1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Оғир жудолик

10:15 / 28.02.2022 2766 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ҳамда islom.uz портали жамоаси Покистоннинг машҳур фақиҳларидан бири, Карачидаги Дорул-улум ҳадис мударриси, фазилатли шайх, аллома, муфтий Маҳмуд Ашраф Усмонийнинг вафотлари муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор қилади.

Фазилатли шайх Маҳмуд Ашраф Усмоний раҳимаҳуллоҳ камтарликлари, хушмуомалалиги ва бошқа кўплаб фазилатлари билан ажралиб турадиган кучли тақво соҳиби эдилар, аллома Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг жияни эдилар.

Шайх Маҳмуд Ашраф Усмоний раҳимаҳуллоҳ исломий илмларга оид кўплаб асарларнинг муаллифидир, хусусан, «Муовия розияллоҳу анҳунинг сийратлари» номли асарлари машҳурдир.

Аллоҳ таоло бу улуғ олимнинг аҳлу оилаларига, яқинларига, сафдошлари, шогирду талабаларига сабру жамил ато этсин. Бу жудоликда мусибатга учраган барча азизларимизга чин юракдан таъзия изҳор қиламиз.

Аллоҳ таолодан улуғ устоз, шайх Маҳмуд Ашраф Усмоний ҳазратларини Ўз раҳматига олишини, қилган эзгу амаллари, Исломга қилган хизматларини ҳусни қабул айлаб, гўзал мукофотлар билан сийлашини сўраймиз. Аллоҳ таоло бу каби уламолардан сўнг умматга хайри халафлар берсин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи давомида бир гуруҳ уламолар, имомдомлалар ва моҳир қорилар чет элдаги ватандошлар билан маърифий суҳбатлар қилиш, Рамазони шариф билан қутлаш, давоми...

1561 13:44 / 10.03.2025
.Hilol NASHR, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Қирғизистоннинг собиқ муфтийси, Ўрта Осиёдаги Ҳанафий мактабининг буюк уламоларидан бири, устоз шайх давоми...

2190 08:38 / 11.07.2020
.Ғазо секторидаги кўплаб насронийлар муборак Рамазон ойида мусулмон урфодатларига риоя қилишади,, дейди Фаластин Олий Президентининг черков ишлари бўйича давоми...

1713 04:40 / 05.05.2021
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги 70 ёшдан катта кишиларнинг умра амалларини бажариши учун махсус илова орқали рухсат бериш тартибини маъқуллади. Бу давоми...

2685 15:59 / 01.10.2021