1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Татаристон 2022 йилги Ҳаж ибодатига тайёргарликни бошлади

09:50 / 24.01.2022 1992 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони ҳукумати Sputnik V вакцинаси билан эмланган хорижликларга мамлакатга ташриф буюришга рухсат берди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди. Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси ҳозирда зарур тартиб-қоидаларни бошлаш, хусусан, Татаристон Республикасига зиёратчилар квотаси олиш бўйича маълумотлар тасдиқланишини кутмоқда.

Татаристондаги расмий ҳаж оператори, ДУМ РТ Ҳаж бош раҳбари Ранис Вахитов РБК Татаристонга маълум қилишича, минтақа мусулмонлари маъмурияти энди Sputnik V вакцинаси билан эмланган россияликларнинг Саудия Арабистонига киритилиши ҳақидаги маълумотни олиши лозим. Шундан сўнг улар барча муолажаларни, жумладан, Татаристонга зиёратчилар учун квота олишни бошлашлари мумкинлигини айтиб ўтган.

«Оммавий ахборот воситаларида Саудия Арабистони расмийлари Sputnik V билан эмланган россиялик мусулмонларга Ҳаж зиёратини адо этишига рухсат бергани ҳақидаги хабарни эшитганимиздан жуда хурсанд бўлдик», дейди ДУМ РТ ҳаж бош раҳбари Ранис Вахитов.

Вахитовнинг эслатишича, Татаристон Президенти Рустам Минниханов Жиддада бўлиб ўтган «Россия – Ислом дунёси» стратегик қарашлар гуруҳининг сўнгги йиғилишида бу масалага алоҳида тўхталиб ўтган. Унга кўра, Миннихонов Саудия Арабистони расмийларини бу қарорга кўндира олган.

Эмланган россияликларга Саудия Арабистонига киришга рухсат берилишини ўтган йили ноябрь ойида Татаристон Республикаси Президенти матбуот котиби Лилия Галимова маълум қилган. Унинг таъкидлашича, Миннихонов Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари бўйича вазир ўринбосари Абдул Фаттоҳ ибн Сулаймон Машат билан учрашган ва у Россиядан келган мусулмонларга Sputnik V вакцинаси билан ҳажга боришга рухсат бериш имкониятини кўриб чиқишни сўраган.

Хуршид Маъруф

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент, СанктПетербург ва Уфа шаҳарларида мусулмонларнинг муқаддас китоби ҳақидаги ҳужжатли фильмни суратга олиш бошланади. Бибиси телеканалининг давоми...

2542 11:00 / 20.09.2021
2021 йил 27 ноябрь, шанба куни .HilolNashr, нашриётининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳи томонларидан мухтасар таржима давоми...

2121 06:19 / 28.11.2021
Аллоҳ таоло Фотир сурасида шундай марҳамат қилади .Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган давоми...

1331 09:30 / 04.02.2021
Юртимизда кўп йиллар диниймаърифий соҳада хизмат қилган Тошкент шаҳридаги .Иброҳимбой ва Орифжонбой, жомеъ масжиди имомхатиби Садриддин домла Абдурашидовнинг давоми...

1490 13:00 / 24.12.2024
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021