1447 йил 6 ражаб | 2025 йил 26 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Қимматбаҳо атирингизни ҳар куни сепинг!

14:00 / 28.05.2022 6418 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чиройли либосларингизни махсус тадбирлар учун асраб қўйманг. Қимматбаҳо идишларингизни фақат меҳмонлар учун сақлаб қўйманг. Янги либосларингизни худди байрамга кийганингиздек ҳар куни кийинг. Тугаб қолишидан қўрқиб оз-оздан ишлатадиган қимматбаҳо атирингиздан ҳар куни фойдаланинг. Фарзандларингизга таомни одатда меҳмонларга аталган қимматбаҳо идишларга сузиб беринг. Уларнинг синиб қолишидан қўрқманг.

Фарзандларингиз билан меҳмонлар учун безатилган хонада ўтиринг. Меҳмон бир ойда бир марта келиши мумкин. Аммо фарзандларингиз доим сиз билан биргадирлар. Агар уларга меҳмонларга қиладиган муомалани қилиб, яхши либосларни ҳар куни кийдириб, қимматбаҳо идишларда таом берсангиз, улар ўзларини сизнинг ҳузурингизда қадрли инсон эканликларини, нархи баланд буюмлардан устун туришларини ҳис қиладилар. Энг шукуҳли кунлари, фақат байрамда эмас, балки ҳар куни бўлишини туюб яшайдилар. Катта бўлганларида ҳам «Мен иззатимни жойига қўядиган, мендан ҳеч нарсасини қизғонмайдиган хонадонда униб ўсганман», деб эслаб юрадилар.

Албатта ота-оналар меҳмонларни иззат-икром қилишни унутмайдилар. Бу борада сусткашликка йўл қўймайдилар, шу билан бирга фарзандларини қадрлашни ҳам ёддан чиқармайдилар.  

Шундай экан, энг яхши либосларингизни кийинг! Уйингиздаги ноз-неъматлардан ҳузурланинг, табассум қилинг, эртанги куннинг юкини елкангизга ортиб олманг.

Фарзандлар қалбида отага бўлган ҳурмат уруғини экувчи она ҳисобланади. Она фарзандларига уларнинг отаси ҳақида шундай фикрарни айтсинки, «Ҳали даданг келсин, қилган ишларингини айтиб бераман», деганда фарзанд отасидан ҳайбатланиб ўзини тузатишга уринсин.

Бир хонадонда ота вафот этди. Аёли отанинг кийиимларини шкафга осиб қўйди ва ҳамёнига саккиз йилдан вақт кўпроқ вақт давомида пул солиб юрди. Фарзандлари ҳар гал пул сўраганда: «Дадангни ҳаёнидан олақол» дерди.

Бундай қилишдан мақсади эрининг хотираси уйдан узилиб қолмаслиги учун эди. Она чинакам мадраса бўлганда ана шундай воқеалар юз беради. Аёл пули кўп, бой, келишган, хушбичим, уддабурон эркак, билан алоқани узиши мумкин, бироқ ҳаётидаги ширин лаҳзаларни бошидан кечиришга сабаб, унга суянчиқ бўлган, изтиробли онларда кўз ёшларини артиб қўйган ва унинг ёнида хотиржамликни ҳис қилган эркакни ташлаб кета олмайди. Чунки, қалблар пул, куч-қувват ва хушбичимлик билан эмас, балки гўзал, ёқимли муомала билан қалбни забт этилади.

Аллоҳ таоло барча ота-оналарни паноҳида асрасин, ота-оналар фарзандлари олдидаги, фарзандлар эса ота-оналари олдидаги бурчларини сидқидилдан адо этиб боришларини насиб этсин.

Эр ва аёл ўртасидаги муносабатлар Аллоҳ таоло буюрганидек даражада бўлишини муваффақ айласин.

Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирадиган маълумот» саҳифасидан

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абул Ажфаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Умар розияллоҳу анҳу бизга хутба қилиб.Огоҳ бўлинглар Аёлларнинг маҳрини ошириб юборманглар Чунки у нарса бу давоми...

2772 17:07 / 01.07.2020
VТўйдан кейин саодат тўла оилавий турмуш бошланди. Ҳамма нарса бирбирига муносиб эди. Яшаш жойида эру хотиндан бошқа кишилар ҳам бор эди.Хадийжа бинти давоми...

3872 16:02 / 15.10.2018
Иккинчи ҳижратлариУлар Маккага қайтиб борганларида ўзлари истаган ҳолатни топа олишмади. Яна хавфхатар ва доимий таҳдид остида яшашга тўғри келди. Улар яна давоми...

2241 20:00 / 25.07.2019
Умму Ҳабиба онамиз розияллоҳу анҳо ҳикояларини давом эттирадилар.Бир куни туш кўрсам, бир овоз менга .Эй мўминларнинг онаси,, демоқда. Чўчиб уйғониб кетдим. давоми...

3455 13:30 / 25.12.2019
Видеолар

1030 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216731 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135889 14:35 / 11.08.2021