1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий шайх Равил Гайнутдин Ўзбекистон муфтийсига табрик йўллади

10:04 / 20.10.2021 2234 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилди ва Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди. Шу муносабат билан янги сайланган муфтийга Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайх Равил Гайнутдин Ўзбекистон мусулмонлари идора раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаровга табрик йўллади. Унда шундай дейилади:

– Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси, Россия муфтийлари Кенгаши ва ўз номимдан Сизни юксак лавозимга тайинлаганингиз билан чин юракдан муборакбод этаман. Аллоҳ таолодан Сизга сиҳат-саломатлик ва узоқ умр ато этишини сўрайман.

Мусулмон халқлари яқинлигининг бой тарихига асосланган икки томонлама Россия – Ўзбекистон муносабатларининг кўп қирралилигини юқори баҳолаймиз. Ўзбекистон ва Россия мусулмонлари кўп асрлик қардошлик ва биродарлик тарихий алоқаларига эгадир. Бунга муборак Ислом дини асоси бўлган тинчлик ва яратувчилик ғоялари замин бўлмоқда.

Сизга келгуси ишларингизда Аллоҳ таолодан мустаҳкам соғлиқ, маънавий ва жисмоний куч-қувват ато этишини сўраймиз. Россия ва Ўзбекистон, қолаверса, бутун дунё мусулмонлари манфаати учун мусулмон идораларнинг янада самарали ҳамкорлиги ривожланишига чин дилдан умид қиламиз.

Сизга ва яқинларингизга бахт ва фаровонлик тилаймиз. Омин!

 

Ҳурмат ва эзгу дуолар ила, Муфтий-Шайх Равил Гайнутдин
Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси
Россия муфтийлар кенгаши раиси
Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги
Диний бирлашмалар билан алоқалар Кенгаши аъзоси

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, бошчилигидаги уламолар Тошкент шаҳар вакиллиги .Ахборот таҳлил, давоми...

1846 14:34 / 01.07.2021
Бир нечта стартаплар ва технологик компаниялар мусулмонларга ҳалол маҳсулотларини, жумладан ҳалол маҳсулотларни тарғиб қилиш учун мобил иловалар, вебсайтларни давоми...

2411 15:56 / 07.09.2021
Қувайт марказида жойлашган Халқаро исломий хайрия уюшмаси томонидан Қуръони каримни ёдлашга қаратилган АлШафиъ лойиҳаси дунёдаги турли мамлакатларда амалга давоми...

1906 11:10 / 16.07.2019
Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов давоми...

3827 12:10 / 31.01.2019