1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Сен Аллоҳни ранжитдингми, мен сендан хафаман

14:30 / 12.04.2022 3297 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизлардан бири айтади: «Ёшлигимда отам билан бирга таом танаввул қилишни яхши кўрар эдим. Отам билан таом танаввул қилиш учун у киши: «Намоз ўқимаган одам мен билан бир дастурхонда ўтирмасин» деган қоидани жорий қилган эдилар. Отам бу қонунни меҳр ва мулойимлик билан бажаришга ҳаракат қилар эдилар. Бизни ҳар биримиздан намоз ўқиганлигимиз ҳақида сўрар эдилар. Агар орамизда намоз ўқимаган одам бўлса, тезда ўрнидан туриб таҳорат олиб намозини ўқир эди. Ҳаммамиз намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг, отам билан бирга таом танаввул қилар эдик. Танаввул қилаётган вақтимизда отамдан аввал таомга қўл узатмас эдик. Орамизда баъзилар намозимизни ўз вақтида ўқигани сабабли жуда хурсанд бўлар эди. Уйимизда таом танаввул қилишни яна бир қоидаси бор эди. Ким биринчи таом танаввул қилиб бўлса, ўша инсон қолганлар учун чой тайёрлар эди. Агар қайси одам охирида қолса, идишларни йиғиб уларни ошхонага олиб борарди. Отам шу қонун қоидаларни биз билан бирга бажарар эдилар. Булар шундай ақлли қонунлар эдики, биз бу қонунларни мулойимлик билан бажарар эдик. Бу қоидаларга отамни ўзлари ҳам амал қилар эдилар. Дастурхондан биринчи бўлиб турсалар, бизга чой тайёрлаб берар эдилар. Охири бўлиб турсалар идишларни йиғиб, ошхонага ташир эдилар. Отам бу ишларни бизга ибрат бўлиши мақсадида бажарар эдилар. Орадан бир неча йиллар ўтди. Ҳозирда мен, отамни гўзал қонунларига амал қилган ҳолатда улар билан бирга таомланишни орзу қиламан. Афсуски, бу ишни бажара олмайман. Негаки, отам бу ҳаётдан кўз юмганлар».

Йигитлардан бири айтади: «Мен ўн икки ёшга тўлганимда отам намозимда мунтазам эмас эканлигимни сезиб қолдилар. Шундан сўнг онамга иккита дастурхонни тайёрлашларини айтдилар. Биринчиси, намоз ўқимаганлар учун ва иккинчиси эса намоз ўқиганлар учун. Мен учун сузиладиган таомни намоз ўқимаганлар дастурхонига қўйишларини айтдилар. Мен намозхонларнинг дарстурхонига ўтиришга лойиқ эмас эканман. Мен намоз ўқимаганим учун, бир ўзим узоқ хонада ўтирдим. Отам: «Қачонки, намозингни интизом билан ўқийдиган бўлсанг, шунда катта дастурхонга қайтасан» деб айтдилар. Шунда мен жуда қаттиқ, ёмон туйғуни ҳис қилдим. Бир ўзим қўлимда қошиқни ушлаб ўтириб, таом истеъмол қилмасдан, ҳаёл сурар эдим. Шундан сўнг, мен намозларимни ўз вақтида ўқишга ва уларни дастурхонида ўтиришга қарор қилдим. Отам мени бу ҳолатимни кузатдилар. Мени тезда намозхонларни дастурхонида қайтаришга ҳаракат қилдилар. Мени олдиларига чақириб, бир сирни айтдилар: «Ҳозир сен биздан узоқда бўлганинг учун бизни танаввул қилган таомимиз мазаси татимади. Мен сени яхши кўрганим учун бу ишни қилишга мажбур бўлдим» дедилар. Ўша кундан бошлаб намоз ўқимайдиганлар дарстурхонига ўтирмадим. Намозимга мунтазам бўлиб, намозхонлар билан бирга бир дастурхонда ўтирдим».

Қизлардан бири айтади: «Ёшлигимда отам мени намозимни ўқимаганимни сезиб қолсалар: «Мен билан бир дастурхонда ўтирмагин. Тўғри, танаввул қилаётган таомим сенсиз менга татимайди, мазали ўтмайди. Бироқ, сен Аллоҳни ранжитдингми, мен сендан хафаман» дер эдилар. Шундан сўнг мен йиғлаб, отамдан нима қилишим керак эканлигини сўрадим. Отам намозимни ўқиб келишимни ва мени кутиб туришлигини айтдилар. Намоз ўқиб бўлганимдан сўнг мен билан бирга таом истеъмол қилишимни айтдилар. Мени кечириб, менга мулойим бўлар эдилар. Мен оилам билан бирга таомни лаззатини татиганим каби, намозни ҳам лаззатини татидим ва уни ўз вақтида ўқийдиган бўлдим. Яна бир гўзал ҳолат шу бўлдики, отам мени намоз ўқиб бўлганимдан сўнг, мени ўз тиззаларига ўтказиб: «Сен ўқиган намозинг билан шайтонни лол қолдирдинг. Аллоҳ сенга барака берсин!» деб мақтов гапларни айтиб бирга таом танаввул қилар эдик».

Йигитлардан бири айтади: «Ёшлигимда отам мени намозимни ташлаб қўйганимни сезиб қолдилар. Ўша вақтда онамга қараб: «Бу бола мен билан бирга овқат емасин» дедилар. Шундан сўнг онам таомни менга алоҳида идишга сузиб бердилар. Мен отам билан бирга бир идишда таом истеъмол қилишни яхши кўрар эдим. Натижада, отам билан битта идишда таом истеъмол қилиш учун намозимга шошдим ва уни қолдирмасдан ўқидим».

Йигитлардан бири айтади: «Отам намозимни жамоатда ўқишлигим учун мени шижоатлантиришга ҳаракат қилар эдилар. Менга: «Сен жамоатда намоз ўқисанг, биз билан бирга таомланасан ва сенга энг яхши таомларни берамиз. Агар, масжидда намоз ўқимайдиган бўлсанг, биз билан бирга дастурхон атрофига ўтирмайсан» дер эдилар. Мен масжидда намоз ўқимаган вақтимда алоҳида бошқа бир хонада ўзим овқатланар эдим. Барча овқатланиб бўлгач, отам мени олдиларига чақириб: «Мен билан бирга овқатланмаганинг учун истеъмол қилган таомим менга татимади. Кейинги сафар таом танаввул қилаётганимизда бирга ўтирамиз деб умид қиламан. Мен сенга ишонаман буни уддасидан чиқасан ва намозингни масжидда ўқийсан» деб айтдилар. Отамни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин! Шу тариқа мени жамоат намозига муҳаббатли қилдилар».

Йигитлардан бири айтади: «Биз ёшлигимизда жуда катта оила бўлиб, яшар эдик. Уйимизда одамлар кўп бўлгани сабабли эркаклар алоҳида бошқа дастурхонда ёш болалар эса аёллар билан бирга бошқа дастурхонда ўтиришар эди. Биз ўша вақтда эркакларни дастурхонида ўтиришни ва тезроқ катта бўлишни орзу қилар эдик. Орадан йиллар ўтиб биз катта бўлдик. Отам дастурхонга ўтиришдан аввал намоз ўқиганлигимиз ҳақида сўрар эдилар. Агар орамизда намоз ўқимаган инсон бўлса, унга жазо сифатида у аёлларни дастурхонида ўтирар эди. Бу ўта оғир жазо ҳисобланар эди. Негаки, биз ёшлигимиздан эркакларни дастурхонида ўтиришни орзу қилар эдик. Бу жазони ўта оғир эканлигини ҳис қилган ҳолда намозларимизни ўз вақтида ўқишга мажбур бўлар эдик».

Ҳабибуллоҳ Ахмаднинг «Намоз» китоби асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг давоми...

4358 12:31 / 09.09.2021
Йигитлардан бири айтади .Ёшлигимда отам таровеҳ намозидан сўнг мени ва барча дўстларимни уйга жамлаб .Дўстларингни жамла ва улар билан бирга уйимизда икки ракат давоми...

1670 09:00 / 28.01.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга давоми...

3940 05:00 / 04.01.2017
Йигитлардан бири айтади .Мен бомдод ва хуфтон намозларини масжидда ўқиш учун дангасалик қилар эдим. Отам мени шижоатлантириш учун жуда кўп урундилар. Афсуски, давоми...

3691 19:00 / 22.02.2022
Аудиолар

135100 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55376 14:35 / 11.08.2021