1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Нукус шаҳридаги «Мурувват» аёллар интернатига ташриф

04:31 / 25.02.2022 2073 pdf Ўқиш режими + -

Нукус шаҳридаги 250 нафар жисмоний ногиронлиги бўлган, бемор, қаровсиз қолган 18 ёшдан 80 ёшгача бўлган аёллар яшаб, даволанаётган «Мурувват» аёллар интернатига муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ташриф буюрдилар.

Бу ердаги аёлларга ўндан ортиқ шифокорлар ғамўрлик қилиб, саломатликларини тиклашга ёрдам бермоқдалар.

Ташриф давомида муфтий ҳазратлари мазкур муассасада хотин-қизларга яратиб берилган шарт-шароитлар билан танишиб, улар билан суҳбатлашдилар. Шунингдек, уларнинг қўл меҳнати билан ясаган буюмларини кўздан кечириб, юқори баҳо бердилар.

Эътироф этиш керакки, мана шундай аёллар учун барча масъулиятни давлатимиз ўз зиммасига олгани ва астойдил парвариш қилаётгани таҳсинларга лойиқдир.

Бундан бир неча йил олдинги «Мурувват» уйи билан ҳозиргисининг орасида осмон билан ерча фарқ бор. Бугун аёллар учун бу ерда ҳамма шароит муҳайё этилган. Улар кашталар тикишмоқда, буюмлар ясашмоқда, бўш вақтларини эса турли фойдали ишлар билан ўтказишмоқда.

Ташриф сўнгида хотин-қизлар учун эҳсон дастурхони ёзилиб, ош тарқатилди ва уларнинг ҳаққига дуолар қилинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Туркиянинг Диёр бакир шаҳрида оммавий Қуръонни ўргатиш курслари бошланмоқда. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар беради.Режага кўра, ёз фасли давомида 75 минг киши курсни давоми...

1854 12:02 / 29.06.2019
Маълумки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Ҳазратни хотирлаб, кўрсатуви доирасида давоми...

1713 14:18 / 18.04.2024
Бугун 14июнь куни юртимизнинг таниқли уламолари Наманган шаҳрига етиб келишди.Бугуннинг ўзида пешин намозида Наманган шаҳридаги .Исҳоқ Шайх Эшон, жоме масжидида давоми...

2149 11:57 / 14.06.2021
Жорий йилнинг 6март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Вақф фонди томонидан диний таълим муассасаларининг ўқитувчи, техникходим ва давоми...

2022 09:36 / 07.03.2023
Аудиолар

232037 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150550 09:35 / 11.08.2021