1447 йил 5 ражаб | 2025 йил 25 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Исломий тарбия қандай гўзал!

13:00 / 20.02.2022 3269 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муртадларнинг адабини бериб қўйган Абу Бакр розияллоҳу анҳу сиёсий билимлардан дарс олмаган.

Форс ва Рум империяларини мағлуб қилган Умар розияллоҳу анҳуда халқаро қонунлардан диплом бўлмаган.

Бадавлат ва сахий Усмон розияллоҳу анҳу иқтисоддан дарс олмаган.

Ҳаким зот бўлмиш Али розияллоҳу анҳунинг фалсафадан дипломлари йўқ эди.

Буюк қўмондон Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу ҳарбий академияларни битирмаган.

Умматнинг энг ишончли кишиси қўмондон Абу Убайда розияллоҳу анҳу бошқарув ҳақида бирорта китоб ўқимаган.

Буюк фатҳларни амалга оширган саҳобалар, тобеъинлар ва уларнинг тобелари ҳарбий лагерларда малака оширишмаган.

Бор йўғи буюк Ислом уларни бунёд қилган!

Ҳар қандай иқтисодиёт сиёсий барқарорликсиз таназзулга юз тутиши мумкин, шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи навбатда Мадинадаги асосий жамоалар билан сулҳ туздилар ҳамда муҳожир ва ансорлар ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатдилар (Ибн ал-Қаййим, Заад ал-Маъад Фи Хадий Хайр ал-Ибод).

Улар ўртасида боғланган ришта ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий битим бўлди. Ривоятларда келишича, мадиналик мусулмонлар ўз бойликлари ва қўл остидаги мулкларини муҳожир биродарларига совға сифатида тақдим этишган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу тадбирлари бор-йўқ нарсасини Маккада қолдириб, Мадинага кўчиб келган мусулмонларни ансорлар томонидан сармоя билан таъминланишларига сабаб бўлди. Бундай сармоядорлар замонавий иқтисодиётда «angel investor» ёки «business angel» деб ҳам номланади.

Ўша вақтда Мадинада 4 та бозор мавжуд эди. Улар: Зубала, Қайнуқодаги Вади Бусан, Ас-Сафосиф ва Музаҳим (ёки Зуқоқ деб ҳам номланган) бозорлари бўлиб, улардан иккитаси яҳудий қабилалар томонидан, қолган иккитаси эса мушриклар томонидан назорат қилинарди. (Бадр Абдулбосит, ал-Тарих аш-Шамил ли ал-Мадина ал-Мунаввара).

Ушбу тўртта бозор Мадинанинг турли минтақаларида, аҳоли зич истиқомат қиладиган ҳудудларда жойлашган эди. Бу бозорлар уларга кириш учун сунъий тўсиқлар кўплиги, юқори даражадаги бож ва солиқлар ҳамда у ердаги диёнатсиз амалиётлар билан машҳур эди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ислом иқтисодиётининг ривожи бозорларга чамбарчас боғлиқлигини ва ўша вақтда мавжуд бўлган бозорлар адолатсизликларга тўла эканлигини яхши билар эдилар. Шу сабаб Набий алайҳиссалом зудлик билан янги бозор ташкил этишга киришдилар.

Ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсан ўзлари бозор учун муносиб жойни излаганлар. Шу сабаб 2 та жойни ўзларининг мезонлари ва талабларига жавоб бермагани учун танламаганлар. Шундан сўнг саҳобалардан бирлари келиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ўзи топган жойни кўришларини сўраган. Айтилган жойни кўздан кечиргач, Набий алайҳиссалом: «Бу жой сизларнинг бозорларингиз, бу ерда савдо тўхтатилмаслиги, ҳеч кимнинг савдо қилишига тўсқинлик қилинмаслиги, адолатсиз ишлар бўлмаслиги ва солиқлар олинмаслиги керак», деб эълон қилганлар. (ИбнМожа, Сунан ибн Можа, Ибн Шаббоҳ, Тарих ал-Мадина, Ал-Мақризий, Имта ъал-Асмаъ, Ал-Самхуди, Хуласатул Вафаълардан олинган).

Янги бозор ва йирик савдо марказининг ташкил этилиши меъёрий-ҳуқуқий асос ишлаб чиқишни ҳам тақозо этди. Набий алайҳиссалом зудлик билан бозор ишларини назорат қилиш учун меъёрий-ҳуқуқий асос ва тартибга солувчи тизим сифатида янги муассасани ташкил этдилар.

Ушбу муассаса Ҳисба деб номланган ва набавий иқтисодиётнинг яна бир асоси бўлиб хизмат қилган. Ҳисбанинг вазифаси бозорда қонунни, тартибни ва адолатли савдони таъминлаш ва назорат қилишдан иборат эди (Ал-Қарний, Ал-Ҳисба фил-Мозий вал-Ҳозир).

Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ҳолатида молиявий қийинчиликларга дуч келган, қарздор ёки муҳтож бўлиб қолган, ҳамда фавқулодда вазиятларда қолиб кетганлар ҳам бўлишини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда яхши тасаввур қилар эдилар (чунки ҳамма ҳам тожир ёки тадбиркор бўлолмайди, кимдир муаллим, кимдир эса ҳаммол бўлиши мумкин, яна кимдир жисмоний нуқсони туфайли ёки беморлиги туфайли муайян ишларни қилиш имкониятидан маҳрум бўлади).

Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалам давлат хазинасидаги маблағларнинг катта қисмини муҳтожларга ва қийналиб кун кўраётганларга ёрдам беришга ажратганлар. Ушбу манбалар Закот, Садақа, Луқта (йўқолган ва топилган нарсалар), Хирож (ер солиғи), Жизя (ғайридинлардан уларни ҳимояси учун олинадиган тўлов), Ғанима ва Файъ (уруш ва сарияларда олинган ўлжалар) ҳисобидан шакллантирилган (Ал-Косоний, Бадоиъус Саноий).

Ҳар бир фуқарога қашшоқлик домидан чиқиб кетиши учун кўпроқ имконият яратиш мақсадида дастлабки таъминот ва қўллаб-қувватлаш кафолатланган. Масжидда уйсизлар келиб яшашлари мумкин бўлган вақф уйлари (вақф шаклидаги бошпана) яратилган. Бу жой ас-Суффа деб номланган(Ал-Солиҳий, Субуҳ ал-Ҳуда вар-Рошад).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инфратузилмани шакллантириш ва яхши ҳолатда ушлаб туриш учун давлат хазинасидан маблағ ажратардилар. Набий алайҳиссалом бу ишлари орқали иқтисодиётни ривожлантириш учун яхши инфратузилма муҳимлигини амалда кўрсатиб берганлар.

Фойдаланилган манбалар:

islommoliyasi.uz

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига ўн йил тўлганда у зотнинг амакиларидан бири Аббос ибн Абдулмуттолиб Лубоба бинти Ҳорис исмли давоми...

13030 19:46 / 21.04.2017
Муҳаббат бу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул аълога интиқол қилганларидан сўнг Мадинада тура олмай, азон айтолмай қолган Билол розияллоҳу давоми...

1941 17:00 / 23.11.2022
Уҳуд кунида Қатода ибн Нуъмон розияллоҳу анҳу битта кўзини қўлида кўтариб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

1992 11:00 / 19.05.2023
Ислом жамияти соясида яшайдиган ғайридинлар исломий истилоҳда .аҳли зимма, деб аталадилар. Яъни, уларнинг дини, жони, моли ва бошқа жиҳатдан тинчомонлиги давоми...

1618 13:37 / 11.11.2024
Видеолар

1004 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216631 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135791 14:35 / 11.08.2021