1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бутун олам Аллоҳ таолонинг борлигидан хабар бермоқда!

11:23 / 07.02.2022 2831 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу мақолада мисрлик мутафаккир доктор Мустафо Маҳмуд раҳимаҳуллоҳ фикрларининг баъзилари билан танишиб чиқамиз.

Агар, (фаразан) охират бўлмаганида, унда уни пайдо қилиш, вужудга келтириш лозим бўларди. Чунки, бу дунёни хоинлар, порахўрлар, каззоблар, мунофиқлар, қотиллар эгаллаб олдилар. Дунёда пасткашу пандавақилар ўзларини катта деб ҳисоблаяптилар. Қонхўрлар ҳокимлик қилиб, дажжоллар ғолиб деб топиляпти..

Покиза инсонлар эса ўра ва ғорларни (уйларини) ихтиёр этдилар. Уйларининг деворлари билан қўрғонланиб, машаққат ила топган ҳалол луқмаларини ҳимоя этмоқдалар. Муваффақиятга эришишнинг нопок кўчаларидан узоқлашдилар. Улар машҳурлик ботқоқликларидан ва обрў сирпанчиқларидан четландилар.

******

Умидсизлик нечун?! Ахир бетакрор оламнинг тасвири, ундаги чирой, низом, ҳикмат (мустаҳкамлик), аниқ тартиб, (буларнинг барчаси) тарозуси хато қилмайдиган Одил, неъмат беришдан тўхтамайдиган Карим Илоҳнинг борлигидан хабар бермоқда-ку!

Дунёни яқиндан кўриб, умид қилишимиз учун нега ўрамиздан чиқиб, қобиғимизни синдириб, бошимизни чўзмаймиз?!

******

Ҳар бир мусулмон шариат таёғини аввало ўзининг устида кўтарсин! Шариатни ўз ҳаётида, уйида татбиқ этсин, ўзгаришни ўзидан бошлаб, аввал ўзини ўзгартирсин!

******

Бу ҳаётингдаги берадиган энг афзал ҳадянг:

Душманингни кечиришинг;

Хусуматчинга сабр қилишинг;

Дўстинга нисбатан ихлосли бўлишинг;

Фарзандлар учун гўзал намуна бўлишинг;

Ота-онанга яхшилик қилишинг;

Ўзингни ҳурмат қилишинг;

Барча инсонларга муҳаббатли бўлишинг.

Аллоҳ таоло Мустафо Маҳмудни раҳматига олсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тарбия масъулияти жуда ҳам катта иш. Буни ҳаммамиз биламиз. Аммо баъзилар бунга ҳафталаб эътибор бермайди, ҳатто йилда бирор марта оиласига эътибор давоми...

2059 16:08 / 14.08.2024
Бу маънодаги тарафкашлик ўз қавми ёки тарафи фойдасига ноҳақдан тарафкашлик қилишдир.Восила ибн алАсқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули давоми...

5389 15:01 / 21.11.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, тожирлар қиёмат куни фожирлар ҳолида тирилтирилурлар. Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилган бундан давоми...

3504 12:30 / 20.01.2022
Мусулмон инсон кийиниш маданияти бўйича қуйидагиларга амал қилади.1. Либос учун ишлатилган мато ипак мато каби, шариатда ҳаром қилинган бўлмаса, ҳалолдир.2. Шаръий давоми...

7293 02:53 / 21.04.2017