1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

«Бахтиёр оила» китобини сотиб олинг ва оилангизга бахт улашинг!

06:26 / 25.12.2021 3747 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халқимиз тўй олдидан тўйхонани, артистни, ошпазни, меҳмонларни гаплашиб қўйиш, дастурхонга қўйишга таом, ичимликлар ҳозирлаш каби моддий тайёргарликни амалга оширишяпти. Аммо тўйга маънавий тайёргарлик кўриш кўпчиликнинг эсига келмаяпти.

«Ўғлим куёвликка тайёрми, оилани эплаб кетармикин, келинимни омонат деб билармикин, унга зулм қилиб қўймасмикин, фарзанд кўрса, тарбия қила олармикин, никоҳнинг ҳукмларини биладими?» деган саволни камдан кам оталар ўзларига беришяпти.

Ёки «Қизим никоҳга, келинликка, жуфти ҳалолликка тайёрмикин, эрига итоат қилармикин, қайнона, қайнотасининг дуосини олиш пайидан бўлармикин, ҳаётнинг паст-баландига сабр қила олармикин, никоҳнинг ҳукмларини биладими?» деб камдан кам оталар ўзларига савол беришяпти.

Кўплаб кишилар ёшларга «Сизлар тўй олдидан «Бахтиёр оила» китобини ўқиб чиқинглар» дейишмайди.

Ёки ёшларнинг ўзлари «Бахтиёр оила», «Соғлом бола» китобларини ўқиб чиқмагунимча, ундаги ҳукмларни ўзлаштирмагунимча уйланмайман, турмушга чиқмайман» дейишмайди.

Хуллас, тўйдан олдин ёшларни никоҳга тайёрлаш, оилавий жанжаллардан боши чиқмаётганлар ечим топишлари, нима қилса, оиласи тотув бўлади, умуман, никоҳ, оиланинг тотувлиги, саодати учун нималар қилиш лозимлигини ўргатадиган китоб ўқишни тавсия қиламан. Бундай китобни «Ҳилол нашр» нашриётига қарашли дўконлардан ва диний адабиётлар сотиладиган бошқа дўконлардан топиш мумкин. Бу Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Бахтиёр оила» ва «Соғлом бола» китобларидир.

Аллоҳ таолонинг фазли билан ана шу китоблардан кўплаб фойдалар олиш мумкин.

Ҳар бир оила қуриш остонасида турган ва оила қурган диндошларимизга, хуллас, ҳар бир мусулмон хонадонига бу китобларни тавсия қиламан.

Айримлар тўй куни келин билан рақс тушиш учун фалон минг доллар сарфлаб рақс тўгарагига боряпти. Айримлар “love story” (севги қиссаси) тайёрлаш учун фалон минг долларга фотосессия ташкил этяпти. Бу фотолар тўй куни тўйхонага келган меҳмонларга катта экранда намойиш этилади. Турмуш қураётган аёлининг ярим яланғоч расмини номаҳрам эркакларга катта экранда намойиш қилиш учун инсон ким бўлиши керак? Учига чиққан даюс, хотинини, маҳрамини қизғонмайдиган ҳамиятсиз махлуқ бўлиш керак.

Дастурхонни битта пиёлага жой қолмайдиган даражада тўлдиришни биламиз. Аммо фарзандларимизнинг тўйдан кейинги ҳаётлари ҳақида ўйлаб кўрмаймиз.

Ахир бахт тўйнинг дабдабали ўтишида эмас-ку! Қилинадиган сарполар хорижники бўлишида эмас-ку! Келин-куёв яшайдиган уйни “от и до” жиҳозлашда эмас-ку!

Бахт Исломга амал қилиб оила қуришда, шариатга амал қилиб яшашда эмасми?! Бахт оилада эр ва хотин ўз мажбуриятларини сидқидилдан бажаришида эмасми?! Ҳақиқий бахт оилада Аллоҳ таолонинг айтганига амал қилиб яшашда эмасми?!

Оилавий бахтга эришиш учун, оилада Аллоҳ таолонинг айтганини жорий қилиш учун ўша ҳукмларни билиш керак. Билиш учун эса «Бахтиёр оила» китобини ўқиш ва унга амал қилиш лозим. Айримлар даюслик учун минглаб доллар сарф қилаётганда, биз фарзандларимизнинг тўйдан кейин бахтли яшашлари учун никоҳга маънавий тайёргарликни йўлга қўйишимиз, шу тайёргарликка пул сарфлашимиз шартдир! Бу эса китоб сотиб олиш, аҳли илм устозлардан китобдаги тушунмаган жойларини сўраш, эрлик, хотинлик, қайноталик, қайноналик, сатри аврат, уят, таҳорат, ғусл ва ҳоказо ҳукмларни чуқур ўзлаштириш билан бўлади.

Тўй куни дастурхонни тежамлироқ қилиб безатсак, жуда кўп фойдали китоблар сотиб олишимизга пулимиз ортади. Зеро, ҳадиси шарифда никоҳнинг баракалиси чиқими енгилроғи экани айтилган.

Аллоҳ таоло «Бахтиёр оила», «Соғлом бола» каби барча диний адабиётларни халқимизга манфаатли қилсин! Бу китобларни ўқиганлар бахтиёр оиланинг соҳиби, соҳибаси бўлиб, солиҳ фарзанд тарбия қилишларини насиб этсин!

Аллоҳ таоло бу китобларни халқимизга тақдим этган шайх ҳазратларини раҳматига олсин ва қабрларини нурга тўлдирсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида ҳижрий 1410 йил 15ndash22 Ражаб милодий 1990 йил, 10ndash17 февраль кунлари бўлиб ўтган ўн иккинчи мажлисида давоми...

3287 05:05 / 26.10.2019
Оилада аёлларнинг ўз эрлари олдида бир неча бурчлари борлиги шариатда Қуръони rарим ва Суннат асосида баён қилинган. Аёлларнинг бу бурчларини эркаклар эмас, балки давоми...

4750 12:40 / 22.05.2019
Рофиъий айтади.Фақиҳ Аби Робиъанинг хотини вафот қилгач, уни дафн қилди. Қўлларини тупроқдан тозалади. Сўнгра уйига қайтиб келиб атрофга боқиб .Ла ҳавла вала давоми...

3252 06:00 / 23.02.2023
Ҳозирги пайтда ёш йигитқизлар ўзлари топишиб олган шахс билан оила қуришни мода қилиб олишга ҳаракат қилишлари кўпайиб бораётганлиги маълум. Бу маънода давоми...

5568 03:15 / 22.01.2025
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021