1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳилол нашрда «Нодир асллар» китоби ҳамда «Тафсири Ҳилол» аудиокитобининг тақдимоти ўтказилди

06:19 / 28.11.2021 2121 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 27 ноябрь, шанба куни «Hilol-Nashr» нашриётининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳи томонларидан мухтасар таржима қилинган «Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидаги нодир асллар» ҳамда ҳазратнинг шоҳ асарлари – «Тафсири Ҳилол» китобининг овозли нашри тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу тақдимотга юртимизнинг улуғ устозлари, имом домлалар, шайх роҳматуллоҳи алайҳнинг мухлислари, китобсевар азизларимиз ташриф буюришди.

Тақдимотни islom.uz портали ходими Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борди.

Анъанага мувофиқ, тақдимот Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тиловатни islom.uz портали раҳбари, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ўқиб берди, сўнгра улуғ устозлармиздан бирлари дуо қилиб бердилар.

Дуодан кейин тадбирни «Hilol-Nashr» нашриёти раҳбари, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ очиб берди. У киши улуғ муҳаддис, олим, устоз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг барчага ибрат бўлувчи одатлари, муаллифнинг ўзи мухтасар таржима қилган «Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидаги нодир асллар» ҳамда шоҳ асарлари бўлмиш – «Тафсири Ҳилол» аудиокитобининг дунёга келиши ва ҳазратнинг шахсан ўзлари ушбу аудиокитобнинг мўмин мусулмонларга етиб боришида жонбозлик кўрсатганлари, мўъжазгина овоз ёзиш студияларида тафсирни овозли нашрини ўқиганлари ҳақида хотирлаб ўтдилар. Шунингдек, Ҳаким Термизий қаламига мансуб «Наводирул усул фии аҳодисир-расул» асарини шайх ҳазратлари мухтасар таржима қилиб, ҳадисларни шарҳлаб илмий мерос ўлароқ мўмин мусулмонларга қолдириб кетганлари ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.

Сўнгра шайх ҳазратлари таржима қилган «Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидаги нодир асллар» китоби ҳақида «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов батафсил маълумотларни тақдим қилдилар. Раҳимберди домла ўз нутқида ушбу асар юртимизнинг имом-хатиблари, домлалар, аҳли-илмларга ҳам манфаатли қўлланма бўлишини таъкидлаб ўтди.

«Ушбу нодир асллар китобининг 104 чи таржимаси қўлимизга етиб келди. Бу китоб билан танишиш жараёнида шайх ҳазратлари ҳадисни келтириб, ўзлари шарҳларини ҳам берганлар. Шарҳдаги ифодалар, бундаги фалсафа, инсонни лол қолдиради. Жуда юқори савияда, ўқувчи тушунадиган тилда шарҳ берганлар. Чунки ҳар бир сўзнинг залвори, шарҳдаги пурмаъно сўзлар инсонни ҳайратда қолдиради», дейди имом-хатиб Раҳимберди домла. Хусусан, имом домла боб билан асл сўзнинг даражасини таърифлаб берди.

«Наводирул усул фии аҳодисир-расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидаги нодир асллар») китоби Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳининг қаламларига мансубдир.

Сўнгра тақдимотда савол-жавоблар ўтказилди ва жавоб берган иштирокчиларга шайх ҳазратларининг асарлари ҳадя қилинди.

Кейин фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilol-Nashr» нашриётнинг 10 йиллик фаолияти ҳақида видеолавҳа намойиш этилди.

Сўнгра «Тафсири Ҳилол» аудиокитоби ҳақида ҳам видеолавҳа тақдим қилинди.

«Тафсири Ҳилол» аудиокитобида асарнинг муқаддима қисмини, Фотиҳа сурасини, Ёсиндан Наас сурасигача муаллифнинг ўзлари ўқиганлар. Қолган суралар тафсирини сухандон Абдулқайюм Исмоил ўқиган. «Тафсири Ҳилол» аудиокитоби жами 10 қисмдан иборат бўлиб, ундаги Қуръон тиловатини машҳур қори, шайх Маҳмуд Халил Хусорий ўқиган.

Тақдимотда шоҳ асар ҳисобланган «Тафсири Ҳилол» нинг аудиокитоби ҳақида «Hilol-Nashr» нашриёти бош муҳаррири, устоз Озод Мунаввар батафсил маълумотларни бериб ўтдилар.

Сўнгра «Ҳилол» журнали ҳақида видеолавҳа тақдим этилди. Кейин журнал масъул котиби Маҳмуд Маҳкам сўзга чиқиб, журнал ҳақида маълумотлар берди.

Тақдимот якунида хатми Қуръон тиловати қилиниб, улуғ устозларимиз дуо қилиб бердилар.

Тақдимотга ташриф буюрган устозларга «Hilol-Nashr» нашриёти томонидан чоп этилган мусҳафи шариф ҳамда эсдалик совғалар тақдим этилди.

Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллома, мураббий, бир қанча китоб ва таҳқиқлар муаллифи, раббоний олим Абу Бакр Аданий ибн Али ҳазратлари фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Бу киши давоми...

2305 09:20 / 28.07.2022
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг қизи ва айни пайтда маслаҳатчиси Иванка Трамп Конгресснинг Вакиллар палатасига сайланган биринчи рўмолли муслима Илҳан Умарни давоми...

3826 05:30 / 21.11.2018
Шу йил 2122 декабрь кунлари Непал пойтахти Катманду шаҳрида Қуръони Каримни ёддан ўқиб бериш бўйича II мусобақа бўлиб ўтади. Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват давоми...

1297 09:15 / 06.12.2024
Иорданиянинг Қуръони каримни сақлашrdquo жамияти томонидан ўтказилган тадбирда эшитиш қобилияти чекланган кишилар учун Аллоҳ каломининг имоишора тилида давоми...

2417 09:05 / 20.12.2018
Аудиолар

232103 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150613 09:35 / 11.08.2021