1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Илк умрачилар она-Ватанга қайтишди

10:26 / 02.02.2022 1736 pdf Ўқиш режими + -

1 февраль куни “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонидан Жидда – Тошкент йўналиши бўйича юртимизга келишди. Уларни уламолар, мутасаддилар, зиёратчиларнинг яқинлари ҳамда ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида юқори даражада кутиб олишди.

Зиёратчиларнинг юз-кўзларидан хурсандчилик, тилларидан муборак умра амалини адо этиб, она Ватанга эсон-омон қайтишгани учун шукроналик аримаганига гувоҳ бўлдик. Ушбу имконият яратилганига Ҳақ таолога ҳамдлар айтишиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилишди. Шунингдек, умра амалларини энг юқори шароитларда адо этиш учун барча имкониятларни муҳайё этиб берган Давлатимиз раҳбари, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа мутасадди идораларга чексиз миннатдорликлар изҳор этилди.

Маълумот учун, зиёратчилар Мадинаи мунавварада Масжидул Набавийда, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи мутоҳҳараларида, минглаб саҳобаи кромлар абадий қўним топган “Бақи” қабристони, “Қубо” ва “Қиблатайн” масжидлари ва Ухуд тоғида зиёрат ва ибодатда бўлдилар. Маккаи мукаррамада эса умра амалини бажариб, Каъбаи муаззамани тавоф этишди. Шунингдек, Раҳмат тоғи – Арафотни, Нур тоғидаги Ҳиро тоғини ва Савр тоғидаги ғорларни ҳам зиёрат қилишди.

Кутиб олиш жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайт ва ижтимоий тармоқларида, шунингдек, давлат ва нодавлат телевидениялари орқали батафсил ёритилади.

Аллоҳ таоло умра сафаридан қайтган ҳамюртларининг ибодат ва зиёратларини даргоҳида қабул қилсин, муборак зиёратни барчамизга насиб этсин!

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятида Ҳадис илми мактаби очилиши муносабати билан 2018ndash2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон давоми...

4237 14:03 / 06.11.2018
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири ndash Хива 2024 йил Ислом дунёсининг туризм пойтахтиrdquo дея эълон қилишга давоми...

1897 09:20 / 29.06.2022
Аввал хабар қилганимиздек, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилди давоми...

2209 10:04 / 20.10.2021
2024 йил 6 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида .Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар, мавзусида республика илмийамалий анжуман давоми...

912 17:27 / 06.11.2024