1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Ислом тарбиялаган зотлар

10:10 / 28.02.2022 2985 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Икрима ибн Абу Жаҳл розияллоҳу анҳу Макка фатҳидан кейин Исломга кирдилар. Исломга кирганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаммадан кўпроқ яхши кўрдилар. 

Ярмук воқеаси куни душманларни довдиратиб, ер тишлатиб жанг қилдилар. Қилични қайтариб солмаслик учун қинни синдириб ташладилар. Ушбу жангда Икрима розияллоҳу анҳу билан бирга Айёш ибн Абу Робиа ва Ҳорис ибн Ҳишом розияллоҳу анҳум душман ичига кириб бордилар ва қаттиқ жанг қилдилар. Охирида бу уччовлон оғир жароҳатланиб, ерга йиқилдилар. 

Румликлар устидан ғалаба қозонган мусулмонлар жангдан сўнг шаҳид бўлган биродарларини излаб юрганларида ўлим арафасида турган мазкур уч кишини кўриб қолдилар. 

Ҳорис ичиш учун сув сўради. Мусулмонлар сув келтиришганда, Икрима унга қараб турган эди. Ҳорис сув келтирган кишига: «Бу сувни унга олиб бор» деди. Сув Икримага олиб келинди. Икрима идишни олиб, энди ичмоқчи бўлганида Айёш унга қараб турганини кўрди-да, «Сувни унга олиб бор» деди. Сув олиб келингунича Айёшнинг жони узилди. Бояги киши сувни ортга қайтариб, Ҳорис билан Икримага олиб боргунича, улар ҳам шаҳид бўлишди. 

Ҳа, улар оғир аҳволда турган, чанқаган, ташналикдан қийналган бўлсалар ҳам ёнларида ётган дўстларини ўзларидан устун кўриб, сувни уларга илингандилар. Чунки улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадрасаларида ўтилган дарсларни гўзал тарзда ўзлаштириб, ҳаётга татбиқ этган эдилар. 

Оғир жароҳатланиб, ерда ётган Икриманинг олдига Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу келди. Икриманинг бошини ердан кўтариб, сони устига қўйиб олди. Икрима розияллоҳу анҳу кўзларида ёш билан Холид розияллоҳу анҳуга қарадилар-да, «Эй Холид, ушбу ўлим (яъни, жангда шаҳид бўлишим) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мендан рози қиладими?» дедилар.

Икрима розияллоҳу анҳунинг таналарида етмишдан ортиқ найза, қилич ва камон ўқи теккан жароҳатлар бор эди.

Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин! Ўлим пайтида сувни биродарига илиниб, биродарини ўзидан устун кўрган бу зотларни Роббимиз жаннат булоқлари билан суғорсин, бизга эса улардан ибрат олишни насиб этсин!

                                                                   Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади



Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳуга суиқасд қилинганда у кишига сут олиб келишди. Сутни ичган эдилар, ханжар урилган жойларидан сут оқиб чиқа бошлади. Шунда табиб у давоми...

4324 16:37 / 12.11.2021
Муовия ибн Абу Суфённинг халифалик даврларида Ислом Атлантик океани қирғоқларигача етиб борди. Бу даврда у кишининг Ислом учун қилган хизматлари ҳақида кўп давоми...

14029 20:16 / 21.04.2017
Узоқдан форс империясининг пойтахти кўринди. Мусулмонларнинг кўзлари Кисронинг оқ уйига тушди. Улар дарҳол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Менинг давоми...

2124 14:57 / 12.06.2024
. . . Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Холид ибн Валид билан Абдурраҳмон ибн Авфнинг ўртасида бир гап ўтган эди. Бас, давоми...

1239 14:55 / 18.08.2025
Аудиолар

230199 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148777 14:35 / 11.08.2021