1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Олтиндан бўлган сўзлар (иккинчи мақола)

11:00 / 26.04.2022 2619 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

11. Солиҳлардан бирлари айтадилар: «Банда гуноҳ билан неъмат орасида бўлади. Гуноҳга ҳам, неъматга ҳам муносиб амал истиғфор ва ҳамддир. Шундай экан, ҳамдни кўпайтирайлик, зеро, ҳамду сано фақатгина Роббимизга хосдир. Аллоҳга истиғфор айтайлик, биз истиғфорга қанчалар муҳтожмиз».

12. Ҳофиз Суютий айтадилар: «Болаларга Қуръонни ўргатиш Исломнинг аслларидан бўлган бир аслдир. Ана шунда улар Ислом фитратида униб ўсадилар, қалбларига ҳавои-нафс ўрнашишидан, маъсият ва залолат туфайли қалблари қорайишидан олдин унга ҳикмат нурлари кириб боради».

13. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида ибодатларни кўпайтирар эдилар. У зот алайҳиссалом Рамазон ойида бошқа ойда қилмайдиган жидду-жаҳдни қилар эдилар. Узот алайҳиссалом бу ойда садақа, эҳсон, Қуръон тиловати, зикр, эътикоф ва бошқа солиҳ амалларни кўпайтирар эдилар.

14. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Аллоҳга қасамки, эй одам боласи, агар Қуръон ўқисанг, сўнгра унга иймон келтирсанг, дунёда маҳзунлигинг узоқ давом этади. Дунёда хавф, қўрқувинг кучаяди, йиғинг кўпаяди».

15. Рўзанинг лаззатини ва ҳаловатини фақат иймон билан рўза тутган кишигина ҳис қилади. Аммо, кимки урф-одат, тақлид юзасидан рўза тутса, очлик, ташналик, шаҳватсизликдан иборат бўлган тана оғриғини ҳис этади холос.

16. Рамазон ўтиб бормоқда, мусобақа эса борган сари шиддатли тус олмоқда. Жаннат зийнатланиб, жидду-жаҳд қилган кишига эшикларини очиб турибди. Мукофот ихлос, ижтиҳод қилганларга тайёр ҳолатдадир. Сенинг ғаминг, мақсадинг «ҳа, рўза тутяпманку», деган эътиқод бўлиб қолмасин, шиоринг «Аллоҳ таолонинг ҳузурига бораётганимда ҳеч ким мендан ўзиб кета олмайди» деган эътиқод бўлсин.

17. Ибн Қаййим роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Нафсим мени яхшиликлар қилишга ундаяпти деб ўйлама, билгингки, албатта сен Аллоҳ суйган бандасан. У зот сени яхшиликлар қилишга илҳомлантирмоқда. Шундай бўлгач, бу муҳаббатга нисбатан бепарво бўлма, акс ҳолда У зот сени унутади».

18. Рамазондаги васиятнинг хулосаси.

Аллоҳнинг китоби бўлмиш Қуръони Каримни лозим тутинг! Тиловатини кўпайтиринг, хатмона кетидан яна хатмни бошланг! Дақиқалар у ёқда турсин, сонияларни ғанимат билинг! Чунки Рамазоннинг вақтлари олтиндан ҳам қимматдир. Тоатлар майдонида мусобақалашинг! Жаннат — эшикларини сизга очиб турибди. Рамазон ўғриларидан эҳтиёт бўлинг! Бу кунлар, вақтлар, сониялар ҳаммаси ҳисобли, уларни ғанимат билинг!

19. Рамазоннинг саноқли дақиқаларидан фойдаланиб, у дақиқаларни ҳар кунлик солиҳ амаллар учун режа тузиб белгилаб олинг. Сўнгра бу дақиқаларни Роббингизнинг Китоби билан ўзингизнинг орангизда боғланиш воситаси қилиб олинг. Ана шунда Аллоҳнинг фазли билан қалбингиз ва ҳаётингиз Қуръон нури ила мунаввар бўлади.

20. Нуқсонга кўп йўл қўядиган киши бўлсангиз ҳам Қуръонни тиловат қилишга одатланинг. Аллоҳга қасамки, нафсни тарбия қиладиган, ахлоқни гўзаллаштирадиган, сўзларингиз савиясини юксалтирадиган, руҳни юқори даражаларга олиб чиқадиган, Қуръондек илоҳий Китобни ҳеч қаердан топа олмайсиз, Уни излаб ҳам ўтирманг! Бунинг учун сиз Қуръони Каримни тиловат қилишингиз, оятлари маъносини тадаббур қилишингиз, Қуръон тиловатини тинглашингиз ва Уни ёд олишингиз лозим. Нажотга эришишингизни қийинлаштирадиган тўсиқларни Қуръонга гўзал ошно бўлиш бартараф этади.

(Давоми бор)

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Бақара сурасида .Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз,, деб давоми...

5580 14:00 / 01.04.2022
Меҳмондўстлик ndash Исломнинг гўзал кўрсатмаларидан бири. Ислом арконларига амал қилган мусулмонлар, энг меҳмондўст халқлардан ҳисобланишлари бежизга эмас. давоми...

4413 13:49 / 13.06.2018
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймБу йилги Рамазон ойи Юртимиз мусулмонлари учун ўзгача бир тароватда ўтди. Ватанимиз тинч, осуда. Халқимиз ибодатларни бемалол адо этиб давоми...

6521 04:38 / 24.05.2020
Рамазоннинг ҳар бир тонги ийд ва ҳар бир кечаси қадрдир. Жалолиддин Румий роҳимаҳуллоҳ

667 14:48 / 13 февраль
Аудиолар

232064 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150535 14:35 / 11.08.2021