1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Олам мувозанатини ким ўрнатган?

11:16 / 03 июль 1633 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуёш ер юзига маълум бир ўлчовдаги иссиқликни юбориб туради. Агар ўша ўлчов бузилиб, миқдор салгина озайса, ер юзи музлаб қолади, кўпайса, куйиб кетади. Хўш, бу мувозанатни ким ўрнатди ва уни ким давомли этиб турибди? Аллоҳдан ўзга ҳеч ким эмас!

Нима учун баъзи жонзотлар оз тухум қўяди-ю, бошқалари кўп қўяди. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Мисол учун, лочинни олайлик. Ўзи ҳилват жойларда яшайди. Одатда лочиннинг тухумини ўз кўзи билан кўрган одамни учратмаймиз. Пашша бўлса, ҳамма ёқни тухумига бостириб юборади. Ўн миллионлаб тухум қўяди. Агар лочин пашшага ўхшаб тухум қўйса, нима бўларди? Ёки аксинча бўлса-чи? Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло лочиннинг умрини узун, пашшаникини қисқа қилиб қўйган. Бўлмаса, ўлчов бузилиб, ҳаётда ноқулайлик туғиларди.

Нима учун илонларнинг кичкинаси заҳарли, каттаси заҳарсиз бўлади? Чунки кичиклари кучсиз, ўзини ҳимоя қилишга бошқа иложи йўқ. Катталари кучли ва кўп нарсага имконлари бор. Агар икковлари алмашиб, кичиги заҳарсиз, каттаси заҳарли бўлиб қолса борми? Нималар бўлишини кўз олдингизга келтиргандирсиз? Бу мувозанатни ким ўрнатган? Чарлз Дарвинми ёки Карл Марксми? Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким қодир эмас бунга!

Ҳар биримиз онамизнинг кўкрагини эмиб, катта бўлганмиз. Лекин ўша она сутининг ўзи нима? Унда қандай моддалар бор? Ўйлаб кўрганмизми шуни?

Туғишдан олдин ва кейинги биринчи даврда оналарнинг кўкрагидан сарғиш-оқ суюқлик чиқар экан. Худди ўша суюқлик чақалоқни турли касалликлардан асровчи моддадан иборат экан. Во ажаб! Ҳар бир инсон учун ҳаводек зарур бу суюқликни онанинг кўкрагига айнан чақалоқ туғилиши пайтида ким келтирди экан? Америкалик олимларми ёки инглиз олимларими? Йўқ ва яна йўқ! Чунки улар ҳам болаликларида Аллоҳ берган ушбу суюқликни эмиб, ҳаётларини сақлаб қолганлар.

Кўкракка бола туғилганидан кейинги кундан бошлаб, сут кела бошлайди. Буни онанинг ўзи қиладими? Кундан-кунга сут кўпайиб бориб, бир йилдан сўнг ҳар куни бир ярим литр сут келади. Чақалоқ ўсиши билан сутнинг миқдори ҳам кўпайиб бораверади. Мўъжиза шундаки, сутнинг фақат миқдори кўпайиб қолмай, ундаги озуқа бўладиган моддаларнинг таркиби ҳам эҳтиёжга қараб, ўзгариб боради. Буни Аллоҳдан бошқа яна ким қила олиши мумкин?!

Бу масалада неча-неча жилдли китоблар битилган. Инсофи бор ҳар бир киши уларни ўқиб, тафаккур қилиб кўрса, мусулмон бўлмай, иложи йўқ.

Аллоҳ таоло ҳар бир нарсанинг замонини, маконини, ҳажмини, шаклини ва бошқа жиҳатларини нозик-нозикликларигача ўлчаб қўйган.

Ҳақ субҳанаҳу ва таоло яратган нарсаларнинг барчаси мазкур Аллоҳ таоло берган ҳидоят ила инсон зоти фойдасига беминнат хизмат қилади.

Аллоҳ таоло «Жосия» сурасида марҳамат қилади:

ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ

«Аллоҳ сизга денгизни унда Ўз амри билан кемалар юриши учун ва Унинг фазлидан исташингиз учун беминнат хизматкор қилиб қўйди. Шоядки, шукр келтирсангиз», - (12-оят).

Аллоҳ таоло бошқа нарсалар қатори, денгизни ҳам инсонга мусаххар қилди, яъни беминнат хизматкор каби бўйсундириб қўйди. Умуман, денгизни инсон фойдаси учун яратди. Инсон уни ўрганиб, ўз фойдасига хизмат қилдиришга уриниши керак. Аниқки, денгиз ўзи келиб, хизмат қилмайди. Бу ҳақиқатни ушбу оятдаги

«...ва Унинг фазлидан исташингиз учун беминнат хизматкор қилиб қўйди» деган жумладан тушунамиз.

«Аллоҳнинг фазлидан бирор нарса келишини кутиб ўтиришингиз учун», демади, балки:

«...Унинг фазлидан исташингиз учун…» – деди.

Шунинг учун ҳам мусулмон инсон Аллоҳнинг фазлини тинимсиз исташи, ўша илоҳий фазлга эришиш учун ҳаракат қилмоғи керак.

ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ

«Ва сизга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни – ҳаммасини Ўз томонидан беминнат хизматкор қилиб қўйди. Албатта, ана шунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят(белги)лар бордир», - (13-оят).

Демак, осмонлардаги ҳамма нарса Аллоҳ томонидан инсон фойдаси учун бўйсундириб қўйилган.

Ердаги барча нарсалар Аллоҳ томонидан инсон фойдаси учун бўйсундирилгандир. Ҳақиқатни фақат тафаккур қилганлар тушуниб етадилар. Фақат ақл ишлатиш, тафаккур қилиш орқали борлиқдаги ҳамма нарсанинг инсон учун бўйсундирилгани англаб етилади ва улардан инсон учун фойда олинади.

Ҳа, айнан инсон учун, мўмин-мусулмон учун деб қўйилмаган. Барча инсон учун. Зотан Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири Роҳман сифатидир. «Роҳман» сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, «Барчага – кофирга ҳам, мўминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи» деган маънони англатади. Аллоҳ таоло барча инсонларга беминнат хизмат қиладиган этиб яратиб қўйган табиат низомидан Аллоҳ таоло бу дунёда жорий этиб қўйган «сабабият қонуни» асосида ҳаракат қилган банда ким бўлишидан қатъий назар қилганига яраша баҳраманд бўлаверади.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ян Гус 1415 йил 6 июлда Констанц бош черковининг фармойишига биноан ёқиб юборилган. У ҳақидаги маълумот XVI асрнинг бошида Мартин Лютернинг протестант халқасидан давоми...

1074 09:01 / 22 октябрь
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг сураларидан бирини қалам билан қасам ичиб бошлаган. Бунда қаламнинг аҳамиятига ишора бор. Қалам доимо илму маърифат воситаси, рамзи давоми...

3267 19:00 / 14.07.2022
Исломда инсоннинг вужуди, кийими ва унга хос нарсалар поклиги билан бирга унинг атрофидаги барча нарсалар ҳам пок бўлишига катта аҳамият берилган. Турар жой, давоми...

2008 15:00 / 01.08.2021
Поклик ndash .Таҳорат, сўзи луғатда .тозалик ва озодалик, маъносини англатади. Шариатда эса, у таҳорат, ғусл, таяммум каби намоз ўқиш учун керакли покланишларга давоми...

2691 11:00 / 02.09.2021