1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Араб дунёси аҳолисининг учдан бир қисми очликдан азият чекмоқда

08:30 / 22.12.2021 1882 pdf Ўқиш режими + -

Араб дунёсидаги 420 миллион кишининг учдан бир қисми тўғри овқатланишдан маҳрум бўлиб, сўнгги 20 йил ичида араб мамлакатларида очликдан азият чекаётганлар сони 91,1 фоизга ошган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳисоботида айтилди.

Очликнинг асосий сабаблари орасида қуролли тўқнашувлар, иқтисодий инқирозлар, ижтимоий кескинликлар ва бошқа ғалаёнлар бор.

Ҳужжатга кўра, можаролардан жабр кўрган Яман ва Сомалида кўпчилик одамлар тўйиб овқатланмайди.

«Аввалгидек, можаролар минтақадаги очликнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда, можаролар содир бўлган мамлакат ва ҳудудларда қарийб 53,4 миллион киши очликдан азият чекмоқда. Бу можаролардан ҳоли мамлакатлардагига қараганда олти баравар кўпдир», дейди ФАО бош директори ўринбосари, яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича минтақаси вакили Абдел Ҳаким ал-Ваер.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг сўнггида, айтарли яхшиланиш аломатлари йўқ, чунки очликнинг тарқалишига ёрдам берадиган асосий омиллар вазиятни ёмонлаштириш учун ишлашда давом этмоқда.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати милодий 2022 ҳижрий 1443 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.

3888 06:35 / 01.04.2022
Маданият ва туризм вазирлиги ва Туркия диний ишлар идораси пайшанба куни .Аё София, масжидини ҳимоя қилиш, ривожлантириш, тарғиб қилиш ва бошқариш бўйича давоми...

2543 05:34 / 24.03.2021
2021 йил 11 июнь куни бошланган футбол бўйича Европа чемпионати тобора жадал қизғин тус олиб, бутун дунё бўйлаб томошабинларни ўзига жалб қилмоқда. Шу муносабат давоми...

2422 04:00 / 16.07.2021
Дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан Саудия Арабистони ПодшоҳлигиМиср Араб РеспубликасиБирлашган Араб давоми...

1052 19:53 / 08.04.2024
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021