1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Энди яшамоқчи эдик, ўлдик!

15:00 / 25.12.2021 2607 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қози Абдулваҳҳоб ўз даврида Бағдоднинг буюк имомларидан эди. Аммо у жуда фақир бўлиб кундалик овқатини топишга ҳам қийналар эди. Қози Абдулваҳҳоб эҳтимол ризқим кенг бўлар, машаққатлардан чиқиб кетарман, деб ўйлаб Мисрга сафар қилишни қасд қилди. У анжомларини йиғиштириб йўлга чиқди. Бағдоддан чиққанида бир дарахтзорга дуч келди. У ерда икки ўтинчи дарахт кесаётган эди. Шунда ўтинчилардан бири бошқасига деди:

-Абдуллоҳ ибн Аббос қасам ҳақида, ҳатто бир йил ўтганидан кейин ҳам «узилган истисно»ни қандай гапиради?! Ахир Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссаломнинг бемор бўлганини, қалби сиқилганини, хотинини юз дарра уришини айтиб қасам ичганини, тузалганидан кейин қарзидан қутилиши учун хотинини дарраламоқчи бўлганини айтаяпти-ку! Ўшанда Аллоҳ таоло ваҳий қилган эди:

«Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма», (дейилди). Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта у ўта қайтгувчидир. (Эй Айюб, неча марта уришни айтган бўлсанг, ўшанча новдани бир даста қилиб ол. У билан хотинингни ур. Шунда қасамингни адо қилган бўласан. Қасаминг бузилмайди.)

Қози Абдулваҳҳоб айтади: «Аллоҳга қасамки, оддий ўтинчилари қуръон ҳақида Абдуллоҳ ибн Аббос розиёллоҳу анҳу билан муноқаша қиладиган шаҳарни тарк қилиб бўлмайди!».

Шундай қилиб қози Абдулваҳҳоб сафарга чиқмасдан уйига қайтди. Аммо аҳволи ўзгармади. У кейинроқ яна чиқмоқчи бўлди. Инсонлар унинг ортидан бориб қайтармоқчи бўлишди. Қози Абдулваҳҳоб уларга қараб деди:

«Эй Бағдод аҳли! Агар сиздан ҳеч бўлмаганда битта нон топганимда эди, сизни тарк қилмаган бўлар эдим!».

Битта нонни ҳеч ким бўйнига олмади. У Мисрга етиб борганида султон ва унинг аҳли уни ниҳоятда эҳтиром қилди. Унинг қадрини билиб дунё эшикларини унга очиб қўйди. Унинг моли кўпайиб кетди. Сўнг жуда оғир беморликка йўлиқди ва шу беморлик билан вафот қилди. У ўлаётганида шундай деган эди:

«Энди яшамоқчи эдик, ўлдик!».

Дунё солиҳ инсонларга ҳам гоҳида тор келади. Кўп олимлар ва фақиҳлар фақир бўлишган. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларида бир ёки икки ойда ҳам ўчоққа олов ёқилмас эди. Уларда фақатгина сув ва хурмо бўлар эди. Халил ибн Аҳмад Фароҳидийнинг битта кийими ва ковушидан ўзга нарсаси йўқ эди. Шогирдлари эса, у ўргатган илм билан дирҳам ва динорларни теришар эди.

Замонасининг наҳв илми бўйича имоми Абу Амр ибнул Ало фарзандларига овқат топа олмас эди.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ дунёнинг имоми бўлатуриб фақирона ҳаёт кечирган эдилар.

Булардан олдин Ҳузайфа ибн Ямон ва Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳумолар суффа аҳлидан бўлиб сахийлар уларни тўйдиришини кутиб ўтиришар эди.

Олимлар ва фақиҳлар ичида бойлари оз бўлган. Лайс ибн Саъд роҳимаҳуллоҳ ана ўша бойлардан. Кўпчилик олимлар фақир, ҳеч бўлмаганда ўртаҳол бўлишган.

Аммо баъзи уламолар давлат томонидан юқори мансабларга қўйилган бўлиб, уларнинг маошлари анча юқори эди. Масалан имом Кисоий, имом Абу Юсуфлар ана шу тоифадан эдилар. Аслида улар ҳам фақир оиладан чиққанлар.

Буларни нима учун айтаяпмиз? Билиб қўйишимиз керакки, ўзаро афзалликнинг меъёри бойлик эмас. Биздан бирор киши имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг замонидаги энг бой кишининг номини билмайди. Аммо бугун Бухорийни танимайдиган мусулмон бўлмаса керак!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизда асосан иштаҳа очиш учун турли салатларга қўшишда ва тузламалар тайёрлашда фойдаланидиган бу мўъжизавий неъмат тарихий манбаларда бундан ўн минг йил олдин давоми...

3965 16:41 / 26 январь
Милоддан аввалги учинчи асрда яшаб ўтган Хитойлик файласуф Хан Фей Цзи айтади.Сонгда бир деҳқон бўлиб, у ўзининг даласида ер ҳайдаб деҳқончилик қилар эди. Унинг давоми...

3369 09:00 / 28.05.2022
Бу воқеа Сурияда юз берган. Тикувчилик корхонаси раҳбари ҳикоя қилади.Тикувчилик корхонасининг раҳбари эдим. Эри вафот этган, уч нафар етими бор қўшним бор эди. давоми...

2863 11:00 / 12.08.2023
Интернетда эркаклар мардлик ниқобини киядилар. Аёллар эса иффат либосини киядилар.Интернетда эркакларнинг ҳаммалари, гўё Юсуф алайҳиссаломдек, аёллар эса гўё давоми...

2531 09:00 / 05.02.2023
Аудиолар

213455 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132669 14:35 / 11.08.2021