1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Таназзулга учраш сабаблари

19:00 / 22.12.2021 2959 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломнинг мол-дунё тўғрисидаги фалсафасидан келиб чиқиб, иқтисодий ислоҳотлар учун берадиган таклифлар:

1. Ер ости-усти бойликларининг асл эгаси дея халқни эътироф қилиш.

2. Экинзорларни дехқонлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлаш.

3. Капитал туғёнининг олдини олиш учун катта мулк эгаларига хос солиқлар солиш.

4. Ажнабийлар томонидан эгаллаб олинган мулкларни мамлакат фарзандларига қайтариш.

5. Хорижликлар учун Миср ерларига эга чиқишни абадий таъқиқлаш.

Бу жумлалар шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг «Ислом ва иқтисодий ҳолатимиз» китобларидан олинган. Бизнинг бугунги ҳолатимизда ҳам буларни ва умуман исломнинг иқтисодий қарашларини ўрганиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди.

Сулаймон Қонунийнинг давлати иззат ва шон-шараф чўққисига чиққан бир пайтда у таназзул бошланишидан хавфга тушиб қолди.

Давлатнинг шайхулисломи Яҳё афандига одам юбориб: «Давлат қачон таназзулга юз тутиб, қулайди?», дея сўраттирди. Шайх: «Шундай экан, менга нима!», дея жавоб қилдилар. Қонуний жавобдан таажжубга тушди ва шайхнинг олдиларига бориб: «Эй шайх, жавобингизни тушунмадим», деди.

Яҳё афанди жавобга изоҳ бердилар:

- Агар зулм ёйилиб, фасод тарқаса, бу зулм ва фасодни эшитган, кўрган кишилар: «Шундай экан, менга нима!», деб ўзини ўйласа, давлат таназзулга учрайди, қулайди.

- Подачилар подани талаганини кўриб, буни билганлар сукут қилса, давлат таназзулга учрайди, қулайди.

- Фақир, муҳтож ва мискинларнинг йиғиси ва фарёди осмонга ўраласа-ю, уларни тошу дарахтдан бошқа эшитувчи топилмаса, шу пайтда интиҳо яқинлашади, давлат қулайди.

Мубашшир Аҳмад домла саҳифасидан олинди

Муаллиф
Мубашшир Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Етимнинг олдида отаонангиз борлигини эслаб, мақтаниб гапирманг ёки болангизни унинг кўз ўнгида эркалаб, ўпманг. Беморнинг олдида соғлигингиз яхшилигини, ҳамма давоми...

4797 05:07 / 13.08.2018
Бирор нарсага қарши чиқиш ёки уни қабул қилишдан аввал ўша нарса билан танишиб чиқиш кераклиги ҳамма билган ва амал қилиб келган ҳақиқатлардан биридир. Акс ҳолда давоми...

5034 23:07 / 26.04.2017
Бизнинг кунларда бошқа, янада оддий рибонинг таснифлари кенг тарқалган ссуда рибоси рибо алдуйун ва савдо рибоси рибо албуйу.Ссуда рибоси насия рибосининг икки давоми...

5069 11:00 / 21.11.2021
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, юртимизда ёш авлодни қўллабқувватлаш борасида катта ижтимоийсиёсий ҳаракатлар бошланди. Халқимизда иқтидорли, эркин фикрли, давоми...

6795 16:26 / 05.04.2018
Аудиолар

227952 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146671 14:35 / 11.08.2021