1446 йил 19 жумадул аввал | 2024 йил 21 ноябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Авлиё домла ёки мулла Отахон махдум ҳаёти (биринчи мақола)

15:00 / 12.01.2022 2169 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мулла Отахон махдум тахминан 19 асрнинг иккинчи ярмида Наманган шаҳри, Чуқур кўча даҳаси (кейинчалик халқ тилида Инглиз маҳалла)да бўзчи ҳунарманд оиласида дунёга келди. Унинг отаси тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Бироқ  онаси тақводор, олима ва фозила аёл бўлган экан.

Мулла Отахон ота-онасининг ёлғизгина фарзанди бўлган. Маълумотларга кўра, Мулла Отахон махдумнинг отаси оламдан барвақт ўтиб кетганлиги боис бутун оила ташвиши онаси зиммасида қолади. У ўша кезларда ҳали 5 ёшга ҳам тўлмаган бола экан. Онаси фарзандининг таълими ва одоб-ахлоқини назоратга олади. Отахон махдум ғоят зийрак,  илмга чанқоқ ва салоҳиятли бола бўлиб ўсади.

У дастлабки диний таълимни онасидан олади. Сўнгра Наманган мадрасаларидан бирида таҳсилни давом эттиради. У Иноятхожа Лангарий ҳонақоҳида таълим тарбия топади. Устози шогирдидаги ноёб истеъдод ва илмга бўлган муҳаббатни сезиб, уни Бухорога бориб таълимни давом эттириши лозимлигини уқтиради.

Манбаларда келтирилишича, Мулла Отахон махдум Иноятхожа Лангарийни ўзига устоз деб билган. Ундан шариат кўрсатмалари ва тариқат одобларидан таълим олган. Ҳазрат Отахон таълим олиб юрган кезлари бир қизиқ воқеа содир бўлган экан.

Бир куни Отахон махдум устоз Иноятхожа ҳузурларига сабоқ олгани келибди. Ҳар сафар сабоқ олиб бўлгач, ўрниларидан туриб таъзим қилиб, қўллари кўксида, орқа билан юриб, чиқиб кетар эканлар. Бир куни Отахон махдум дарсдан сўнг таъзим қилган ҳолатда орқа билан чиқиб кетаётиб, хонақоҳ ҳовлисидан оқиб ўтувчи катта ариққа тушиб кетибди. Уст-боши ҳўл бўлгач, устози Иноятхожа «ҳай-ҳай» сиз, авлиёсиз авлиё, деб ўзларини либосларидан бериб, уйига жўнатган эканлар[1].


Шу тариқа Отахон махдум гўзал хулқ ва чиройли ахлоқ соҳиби ҳамда билим ва фаросатда тенги йўқ киши бўлиб улғайди. Юқоридаги воқеадан сўнг Отахон махдум халқ ва талабалар орасида «авлиё» ҳамда «авлиё домла» номлари билан машҳур бўлди. Ҳазрат Авлиё домла маълум муддат Бухоро, Самарқанд, Қўқон, Марғилон ҳамда Андижон шаҳарларида бўлиб, у ердаги улуғлар ва фозиллар суҳбатидан баҳраманд бўлиб, руҳий озуқа олиб қайтади.

Бир куни Отахон махдум Бухорога таълим олишга бормоқчи эканини онасига қандай айтишни билмай иккиланиб, нарсасини йўқотган кишидек гоҳ кўчага чиқар, гоҳ уйга кирарди. Онаси фарзандининг ҳолидан ҳайрон бўлиб, «ҳа ўғлим, сенга нима бўлди?» дебди.

Махдум: «Онажон сиздан бир нарса сўрашга ботина олмаяпман», деб айтибди. «Хўш ўғлим гапиринг», дебди онаси.

Отахон махдум: «Устозим менга Бухорода таълимни давом эттиришимни айтяпдилар. Лекин мен сизни яккаю ёлғиз фарзандингизман, сизни ёлғиз ташлаб кета олмайман. Онажон, хизматингизни қилиб дуоингизни олишим зарур. Ахир, жаннат оналар оёғи остида эмасми», деб онасини оёқларини ўпиб, ҳурмат-эътибор кўрсатибди. Шунда ақлли ва зукко онаси: «ундай бўлса, озгина лойни яхшилаб тайёрлаб, кичкина ғишт шаклида олиб келсангиз», дебдилар. Отахон лойни онаси айтганидай қилиб, олдига келтирибди. Онаси оёқларини ғишт шаклидаги лой устига босиб, из қилиб берибдилар. «Энди мана шу оёқ изим туширилган кичкина ғиштни офтобда қуритиб, ўзингиз билан олиб кетасиз. Мени соғинганингизда мана шу оёқ изимга қарасангиз кифоя», дебдилар. Мен сизни ҳаққингга дуо қиламан ўғлим. Ҳадиси шарифларда айтилганидек, «Чин мочинга бориб бўлса ҳам илм ўрганинглар» дейилган. Шунга мувофиқ сиз ҳам илм-маърифат ўрганинг дейди онаси.

Шундан сўнг Отахон маҳдум Бухорога бориб, у ердаги мадрасалардан бирида таълим олади. Мадрасада ўқиб юрган кезлари бирга таҳсил олаётган талабалар Отахон маҳдум онасининг оёқ изи туширилган ғиштни ўпиб, кўзига суртиб, ёстиғи остига қўяётганини бир неча бор кўриб қолишади. Уни нега бундай қилаётганини билмай, бутга ўхшаган буюмга сиғиняпди, деб ёмон гумон қилишади. Воқеани талабалар устозларига айтиб беришади. Устози Отахон махдумни ҳузурига чақириб, «нега бундай қилаяпсан», деб сўрайди. Шунда Отахон махдум: «Устоз сиз дарсларингизда доимо ота-онани ҳурмат қилишга доир оят ва ҳадисларни келтирасиз. Айнан онани ҳурмат қилиб, кўкларга кўтариб, жаннат оналар оёғи остидадир, деган ҳадисни келтиргансиз. Мен ҳам шу ҳадисга мувофиқ уйга онамни кўргани борганимда оёқларини ўпардим, атрофларида парвона бўлиб хизматларини қилардим. Мусофирчиликда бўлганим туфайли онажонимнинг хизматларини қила олмаяпман. Шу сабабдан муборак оёқ изларини олиб келганман. Юқоридаги ҳадисга мувофиқ ҳизматларини қила олмасамда, ҳар доим ҳеч бўлмаганда ушбу оёқ изларини ўпиб, юзларимга суртаман. Бор йўғи шу холос» деб жавоб беради.

Шунда устози мулла Отахонга: «Бу ишингиз билан менга юксак намуна бўлдингиз. Бекорга сизни «авлиё» деб айтишмаган экан. Сизни исмингиз мулла Отахон эмас, энди Авлиёхондир», деган экан устози. Сўнгра устози узоқ вақтдан бери кўрмаган онасини ҳолидан хабар олгани кетган экан. Мулла Отахон махдум гўзал хулқ ва одоби билан устозлари назарига тушган экан. Улардан шариат ва тариқат билимларини ўрганиб, илму ирфонда камол топади.

(Давоми бор)

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи, 

Чиноз тумани, Олмазор қўрғони. 


[1] Ушбу маълумотлар Иноятхожа Лангарий авлодларининг шахсий архивидан олинди.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жалолиддин қори 1904 йил Наманган шаҳри Сардоба даҳаси собиқ .Йикчи, кўчаси ҳозирги .Исфархон, савдо мажмуасининг орқасидаги эски маҳаллада дину диёнатли, зиёли давоми...

1414 14:00 / 02.12.2022
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Охирги пайтда .Бозор, бозор иқтисодиёти, сингари сўз ва жумлалар оғиздан тушмай қолди. Ҳамма ўз фикру тасаввурини айтмоқда, давоми...

1967 12:04 / 12 май
Насаблари Шайх, доктор Абдулҳаким ибн Абдурраҳим ибн Муҳаммад Кунж ибн Қаландар, Кунж ибн Вово, Кунж ибн Кузувийликадавилий.У киши Канафалийда туғилганлар. Келиб давоми...

1391 16:00 / 17.12.2022
Иброҳим махдум Мулла Иброҳим махдум 1898 йили Наманганнинг сўлим гўшаларидан бири Шўркент қишлоғида дунёга келдилар. Падари бузрукворлари мулла Мухаммад Солиҳ давоми...

1874 14:00 / 14.07.2022
Аудиолар

135047 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7485 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55322 14:35 / 11.08.2021