1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: “Ҳаж-2022” делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди

11:00 / 03.05.2022 2138 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 3 май куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари ҳаж амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар. Шу йил январь ойидан бошлаб фуқароларимизнинг Умра зиёратига боришлари қайта йўлга қўйилди ва қисқа вақт ичида 35 мингга яқин юртдошларимиз умра амалларини бажариш имкониятига эга бўлди. Яна бир хурсандчилик – бу йил муборак Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун имконият пайдо бўлгани Аллоҳ таолонинг яна бир марҳаматидир.

Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2022” мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.

Ўзбекистон делегацияси ушбу сафар давомида “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиш режалаштирилган.

Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан ҳаж мавсуми бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин ҳаж ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ.

Ҳақ таоло ушбу сафарни хайрли қилсин, мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифада Ўзбекистон делегациясига куч-қувват ва муваффақиятлар ато этсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мавзуга оид мақолалар
Навбатдаги янгилик Доктор Айман Рушдийнинг .Суратли тажвид, асари ўзбек китобхонларига асл нусхаси ва муаллифнинг расмий рухсати асосида илк бор тақдим давоми...

8129 15:45 / 24.03.2022
Самарқанд шаҳридаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғиз Республикаси давоми...

784 09:21 / 30.04.2025
Мисрнинг вақфлар вазирлиги ҳузуридаги Ислом ишлари бўйича олий кенгаш билан ҳамкорликда Қуръоннинг биринчи урду таржимаси нашр этилди. Бу ҳақда Миср янгиликлар давоми...

2288 10:20 / 09.06.2021
Бугун 15 ноябрь куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги масжидларда Жума намози олдидан Мавлиди шарифлар ўқиладиУчтепа тумани Чўлпон отаrdquo жоме масжиди. Манзил давоми...

4158 09:30 / 15.11.2019