1447 йил 19 шаъбон | 2026 йил 07 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз уламоларининг Наманганга ташрифи бошланди

16:57 / 14.06.2021 2131 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 14-июнь куни юртимизнинг таниқли уламолари Наманган шаҳрига етиб келишди.

Бугуннинг ўзида пешин намозида Наманган шаҳридаги «Исҳоқ Шайх Эшон» жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси, «Ҳазрати Али» жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Шарипов ва бошқа уламолар иштирокида намозхонлар билан учрашув, юзма-юз мулоқотлар бошланди.


Шунингдек, аср намозига Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси Шоазим Шоисломович Миноваров ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбековлар намангандаги «Афсоналар водийси» тематик паркида жойлашган «Юсуфхон ўғли Қосимхон» масжидига ташриф буюриб, маърузалар қилишади.

Бундан ташқари бошқа бир гуруҳ уламолар аср намозини Наманган вилояти Поп туманидаги «Кичик Ҳўжаобод» жоме масжидида ва «Муҳаммаджон қори» жоме масжидида шом намозидан сўнг суҳбатлар қилиш режалаштирилган.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳиндистоннинг Ассам штатидаги бир неча минг мусулмонлар сув босиш хавфи юқори бўлган аҳоли яшамайдиган ҳудудга депортация қилинган. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар давоми...

2217 16:26 / 14.10.2021
Дунё ахборот маконида интернет тармоғининг пайдо бўлиши ва унинг жадал ривожланиши диний соҳадаги илмий изланишларга катта ёрдам бериш билан бирга унга салбий давоми...

2266 08:34 / 05.04.2019
Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси таклифига биноан Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз, доктор, шайх Салоҳ Муҳаммад давоми...

1871 11:52 / 27.11.2023
2023 йил 3 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилояти Сирдарё туманида қайтадан бунёд этилаётган Янги ҳаётrdquo давоми...

1408 20:01 / 03.05.2023