каби бўлса керак деб ўйлаган эдим. Чунки уларнинг барида ушбу илоҳий китобларни етарли даражада таъсирланган, илҳомланган инсонлар томонидан ёзилган дея таърифлашарди.

Менга дарс бераётган профессоримиз китобдаги исм муаллифники эмас, балки, унинг маъноларини таржима қилган таржимонники деб тушунтирди.     Унинг айтишича, “мусулмонларнинг эътиқодига кўра, бу китобни инсон ёзмаган. Балки, Уники бўлиб, нозил қилинганидан бери ўзгармаган ва ушбу китоб ваҳий орқали қабул қилиниб, ўқиб берилган”дир. Тўғриси, бу билганларим мени тамомила ҳайратга солган эди.

Ана шундан сўнг мен фақатгина араб тили билангина эмас, Ислом дини ҳақида ҳам ўргана бошладим ва Яқин Шарққа саёҳат қилишни режалаштира бошладим. Коллежнинг охирги босқичида Мисрга йўл олдим. Энг севимли ерим пойтахт Қоҳира бўлди. Шаҳарнинг қадим масжидлари менга қулайлик ва хотиржамлик бахш этарди. Мен ерда бўлиб ҳақиқатан Аллоҳ таолонинг қудрати, қодирлиги ва раҳматини ҳис этардим. Ҳар доимгидай, мени ўзимга ром этган деворлар ва шифтлардаги араб хаттотлигида ёзилган гўзал ёзувларни томоша қилиш энг ёқимли машғулотларимдан бири эди.

Бир куни дўстларимдан бири менга шунчалик ёқтирсам, нега ҳанузгача Исломни қабул қилмаганимни сўради. Унга: “Мен мусулмон бўлганман”, деб жавоб бердим.

Жавобим уни лол қолдирди. Кейинчалик тушундимки,  бу ҳол мантиқ ва соғлом фикрнинг саволи эди. Ислом менинг ҳаётимда аллақачон мазмун касб этиб бўлганди. Бу ҳол мени илҳомлантирди ва бу иш (яъни Ислом динини қабул қилишим) тўғри эканини билардим. Дўстим менга бу иймоним “расмий” бўлиши учун масжидга бориб, гувоҳлар ҳузурида шаҳодат калимасини атйтишим лозим эканини тушунтирди. Мен шундай қилдим ҳам. Лекин менга бу ҳақда маълумотнома беришганида, уни олдимда, шахсий ёзувларим, тиббий маълумотларим сақланадиган жавонга солиб қўйдим.

Чунки мен мусулмон эдим. Бу ҳақда айтишим учун бу ҳақда ёзилган варақни деворга осишим шарт эмасди. Чунки Қуръонни илк марта қўлимга олиб ўқий бошлаган онимдаёқ бу менинг ҳақиқий ҳаётим, оилам, эътиқодим эканини билган эдим. Хонамнинг деворига бўлса, Испаниядаги Ал-Ҳамро масжиди суратини осиб қўйдим”.

Карима Бернс, АҚШ.

Таржимон ва муҳаррир Бобур Аҳмад.

29.05.2022 йил.

Муаллиф
Бобур Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
03.10.2016 й. Энг кучли даъват ndash мўминнингмуносиб ва гўзал хулқидир Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давр талаби, иммунитет танқислиги ҳамда илм олишнинг зарурлиги давоми...

3779 05:00 / 06.03.2017
Аллоҳ таоло айтади Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур.rdquo Шууро сураси 30 оят.Яъни инсонга ndash хоҳ жонига, хоҳ давоми...

5003 16:37 / 21.01.2018
Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломнинг акаларига айтган гапларини ҳикоя қилиб .Менинг мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташлангиз, кўзи очилур. Сўнгра давоми...

4840 05:00 / 03.03.2017
Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен тушимда боғни, боғнинг ўртасида устунни, унинг бошида ҳалқани кўрдим. Менга, кўтарил, дейилди. Мен, қодир давоми...

4598 05:00 / 03.03.2017