1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Жаннат сари етаклаган дуо

11:30 / 31.03.2022 5001 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Шофеий вафот этганларида шогирдларидан бири тушида кўрди ва сўради: «Эй имом, Аллоҳ таоло сизга қандай муомала қилди?»

У зот: «Валлоҳи, Аллоҳ мени мағфират қилди, раҳм қилди ва жаннатга кириш шодлиги билан икром қилди», дея жавоб берибди. Шогирд яна сўради: «Бу ниманинг сабабидан бўлди?».

Имом Шофеий: «Рисола» китобимнинг аввалида ёзганларим сабабли (мағфират қилди)», жавоб берибди.

Уйқудан уйғонган шогирд кутубхонасига борди ва «Рисола» китобини очиб варақлади ва китоб муқаддимасида ушбу сатрларни топди: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад маа закараҳуз заакирууна ва солли васаллим ъалайҳи маа ғофала ъан зикриҳил ғофилуун».

Маъноси: Эй Аллоҳим, Муҳаммадга зикр қилувчиларнинг зикрлари қадар ва ғофил қолувчиларнинг унинг зикрини унутганлари қадар салавот ва салом айтгин.

Ушбу «Рисола» (Мактуб) асари — имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан таълиф этилган китоб. Мазкур китоб ёзилишига Абдурраҳмон ибн Маҳдийдан келган хат сабаб бўлган. Хатда ёзилишича, ўша пайтда баъзи одамларнинг Қуръон ва ҳадисларни нотўғри шарҳлаган ҳолда ҳукм чиқаришлари кўп содир бўлиб турган. Имомдан ушбу муаммо бўйича бирор кўрсатма беришини илтимос қилинган эди. Имом Шофеий ушбу хатга жавобан бир мактуб ёзади. Унда манбалар, Қуръон ва ҳадисда ишлатилган сўзларнинг омм ва хос, луғавий қоидалар ва насх, Пайғамбаримизнинг ҳатти-ҳаракатлари ва уларнинг ҳуқуқий аҳамияти, ижмоъ, хабарлар ва уларнинг турлари ҳамда далил сифатидаги ўрни, қиёс, истеҳсон, ижтиҳод ва бошқа масалаларни атрофлича ёритган. Кейинчалик ушбу мактуб усулул фиқҳ бўйича ёзилган илк асар бўлиб, ҳозирги кунда «Рисола» номи билан машҳур.

Манба: arabicuz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаҳват қозонлари қайнаб турганда ва ҳавои нафс қора булутдек уюлиб турганда такаллуф юзасидан ўтириб олган эса ўзини куйдирди ва кўрликда яшади. У қай бир давоми...

4929 15:48 / 21.10.2017
Отаонани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир дин ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Отаонанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи давоми...

5410 05:00 / 02.03.2017
801. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбуни кўп айтар эдилар.Аллоҳим Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, давоми...

14741 23:31 / 04.05.2017
Бешинчи синф муаллимаси бир куни ўқувчи шогирдларига .Мен сизларни ҳаммангизни яхши кўраман,, дедида, бир ўқувчининг исмини бу рўйхатга киритмади. У ўқувчи доим давоми...

6798 17:00 / 07.06.2022