1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ҳожа Муҳаммад эшон Намангоний ким бўлган? (бешинчи мақола)

12:30 / 25.11.2021 2317 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғавсул аъзам пиримиз сулуклари ҳам хуфя, ҳам жаҳрийядир.

Ҳар иккала пиримизни зикрлари «Лаа илаҳа иллаллоҳ»дир.

Унда 6 калимаи динни ўқилади.

Диннинг 8 томири, яъни усулид дини бордир.

1. Тавҳид.

2. Адл

3. Нубувват.

4. Имомат.

5. Тавалло.

6. Табарро.

7. Амри маъруф.

8. Наҳий мункар.

«Яфъалуллоҳу маа яшаъу ва яҳкуму маа юрииду».

Маъноси: Аллоҳ хоҳлаган нарсани амалга оширади ва истаган нарсага ҳукм қилади.

Илми эътиқодиёт:

قال في الدر ر والغر ر: (تكفيه أن يقول يعني مع النطق بالشهادتين: ما أمرني به
ال له تعالي قبلته، وما نهاني عنه انتهيت عنه، فإذا اعتقد ذلك بقلبه وأقر بلسانه كان
إيمانه صحيحا، وكان مؤمنا بالكل انتهی).

Маъноси: Қуйидаги икки шаҳодат калимасини айтиши кифоя қилади:

Аллоҳ таоло менга буюрган нарсани қабул қилдим ва мени қайтарган нарсадан ўзимни тўхтатдим. Агар мана шу сўзни қалбидан эътиқод қилиб, тили билан иқрор бўлса, иймони дуруст бўлиб, буткул мўмин бўлади.

Фусули имодий: Ҳар бир мўмин-мусулмон банда гарданида 40 фарзи ъайн бордир.

Мусулмончилик 15 та.

10 таси дарҳол фарз, 5 таси назми ҳожат ва зарурат фарз:

10 та дарҳол фарзи:

1. Илми тавҳид.

2. Илми сифат.

3. Илми эътиқод.

4. Илми зарурияти дин

5. Илми таҳорат.

6. Илми намоз.

7. Илми рўза.

8. Илми закот.

9. Илми ҳаж.

10. Илми ҳайз ва нифос

5та зарурат фарз:

1. Илми касб.

2. Илми зироат.

3. Илми тижорат.

4. Илми бай ва широ (олди сотди илми).

5. Илми жиҳод.

Мусулмончиликда 6- та вожиб бор.

1. Жавоби салом. (Саломга алик олиш).

2. Жавоби акса. (Акса бериб Алҳамдулиллаҳ, деб айтганга, ярҳамукаллоҳ деб жавоб қайтариш).

3. Жавоби азон. (Азонни муаззин каби қайтариб туриш).

4. Фитр рамазонни бермоқлик.

5. Қурбонлиқ қилмоқ.

6. Такбиру ташриқни айтмоқ.

Одоб йўлида 4-кишини иззатлари вожибдур.

– Аввал она.

– Иккинчи ота.

– Учинчи устоз (шариат илмларини ўргатувчи устоз).

– Тўртинчи пир (руҳий тарбия устози).

Илми зарурияти дин буни билиш ҳар бир эркагу аёл, ёшу қари мусулмонга фарздир.

Бу илм эгаси чин мочинда бўлса бориб ўрганиш фарзлиги бунга далилдир.

Олти диний калима, 40-фарз, Аллоҳни зоти ва сифатлари билан танишиш, намозга кифоя қироатни ёд олиш, таҳорат илми, намоз илми, хайз ва нифос илми.

Ҳалол-ҳаром, иймон-куфр, жаннат ва дўзах.

Дин ва шариат, мазҳаб, амал баёни каби нарсаларни билишимиз  зарурдир.

Қунут дуоси вожибдур.

Хатми қуръон суннати муаккада.

Ёсин сурасини тиловати мустаҳабдир.

Фиқҳ, илми ҳадис, илми усул, ақийда, тафсир, араб тили фарзи кифоядир.

Ҳар жойда бир неча киши ўқиса кифоядур, ҳамма билса аълодир.

Агар бирорта ўқимишли бўлмаса ўқитиш зарурдир. Ўқилмаса ўша қавм гуноҳкор бўлади.

(Тамом)

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи, 

Чиноз тумани Олмазор қўрғони. 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳнинг иниларининг вафотиМуҳаммад ибн Мункадир ибн Абдуллоҳнинг кунялари Абу Абдуллоҳ ишончли, фозил, ровий ҳисобланиб, улуғ давоми...

2220 09:00 / 23.12.2022
Мулла Йўлдошхўжа Доғий 1880 йил Наманган шаҳри, Чуқур кўча даҳаси, .Чинор, маҳaлласи ҳозирги .Кўзагарлик, кўчасида Отахўжа эшон хонадонида таваллуд топди. Қиблагоҳи давоми...

2929 17:00 / 04.08.2022
Сулаймон халифа домла 1901 йил Наманган тумани, ҳозирги Неъматжон қишлоғида боғбон Умархон сўфи хонадонида таваллуд топдилар. Ўғилли бўлган сўфи домла фарзандни давоми...

2002 06:00 / 26.04.2023
Мухлислар Шайх ҳазратларининг қиёфаларидан, юриштуришларидан, сўзлашларидан, одамларга муносабатларидан, ҳатто кулишларию таом истеъмол қилишларидан суннатга давоми...

2268 11:24 / 01.07.2024