1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Намоз ўқимаганлар сўровдан қўрқсинлар

12:00 / 09.01.2022 4158 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Язийд ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши ёш болалик чоғларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиганлар. У зот намозни ўқиб бўлиб, бирдан икки кишининг намоз ўқимай, масжиднинг бир томонида турганларини кўриб қолдилар. Бас, уларни чақирдилар. Уларни қалтираб турган ҳолларида олиб келишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларни биз билан намоз ўқишдан нима ман қилди?» деб сўрадилар. Икковлари:

«Биз намозни ўз жойимизда ўқидик», дейишди.

Бас, у зот:

«Ундай қилманглар. Қачон бирортангиз ўз жойида намоз ўқиса-ю, сўнгра имомни намоз ўқимаган ҳолда топса, у билан намоз ўқисин. Албатта, у(намоз) унинг учун нафлдир», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ёшликдан жамоат билан намоз ўқишга тарғиб.

2. Раҳбар кишиларнинг намоз ўқишини кузатиб туриши лозимлиги.

3. Намоз ўқимаганларнинг нима учун намоз ўқимаганлари ҳақида сўраб-суриштириш кераклиги.

4. Одамларда намоз ўқимаганлари учун қилинадиган сўровдан қўрқиш ҳисси бўлиши зарурлиги.

5. Ўз жойида намоз ўқиб олган киши ўша намоз жамоат билан ўқилаётганининг устидан чиқса, уларга қўшилиб ўқиса жоизлиги ва бу намоз унинг учун нафл намоз бўлиши.

Ҳанафий мазҳабида ўзи ёлғиз намоз ўқиган одам жамоатга ҳозир бўлса, нафл нияти билан қўшилади. Намозни жамоат билан ўқиган одам эса яна бошқа бир жамоатга қўшилиб, яна ўқиши шарт эмас.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кеча уйғонганларида .Субҳаналлоҳ, бу кеча қайси давоми...

2434 06:00 / 13.03.2023
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда албатта, икки давоми...

1545 05:28 / 14.11.2024
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир кўзи ожиз одам келиб.Эй Аллоҳнинг Расули, менинг масжидга давоми...

4554 12:50 / 31.10.2021
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ўз уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйларидан бирига давоми...

3484 09:30 / 04.04.2021
Аудиолар

232103 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150613 09:35 / 11.08.2021