1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Илмнинг зийнати тақво ва ҳилмдир

09:30 / 18.03.2022 2068 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида танлов эълон қилган.

3-чорак — шофеъий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан @islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган навбатдаги мақолани сиз азизларга ҳавола қиламиз.

Илмнинг зийнати тақво ва ҳилмдир

Байҳақийнинг «Маноқибуш Шофеъий» ва Қози Иёзнинг «Тартиб-ул мадорик» ва Ёқутнинг «Муъжамул удобоз» номли китобининг имом Шофеъий раҳматуллоҳ борасидаги «Илм олиши ва ҳифзининг бошланиши» қисмида қуйидагилар келтирилади: «Имом Шофеъий айтади: «Мен Китобни ўрганаётган пайтларим муаллимни эшитар эдим. Бир бола айтиб бериб турарди. Мен унинг айтганларини ёдлаб олар эдим. Муаллимга бергани онамнинг ҳеч нарсаси йўқ эди. Мен етим бола эдим. Муаллим унга ҳеч нарса бермасам ҳам мендан рози бўлаверар эди. Болалар айтилаётган дарсни ёзиб олишар, мен эса муаллим ёздиришдан бошини кўтаргунича ёзилган нарсаларни ёдлаб олган бўлар эдим. У бир куни менга шундай деди: «Мени сендан ҳақ олишимга нима мажбур қилади? Китобни тугатгач сополларни сополларни, хурмо пўстлоғини ва туя куракларини йиға бошладим. Уларга ҳадис ёзар эдим. Канцелярияга борар эдим ва улардан зуҳур совға қилишларини сўрар эдим. Шундай қилиб онамнинг ўраларини ҳам улар билан тўлдириб қўйган эдим».

«Жомиъ баёнил илми ва фазлихи» китобида имом Шофеъий ҳақида шундай келтирилади: «У киши айтадилар: «Мен онамнинг бағрида колган бир етим бола эдим. «Мени бошланғич илмларни ўрганишга бердилар. Лекин унинг муаллимга бергани ҳеч вақоси йўқ эди. Агар ҳеч нарса бермасам ҳам муаллим мендан рози бўлаверар эди. Қуръонни хатм қилгач, масжидга кирдим. Уламоларнинг мажлисларида ҳозир бўлдим. Улардан ҳадис ва масъала эшитиб, ёдлаб олар эдим. Менга варақ сотиб олишим учун бергани онамнинг ҳеч нарсаси йўқ эди. Агар оқлигидан ярқираб турган суякни кўрсам, уни олиб унга ёзар эдим. Агар у тўлиб қолса, уни кўзанинг ичига ташлаб қўяр эдим. У менинг учун эскиб қолган ҳисобланар эди. Кейин Ямандан бир волий келди. Баъзи қурайшликлар мени ўзига шерик қилиб кетиши борасида у билан гаплашиб кўришди. Онамнинг у билан кетишим учун менга бергани бирор нарсаси йўқ эди. Ридосини ўн олти динорга гаровга бериб, пулни менга берди. Мен уни олиб у билан кетдим».

Нававий роҳимахуллоҳ «Имом Шофеъий раҳматуллоҳ алайҳидан келган нодир ҳикматлар борасида фасл» да шундай деган:

«У киши айтадилар: «Ким илм талаб қиладиган бўлса, уни батафсил ўргансин, токи илмнинг дақиқ жойларини қўлдан бой бермаслик учун.

Айтадилар: «Ким илмни ёқтирмаса, унда яхшилик йўқдир. Сен ва унинг орасида дўстлик ҳам танишув бўлиши мумкин эмас».

Айтадилар: «Уламоларнинг зийнати тавфиқдир. Зеб-зийнатлари эса ҳусни хулқдир. Жамоллари эса очиқкўнгилликдир».

Айтадилар: «Илмнинг зийнати тақво ва ҳилмдир. Уламоларнинг Аллоҳ уларни қайтарган нарсага рағбат қилишлари ва Аллоҳ уларнинг рағбат қилишларини хоҳлаган нарсадан зуҳд қилишларидан кўра қабиҳроқ айб йўқдир».

Айтадилар: «Уламоларнинг фақирлиги ихтиёрий фақирликдир. Жоҳилларнинг фақирлиги мажбурий фақирликдир. Бир киши илм борасида қалбни қотиради ва унда нафрат туйғуларини қолдиради деди. Кишилар қуйидаги сурадан: «Асрга қасамки, (ҳар бир) инсон зиён (бахтсизлик)дадир!» (Аср сураси, 1-2-оятлар) ғафлатда бўлган ҳолда айтадилар. Тун уч қисмдир: аввалида ёзилади, иккинчисида намоз ўқилади. Учинчи қисмида эса ухланади. Робиа тунлари имом Шофеъийнинг жойида ухлаб қолар эди. У киши одатда озгинагина ухлаб олар эди холос».

Баҳр ибн Наср айтади: «Шофеъийнинг замонларида у кишидан кўра, Аллоҳга тақволи бўлган ҳамда Қуръон ўқиганда овози ширин бўладиган ҳеч кимни кўрмадим».

Ҳумайдий айтадилар: «Шофеъий шундай деяётганларини эшитдим: «Хоҳлар эдимки, одамлар ҳар бир илмни билсалар эди. Мен кафолат бераманки, мeни бошқа мақтамас эдилар. Аҳмад ибн Ҳанбал: «Имом Шофеъий шундай киши эдиларки, Аллоҳ у кишида ҳар яхшиликни жамлаган эди».

Имом Шофеъий айтадилар: «Ҳақ билан гўзал туриш худди ўзи кўрсатганидек бўлади».

Айтадилар: «Олдин ҳеч ҳам ёлғон гапирмаганман. Рост ёки ёлғон бўлмасин Аллоҳ номига қасам ичмаганман. Хоҳ сафар бўлсин, хоҳ совуқ ёки бошқаси ҳеч қачон жума ғуслини тарк қилмаганман. Ўн олти йилдан бери тўйиб овқатланмадим. Яна бир ривоятда йигирма йил деб ҳам келади. Кимни тақво иззатламас экан, унинг учун ўзга иззат ҳам йўқдир. Ҳеч ҳам фақирликдан қўрқмадим».

Айтадилар: «Дунё фазлидан талаб қилиш уқубатдир. Аллоҳ у билан тавҳид аҳлини иқоб қилади. Имом Шофеъийга дедилар: «Нега доим ҳасса тутиб юрасиз, ахир сиз заиф эмассиз-ку. У киши жавоб бердилар: «Мен дунёда мусофир эканлигимни ёдга олиб тураман. Айтадиларки, кимки ўзининг нафсидаги заифликка гувоҳ бўлса, истиқоматга эришади».

Айтадилар: «Кимники устидан шаҳват ғолиб келса, унга убудият лозим келибди. Кимки озга қаноат қилса, ундан қарамлик кетади».

Айтадилар: «Дунё ва охират яхшилиги бешта хислатдадир:

- нафснинг бехожатлиги

- зарар беришдан тийилиш

- ҳалол касб қилиш

- тақво либосини кийиш

- ҳар бир ҳолатда Аллоҳ азза ва жаллага ишониш.

Робиага айтди: «Зуҳдни лозим тут. Айтадилар: «Хазиналарнинг энг яхшиси тақво энг зарарлиси душманликдир». Айтадилар: «Кимки Аллоҳ унинг қалбини очиши ва нурлантиришини яхши кўрса, ўзига аҳамиятсиз бўлган ўринларда каломни тарк қилиши ҳамда гуноҳлардан четланиш лозимдир. Кишига Аллоҳ ва ўзининг орасида амални яшириб қўйиш фойдалидир».

Яна бир ривоятда кишига хилват, ёйишни камайтириш, аҳмоқларга қўшилишни тарк қилиш, инсофи ва одоби бўлмаган баъзи аҳли илмларга қўшилмаслик ҳам лозим бўлади.

Айтадилар: «Эй Робиа, сенга аҳамиятсиз бўлган ўринларда гапирма. Агар сен бирор гап гапирсанг, у сени мулк қилиб олибди, у сенинг мулкинг эмас». (Таҳзиб ал-асмо вал-луғот. 1/74.)

Яҳё ибн Маийн роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Имом Шофеъийнинг китобларини ёзадиган киши ҳақида сўралди. Робиа ҳақида айтиб берди. Қутайба ибн Саид айтади: «Саврий вафот этиб, тақво ўлди. Имом Шофеъий вафот этиб, суннат ўлди. Аҳмад ибн Ҳанбал ўлса, бидъатлар зоҳир бўлади».

Қутайба айтади: «Агар имом Шофеъийнинг китоблари менга етиб келса, уларни ёзар эдим. Кўзим улардек зийраклик билан ёзилган китобларни кўрмаган». (Таҳзиб ал-асмо вал-луғот. 1/79.).

«Раббоний уламолар» китоби асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Эслатма:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосга эга бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — моликий мазҳаби;

3-чорак — шофеъий мазҳаби;

4-чорак — ҳанбалий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади. Ғолиблар қимматбаҳо мукофот ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадимда соғлигида камчилиги бор, эҳтиёжманд кишилар жамиятга юк сифатида қаралган. Хусусан, Европа давлатларида уларга ақли заифларга муомала қилгандек, муомала давоми...

2070 15:33 / 17.01.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким умматимга дин ишлари борасида қирқта ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни Қиёмат куни фақиҳ қилиб тирилтиради, давоми...

1904 10:32 / 22.01.2021
Х аср охири XI аср бошларида яшаган Ғарбда Алҳазен номи билан танилган Ибн Ҳайсам мил. 965 1040 Оптикаrdquo Манозирrdquoни ёзиб, Ислом офталмологиясига муҳим янгиликларни давоми...

2607 12:48 / 04.02.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадрасалари толиблари бўлмиш саҳобаларнинг ҳаётлари бизга ҳар жабҳада намунадир. Улар Ислом қуёши порлагач, матонат давоми...

2165 10:30 / 22.01.2023